«коронавирус» тегли мақолалар


9 июл 2020, 18:25

Қашқадарёда шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига вирус юқтиргани маълум бўлди

Қашқадарёда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шифокор карантин талабларига риоя этмаган ҳолда қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳоким таксилар Республика махсус комиссияси талабларини бажармаса уларнинг фаолияти тўхталиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтди.

9 июл 2020, 17:07 1

Яна 188 нафар кишида коронавурус тасдиқланди (жами — 11447)

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 188 тага ошиб, жами 11447 тага етди. Уларнинг аксарияти Карантин марказида ва Тошкент шаҳрида аниқланди. Аҳоли орасида 66 та ҳолат қайд этилди.

9 июл 2020, 16:48

28 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 28 ёшли жиззахлик бемор (аёл) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, у уй шароитида даволаниб юрган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 49 нафарга етди.

9 июл 2020, 16:41

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт аҳолисига мурожаат билан чиқди

Тошкент ҳокими карантин талаблари кучайтирилаётгани сабабли пойтахт аҳолисини бепарво бўлмасликка, заруратсиз кўчага чиқмасликка, онлайн хизматлардан унумли фойдаланишга чақирди. Шунингдек, ҳоким уй шароитида даволанаётган ва карантинга олинган беморларга тиббий маслаҳат кўрсатувчи 1105 рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилаётганини маълум қилди.

9 июл 2020, 16:28

Тошкентлик 51 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 51 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 48 нафарга етди.

9 июл 2020, 15:34

Сербиянинг бир нечта шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди

8 июль куни кечқурун Сербияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари, бир неча минг киши, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан ва хукуматнинг коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган ҳаракатларидан норозилигини билдирди.

9 июл 2020, 14:27

«Бизда ётоқ-жойлар ва дори-дармонлар захираси етарли» — Хабибулла Оқилов

Коронавирусга қарши кураш штабининг вакили Хабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, Ўзбекистонда дори-дармонлар ва ётоқ-жойлар захираси етарли, аммо агар ҳозирги кунлик ўсиш кўрсаткичи сақланиб қолса, улар етарли бўлмаслиги мумкин.

9 июл 2020, 13:35

Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан аввалроқ кириб келгани эҳтимоли истисно қилинмади

«Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 15 мартда қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши ҳам мумкинлигини инкор этмаймиз» — Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков.

9 июл 2020, 10:27

Коронавирус беморлари сони 11259 нафарга етди (+167)

Коронавирус беморлари сони 167 нафарга ортиб, жами 11259 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Тошкент шаҳрида, Фарғона, Қашқадарё, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 72 нафари аҳоли орасида.

9 июл 2020, 10:10

Коронавирус беморлари орасида яна икки нафар ўлим ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус беморлари орасида икки нафар ўлим ҳолати қайд этилди. Бухоро вилоятида 40 ёшли Афғонистон фуқароси, Тошкент шаҳрида 83 ёшли онахон вафот этишган.

9 июл 2020, 00:05

Кун давомида рекорд даражада — 422 кишида коронавирус аниқланди

8 июль куни коронавирус инфекциясига чалинганлар, даволанганлар ва ўлим кўрсаткичлари рекорд натижани қайд этди.

8 июл 2020, 23:50

COVID-19: 45-ўлим Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 45 нафарга етди. Тошкентда 72 ёшли аёл COVID-19 асоратларидан оламдан ўтди.

8 июл 2020, 23:40

«Биз уларни, албатта, қайтарамиз». Президент — чегараларда қолиб кетган ўзбекистонликлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон ва Россия-Қозоғистон чегараларида қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтаришга ваъда берди. Аввалроқ чегараларда 5000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг қолиб кетгани хабар қилинган эди.

8 июл 2020, 23:21

Нукус ва Навоийда коронавирус беморлари вафот этди

Қорақалпоғистонда 56 ёшли аёл, Навоийда 52 ёшли эркак коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 44 нафарга етди.

8 июл 2020, 20:56

Қозоғистонда 13 июль мотам куни деб эълон қилинди

13 июль Қозоғистонда коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни деб эълон қилинди. Сўнгги кунларда мамлакатда вафот этганлар сони бўйича рекордлар қайд этилмоқда.

8 июл 2020, 17:56

Коронавирус ҳолатлари 11000 тага яқинлашди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 144 тага ошиб, 10982 тага етди. Уларнинг катта қисми — 113 таси Тошкентда аниқланди.

8 июл 2020, 17:27

Хабибулла Оқилов — «коронаскептиклар» ҳақида

Профессор Хабибулла Оқилов коронавируснинг борлигига шубҳа билан қараётган, ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганларга жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, одамлар буни жуда жиддий қабул қилишлари ва бор-йўғи оддий гигиена, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилишлари керак холос.

8 июл 2020, 16:28

«Даволаш эмас, балки уй шароитида кузатув». Асоратларсиз беморлар уйда қандай кузатиб борилади

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов «Газета.uz»га берган интервьюсида уйда даволанаётган асоратларсиз COVID-19 беморларининг кузатуви қандай ташкил этилиши, уларни қачон касалхонага ётқизиш кераклиги ва улар билан яшайдиган қариндошлари нима қилиши лозимлиги ҳақида гапирди.

8 июл 2020, 16:26

Тошкентда яна бир коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли тошкентлик бемор (эркак киги) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 42 нафарга етди.

8 июл 2020, 16:17

«Республиканинг барча ҳудудлари «қизил ҳудуд»га айлантирилди» — Шоҳрух Ғиёсов

Мамлакатнинг барча ҳудудлари «қизил» зонага ўтказилади. Стикерли автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади, аммо масала ҳали кўриб чиқилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг