«коронавирус» тегли мақолалар


30 июн 2020, 16:09

Аҳоли орасида аниқланган COVID-19 ҳолатлари бўйича маълумот берилди

28−29 июнь кунлари аҳоли орасида 46 кишида коронавирус аниқланди. Жумладан, Тошкентдаги «Абу Сахий», «Мегапланет» ва «Tashkent city»да инфекция юқтириш ҳолатлари қайд этилди.

30 июн 2020, 12:11

1 июлдан Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилади

1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида бир қатор чекловлар жорий этилиб, карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, коронавирус беморлари тоифаланади ва янгича тарьтибда даволантирилади, йирик буюм бозорлари шанба ва якшанба кунлари дезинфекция учун ёпилади, «Қизил» ва «сариқ» ҳудудларда айрим соатларда жамоат жойларида ҳаракат камайтирилади ва жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

30 июн 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 8300 нафарга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 76 нафарга ортиб, жами 8298 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 нафари Тошкент вилоятида ва 9 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди. Шундан 8 нафари аҳоли орасида қайд этилди.

29 июн 2020, 23:54

Кун давомида 274 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони кун давомида 274 тага ошди ва жами 8222 тага етди. Тошкент шаҳри, Бухоро ва Жиззах вилоятларида 30 та ҳолатда инфекция аҳоли орасида қайд этилди.

29 июн 2020, 23:18

Яна бир коронавирус бемори вафот этди

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган 72 ёшли бемор вафот этди. Бу кун давомидаги иккинчи ўлим ҳолати бўлиб, жами оламдан ўтганлар 24 нафарга етди.

29 июн 2020, 17:20

Бухорода 58 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этди

Бухоролик коронавирус инфекциясига чалинган 58 ёшли аёл ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция асоратларидан вафот этганлар сони 23 нафарга етди.

29 июн 2020, 17:03

Коронавирус ҳолатлари 168 тага ошди (жами — 8199)

Ўзбекистонда яна 168 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 8199 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 151 таси карантин марказида қайд этилди. Жиззах вилоятида ҳам COVID-19 ҳолатлари сони ошди.

29 июн 2020, 16:23

Тошкент шаҳри бўйича 87 та ҳудуд «сариқ», 99 та ҳудуд «қизил»га киритилган

Тошкент шаҳри бўйича 333 та «яшил», 87 та «сариқ» ва 99 та «қизил» маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган.

29 июн 2020, 11:51

Россияда патент олиш учун коронавирусга тест топшириш талаби қўйилди

Эндиликда хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш ва вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза беришда COVID-19 учун текширувдан ўтишлари шарт қилиб қўйилди.

29 июн 2020, 10:21

Туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

29 июн 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 8000 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 83 нафарга ортиб, жами 8031 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 47 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида ва 4 нафари Жиззах вилоятида аниқланди. Шундан 18 нафари аҳоли орасида қайд этилди.

28 июн 2020, 19:42

Тошкентда коронавирусга чалинган шифокор вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган шифокор миокард инфарктидан вафот этди. У Юқоричирчиқ карантин марказида фаолият кўрсатаётган эди. Бу мамлакатда COVID-19 га чалинган тиббиёт ходимлари орасидаги биринчи ўлим ҳолатидир.

28 июн 2020, 16:05

Дунё бўйлаб COVID-19 ҳолатлари 10 млн кишидан ошди

Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 10 млндан ошди. Бунда, 5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 500 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

28 июн 2020, 10:30

Коронавирус беморлари сони 7725 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 7725 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.

27 июн 2020, 10:28

Коронавирус беморлари сони 7490 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 63 нафарга ортиб, жами 7490 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 26 нафари Сурхондарё вилоятида, 8 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Бухоро вилоятида ва 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.

26 июн 2020, 23:52

Кун давомида 250 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 250 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 7427 тага етди. ️Айни пайтда 2369 нафар бемордан 18 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

26 июн 2020, 23:05

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 5000 нафардан ошди

Ўзбекистонда бир кунда 161 нафар коронавирус бемори соғайиб, ушбу инфекциядан тузалганган сони 5038 нафарга етди.

26 июн 2020, 17:06

Коронавирус ҳолатлари сони 7320 тага етди (+92)

Ўзбекистонда 92 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 7320 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 70 таси карантин марказлари, 20 таси Тошкентда ва 2 таси Бухоро вилоятида қайд этилди.

26 июн 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 7200 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 51 нафарга ортиб, жами 7228 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 22 нафари Хоразм вилоятида, 7 нафари Сирдарё вилоятида ва 1 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди. Шулардан 12 нафари аҳоли орасида аниқланган.

25 июн 2020, 23:55

Кун давомида рекорд даражада — 276 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 276 кишида коронавирус аниқланиб, яна бир рекорд қайд этилди. Жами ҳолатлар 7177 тага етди. 6 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг