«коронавирус» тегли мақолалар


17 март 2021, 15:51

Moderna болаларда вакцинанинг клиник синовларини бошлади

АҚШнинг Moderna компанияси 6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда коронавирусга қарши вакцина синовларини бошлагани ҳақида эълон қилди. Синовларда АҚШ ва Канада бўйлаб 6750 нафар болалар иштирок этиши кўзда тутилган.

17 март 2021, 10:40

Олмаота шаҳри ва вилоятида карантин чоралари кучайтирилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ва вилоятида карантин чоралари кучайтирилмоқда. Вилоят дам олиш кунлари тўлиқ карантинга олинади. Ҳудудда коронавирус ҳолатлари даражаси 0,6 фоизга ўсган, кунига 99 ҳолат қайд этилган.

16 март 2021, 18:27

СЭС раҳбари Тошкентда COVID-19 нинг кенг тарқалиши сабаблари тўғрисида

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари Малика Қудратхўжаева «учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндашиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган» деди. У карантин талабларини бузганлиги тўғрисида мисоллар келтирди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасида кўрсатилмаган беморлардан бирининг ўлими ҳақида хабар берди.

16 март 2021, 18:24

«Карантин қайтар экан деган ваҳима тарқатилаяпти. Вакцинани сотишга тайёргарлик шекилли» — Twitter фойдаланувчилари

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда сезиларда равишда ошди. Жумладан, 14 март куни жами 111 та, 15 март куни 65 та янги ҳолат қайд этилган. Шу сабаб чекловлар қисман қайта тиклана бошлади. Twitter тармоғи фойдаланувчилари эса бунга ўз муносабатини билдирди. Хушнудбек Худойбердиев «эрта-индин 650 мингта вакцина келишини» айтган бўлса, бошқа бир фойдаланувчи буни «вакцинани сотишга тайёргарлик шекилли», дея ҳазилга йўйган.

16 март 2021, 17:18

1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирлар вақтинча тўхталиши мумкин

Тошкентда оммавий маданий тадбирлар ва тўйларда карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади. Агар вазият 1 апрелдан ёмонлашса, улар вақтинча тақиқланиши ҳам мумкин.

16 март 2021, 16:30

Тошкент шаҳридаги такси ва қурилишларда карантин чоралари кучайтирилади

Коронавирусга қарши кураш бўйича пойтахт штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қурилиш объектларида ва таксиларда карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

15 март 2021, 17:30

СЭС раҳбари мактабларда коронавирус билан касалланиш сони кўпайганлигини маълум қилди

Санитария ва эпидемиология Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари пойтахтда коронавирус билан касалланиш сони, айниқса мактаб ўқувчилари, талабалар, ташкилот ва муассасалар ходимлари орасида кўпайганлигини маълум қилди. Туман бўлимларига пандемия бошланганидан буён 106 ўқувчида аниқланган мактабларда карантин талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича кўрсатма берилди.

15 март 2021, 13:26

Пойтахтда карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назорат қилинади, жамоат транспортида ниқоб тақиш талаби қўйилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда карантин талабларига риоя қилиш қатъий назоратга олинишини маълум қилди. «Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспортида йўловчиларга тиббий ниқоб тақиш талаб этилиши ҳақида хабар берди.

15 март 2021, 13:15

COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайишни бошлади. ССВ ушбу вазият бўйича изоҳ берди

14 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар (тасдиқланганлари) сони 111 тани ташкил қилди ва 24 декабрдан бери биринчи бор бу кўрсаткич 100 тадан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавотирга сабаб йўқлигини айтиб, Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналарининг тўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

10 март 2021, 17:32

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина олган фуқароларга сертификат берилади

Коронавирусга қарши эмланган фуқароларга вакцина олганлиги тўғрисида сертификатларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Эмланадиган фуқароларни электрон рўйхатга олиш учун emlash.uz сайти яратилди.

9 март 2021, 15:40

АҚШда коронавирусга қарши эмланганлар ниқобсиз мулоқот қилишига рухсат берилди

АҚШда COVID-19га қарши тўлиқ эмланган фуқароларга ёпиқ жойларда ниқоб тақмасдан ва жисмоний масофани сақламаган ҳолда мулоқот қилишларига рухсат берилди.

3 март 2021, 15:59

Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим қайд этилмаган — ССВ маълумотлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 622 кишини ташкил қилаётганлигини маълум қилди. Бу Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаганлигини англатади. ССВ 2020 йилда хорижда вафот этган 1629 нафар ўзбекистонлик ҳам йил бўйича ўлим статистикасига киритилиши, лекин COVID-19 статистикасида қайд этилмаслигини айтди.

2 март 2021, 20:38

Жаҳон янгиликлари дайжести

Лукашенконинг Беларусь ва Россиянинг бирлашишини маъқулламагани, йил охиригача COVID устидан ғалаба қозониш бўйича прогнозлар ҳақиқатга мос келмаслиги, Volvo’нинг 2030 йилга келиб фақат электромобиль ишлаб чиқариши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1 март 2021, 20:11

Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

ZF-UZ-VAC 2001 номли хитой-ўзбек вакцинаси мамлакатда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина сифатида тиббиёт амалиётида қўллаш учун рўйхатдан ўтди.

22 феврал 2021, 19:14

ЖССТ COVID-19' дан тузалганларга ҳам вакцина билан эмланишни тавсия қилди

ЖССТ коронавирус билан касалланиб, уни енгиб ўтганларга ҳам вакцина билан эмланишни тавсия қилди. Таъкидланишича, бемор агар ушбу вирус билан олдин тўқнаш келган бўлса, вақцина иммун тизими жавобини янада кучайтиради. Шунингдек таъкидланишича, ҳатто эмлангандан сўнг ҳам эҳтиёт чораларига амал қилишда давом этиш лозим.

17 феврал 2021, 10:13

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда биринчи навбатда эмланадиган аҳоли сони маълум қилинди. Фуқаролар ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

16 феврал 2021, 11:08

Аҳолининг заиф қатламлари коронавирусга қарши бепул эмланади

Хитой вакцинасининг Ўзбекистонда ўтказилаётган клиник синовларининг дастлабки натижаларига кўра, эмланганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар 0,3% ни ташкил қилди. Вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берилса, вакцина яратилишида ҳамкор томон сифатида Ўзбекистонга вакцина имтиёзли нархларда етказиб берилади.

15 феврал 2021, 19:32

Узоқ муддатга чўзилаётган COVID-19 ҳолатлари кузатилмоқда ва уларни ўрганиш лозим — ЖССТ

ЖССТ мутахассисларига кўра, COVID-19'нинг оғир кўринишини бошдан ўтказган беморлар 3−6 ойгача ўзини ёмон ҳис қилишлари мумкин. Бундай узоқ муддатга чўзилган касалланиш жараёни ҳолсизликка, фикрлаш қобилияти, ҳотиранинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.

15 феврал 2021, 15:53

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади

Санитария-эпидемиология хизмати Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланишини маълум қилди. Биринчи бўлиб хавф гуруҳига кирувчи аҳоли эмланади. Санитария хизмати вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та корхона билан музокара олиб бораётганлигини ҳам айтган.

11 феврал 2021, 18:28

Дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 млн 120 мингдан ошди. Шунингдек, инфекция юқтирганлар сони 107,4 миллиондан, вафот этганлар сони 2,35 миллиондан ошган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг