«коронавирус» тегли мақолалар


23 июн 2020, 11:50

Дунё бўйлаб коронавирус беморлари сони 9 млндан ошди

Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 9 млндан ошди. Бунда, 4,5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 472 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

23 июн 2020, 10:12

Коронавирус беморлари сони 6500 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 6500 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида қайд этилди.

23 июн 2020, 02:05

Коронавирусга чалинганлар сони кун давомида 146 кишига кўпайди

Ўзбекистонда кун давомида 146 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 6461 тага етди. Уларнинг 4450 нафари соғайган, 1992 нафари даволананишда. 4 беморнинг аҳоли ўта оғир.

22 июн 2020, 17:04

Коронавирус ҳолатлари 6400 тадан ошди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 43 тага кўпайиб, жами 6401 тага етди.

22 июн 2020, 16:36

21 июнь куни аҳоли орасидан кимларнинг COVID-19 юқтирганига аниқлик киритилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 июнь кимлар коронавирус юқтириб олганига қисман аниқлик киритди. Инфекция аниқланганлар орасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учувчиси, «Ипотекабанк» ходими, иссиқхона ишчилари ва бошқалар бор.

22 июн 2020, 13:16

Бишкек ва Олмаота ҳокимларида коронавирус аниқланди

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов ва Бишкек ҳокими Азиз Суракматовнинг коронавирус учун топширган тестлари натижалари ижобий чиқди.

22 июн 2020, 11:38

Туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

22 июн 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 6358 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 6358 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

22 июн 2020, 10:03

Деновда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳақида маълумот берилиб, кейин хабар ўчирилди

Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими туманда бир киши коронавирус инфекциясидан вафот этганини ва марҳум билан мулоқотда бўлган 187 нафар фуқаро карантинга олинганини, улардан 6 нафарида COVID-19 аниқланганини маълум қилди. Бироқ, бир оздан сўнг хабар ўчирилган. Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот хизмати бу ҳолатни тасдиқламади.

21 июн 2020, 18:34

Коронавирус беморлари сони 6272 нафарга етди

Коронавирус ҳолатлари 56 тага кўпайиб, жами 6272 нафарга етди. Кун давомида мамлакатда 119 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

21 июн 2020, 12:18

Коронавирус беморлари сони 6200 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 63 тага ортиб, жами 6216 нафарни ташкил этмоқда. Аниқланган аксарият ҳолатлар Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.

20 июн 2020, 17:23

Коронавирус беморлари сони 6100 нафардан ошди

Коронавирус ҳолатлари 94 тага кўпайиб, жами 6119 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолган 25 нафари аҳоли орасида ва бемор билан мулоқотда бўлганларда аниқланди. Кун давомида мамлакатда 173 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

20 июн 2020, 15:36

Галереяли Санъатзор. Нима учун InkUZart Чилонзор кўчаларини стрит-арт билан ўзгартирмоқда?

Стрит-арт Ўзбекистонда ҳеч қачон мустақил ва мустаҳкам ўрнашган йўналиш сифатида мавжуд бўлмаган. Ўзини-ўзи яккалаш, ҳимоя ниқоблари режими ва иқтисодий инқироз билан бирга, коронавирус унинг биринчи аломатларини бизга билдирди. Янги ҳодиса ҳозирча Тошкентнинг Чилонзор туманида ўзбек граффити рассоми InkUZart қиёфасида маҳаллийлаштирилган. Уни аллақачон яхши кўриб қолишга ва маҳаллий Бэнкси деб аташга улгуришди. Сирли тиббий ниқоб ортида ким яширинмоқда, нега у деворларга чизади ва нима ҳақида орзу қилади — Сабина Бакаева репортажида.

20 июн 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 6 минг нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 79 нафарга ортиб, жами 6025 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

19 июн 2020, 17:08

Коронавирус ҳолатлари сони 5920 тага етди (+65)

Ўзбекистонда яна 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 5920 тага етди. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Хоразм, Тошкент, Наманган ва Андижон вилоятлари қайд этилди.

19 июн 2020, 16:42

Туғилган кун нишонланиши сабаб 13 киши коронавирусга чалинди

Коронавирус аниқланган пойтахтлик фуқаронинг туғилган кун муносабати билан ўтказган тадбирида иштирок этган 13 нафар оила аъзоси ва қариндошларига коронавирус юққани маълум бўлди.

19 июн 2020, 01:43

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга мактуб йўллаб, қисқа фурсатларда вирусни енгиб ўтишига ишонч билдирди

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга йўллаган мактубида унинг коронавирус касаллигига чалингани тўғрисидаги хабарни катта хавотир билан қабул қилганини таъкидлади. Ўзбекистон президенти Элбоши вирусни қисқа фурсатларда енгиб ўтишига ишонч билдирди.

18 июн 2020, 23:34

COVID-19 бўйича кунлик ўсиш 85 тани ташкил этди

Ўзбекистонда кун давомида 85 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5767 тага етди

18 июн 2020, 18:43

Вазирлар Маҳкамаси ходимларида коронавирус симптомларсиз кечаётгани маълум бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус аниқланган икки ходимида касаллик клиник белгиларсиз кечаётгани маълум қилинди. Айни пайтда ҳукумат доимий тартибда ишламоқда

18 июн 2020, 17:05

Коронавирус ҳолатлари сони ошди

Ўзбекистонда 33 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5730 тага етди. Янги ҳолатларнинг 23 таси Россия, БАА ва Қозоғистондан келиб, карантинга олинганлар орасида қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг