«коронавирус» тегли мақолалар


6 август 2020, 10:49

Тошкентда 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилди (рўйхат)

Пойтахтда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида жами 3 084 та ўринли 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил қилинди.

6 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 28 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 28069 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 147 нафари Тошкент шаҳрида ва 129 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди.

5 август 2020, 14:16

«Қанчалик кўп карантинда ушласак, биз одамларни шунчалик кўп қийнаймиз» — Президент

«Биз карантинни қанча узоқ вақт давом эттирсак, одамларни шунчалик қийнаб қўямиз», — деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. У зудлик билан коронавирус билан касалланган барча беморларни қамраб оладиган даволаш тизимини йўлга қўйишни буюрди.

5 август 2020, 10:48

Коронавирус ҳолатлари 27,3 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 267 нафарга ортиб, жами 27314 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди.

4 август 2020, 11:22

Пандемия шароитида дафн маросимлари қандай ўтказилиши керак?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия даврида маййитни, хусусан коронавирусдан вафот этган марҳумларни ювиш, кафанлаш ва дафн этиш маросимлари қандай ўтказилиши борасида тушунтириш берди.

4 август 2020, 10:16

Коронавирус ҳолатлари 26,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 249 нафарга ортиб, жами 26550 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

4 август 2020, 01:02

Кун давомида 748 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 748 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 26,3 мингдан ошди. 755 киши касалликдан соғайган бўлса, ССВ маълумотларига кўра, вафот этганлар сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

1 август 2020, 16:49

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилади

Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш ҳуқуқи берилди. Қаршида 27 июлдан бошлаб маълум соатларда транспорт қатнови тақиқланган эди. Эндиликда бунга рухсат берилади, шунингдек, кийим-кечак бозорлари, сартарошхоналар, овқатланиш корхоналари ва бошқалар аста-секин очилади.

31 июл 2020, 20:07

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов вафот этди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.

30 июл 2020, 18:59

Бухоро вилояти ҳокими COVID-19 дан даволанмоқда

Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловда коронавирус инфекцияси аниқланди. У Тошкентда даволанмоқда.

30 июл 2020, 00:10

Коронавирус рекордлари: кун давомида 692 та янги ҳолат қайд этилди, 672 киши соғайди

29 июль куни Ўзбекистонда 692 кишида коронавирус тасдиқланди, 672 киши эса инфекциядан соғайди. 5 киши, жумладан, 22 ёшли ҳомиладор аёл оламдан ўтди. 172 беморнинг аҳволи ўта оғир.

30 июл 2020, 00:04 1

Нурмат Отабековда коронавирус тасдиқланди

Ўзбекистон бош давлат санитар инспектори Нурмат Отабековнинг коронавирусга чалингани тасдиқланди.

29 июл 2020, 17:56

ССВ: 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

Ўзбекистонда шу вақтда қадар 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқлангани, улардан 120 нафарининг соғайгани маълум қилинди. Ҳозирда 2,5 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган.

29 июл 2020, 17:37

ДХАнинг 57 нафар ходимида коронавирус аниқланган

Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими коронавирус инфекциясига чалингани, улардан бирининг ушбу вирусдан вафот этгани маълум қилинди. Агентлик фуқароларни электрон хизматлардан фойдаланишга чақирди.

29 июл 2020, 17:15

Яна 205 нафар кишида коронавурус аниқланди

Коронавирус беморлари сони 205 нафарга ортиб, жами 22374 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 190 нафари Тошкент шаҳрида, 96 нафари Карантин марказида, 11 нафари Андижон вилоятида ва қолган 4 нафари Тошкент вилоятида аниқланди.

29 июл 2020, 14:45

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 55 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 128 нафарга етди.

29 июл 2020, 12:29

Лукашенко коронавирусни «оёқда» ўтказганини маълум қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилди. Унда касаллик симптомсиз кечганини ва у инфекцияни «оёқда» ўтказганини таъкидлади.

29 июл 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 22,1 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 22169 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

28 июл 2020, 23:56

COVID-19: Кун давомида икки рекорд қайд этилди — касалланиш ва соғайиш бўйича

28 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ва ундан соғайиш бўйича рекорд қайд этилди. Умумий кўрсаткич эса 21893 тага етди. 91 беморнинг аҳволи ўта оғир.

28 июл 2020, 21:01

«Касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз» — президент

Президент иштирокидаги йиғилишда Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва бошқа вилоятларда пневмония ҳолатлари кўпайгани таъкидланди. Республика махсус комиссиясига малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш ҳамда беморларни даволаш бўйича кўрсатмалар берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг