«коронавирус» тегли мақолалар


7 июл 2020, 18:01

Яна 128 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 10587)

Коронавирус ҳолатлари 128 тага кўпайиб, жами 10587 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Қорақалпоғистонда, 2 нафардан Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шундан 34 нафари аҳоли орасида қайд этилди.

7 июл 2020, 17:51

Тошкентлик 79 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 79 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, у шифокорларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 39 нафарга етди.

7 июл 2020, 17:04

Жиззахда карантин талаблари кучайтирилади — тадбирлар рўйхати

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар сони ортиб бораётгани сабабли Жиззах шаҳрида карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, шаҳарга кириш ва чиқишда кўшимча постлар ташкил этилади, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши чекланади.

7 июл 2020, 14:49

Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Жиззахда шаҳар ҳокимлиги ходимида коронавирус аниқлангани сабабли ҳокимлик биноси карантинга олинган. Айни пайтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттиришмоқда.

7 июл 2020, 14:37

«Абу Сахий» савдо маркази вақтинчалик ёпилди

Чилонзорда жойлашган «Tashkent Trade Center» (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва у ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларда коронавирус инфекцияси аниқланди. Савдо маркази вақтинчалик ёпилди.

7 июл 2020, 12:09

Чартер рейси билан Жанубий Кореяга ишга қайтган фуқарода коронавирус аниқланди

Корея Республикасидан таътилга келиб, чартер рейс орқали Сеулга қайтган фуқаролардан бирида коронавирус аниқланди.

7 июл 2020, 11:00

Самарқандлик 61 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 61 ёшли самарқандлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 38 нафарга етди.

7 июл 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 10459 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 97 нафарга ортиб, жами 10459 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ва 3 нафари Қорақалпоғистонда аҳоли орасида аниқланган.

7 июл 2020, 01:25

Кунлик коронавирус ҳолатларининг ўсиш рекорди янгиланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатларининг кунлик ўсиши 342 тани ташкил этиб, рекорд янгиланди. Жами ҳолатлар сони 10362 тага етди. 115 та ҳолат аҳоли орасида қайд этилди.

6 июл 2020, 17:05

Яна 141 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 10284)

Коронавирус ҳолатлари яна 141 тага кўпайиб, жами 10284 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 75 нафари аҳоли орасида қайд этилди.

6 июл 2020, 16:44

Тошкентлик 43 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 43 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 36 нафарга етди.

6 июл 2020, 14:37

172 нафар беморда пневмония жараёни кузатилмоқда

Коронавирусга қарши курашаётган беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кузатилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Беморларнинг 285 нафарининг аҳволи ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

6 июл 2020, 13:53

Туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

6 июл 2020, 10:10

Тошкентлик 67 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, марҳум 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 35 нафарга етди.

6 июл 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 10143 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 123 нафарга ортиб, жами 10143 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказида, 60 нафари Андижон вилоятида ва 20 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди.

6 июл 2020, 00:10

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 10 мингтадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 312 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 10 мингтадан ошди.

5 июл 2020, 10:33

Коронавирус беморлари сони 9829 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 121 нафарга ортиб, жами 9829 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида ва 1 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди. Шундан 6 нафари аҳоли орасида аниқланди.

4 июл 2020, 15:47

Коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди

Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган 65 ёшли эркак оламдан ўтди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 30 нафарга етди.

3 июл 2020, 23:32

Тошкентда 77 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган ва саратондан даволаниб келаётган 77 ёшли бемор аёл ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда кун давомида 2 нафар, эпидемия бошлангандан бери 29 нафар фуқаро COVID-19 асоратларидан вафот этди.

3 июл 2020, 22:18

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

Машҳур UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов узоқ давом этган касалликдан сўнг Москвада вафот этди. Унга коронавирус ташхиси қуйилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг