«коронавирус» тегли мақолалар


18 июл 2020, 14:44

Вафот этган Маданият вазирлиги ходимида коронавирус аниқланган

Маданият вазирлиги олдинроқ икки томонлама пневмония ва COVID-19 ташхиси қўйилган 32 ёшли ходими вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

18 июл 2020, 01:06

Кун давомида 541 кишининг коронавирус юқтиргани расман тасдиқланди

Ўзбекистонда кун давомида 541 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани расман тасдиғини топиб, жами ҳолатлар 15,6 мингтадан ошди. Айни вақтга қадар 9003 бемор соғайди. Вафот этганлар сони, расмий маълумотларга кўра 80 нафарга яқинлашди. 6525 киши тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

18 июл 2020, 00:11

Режиссёр Сарвар Каримов отасининг коронавирусдан вафот этганини маълум қилди

«Расмий статистикага ишонманг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг». Кинорежиссёр Сарвар Каримов коронавирусга чалинган отасининг вафот этганини маълум қилди. Уни бир ҳафта давомида «тез ёрдам»га жойлаштира олишмаган. Ҳозирда бутун оиласи уйда COVID-19 дан даволанмоқда.

17 июл 2020, 19:35

«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент

Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.

17 июл 2020, 12:10

Уйда даволанаётган коронавирус беморлари бепул дорилар билан таъминланади

Коронавирус касаллигидан уйида даволанаётган беморларга керакли дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

17 июл 2020, 10:03

Коронавирус ҳолатлари 15,3 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 283 нафарга ортиб, жами 15349 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (93), Тошкент шаҳрида (144), Самарқанд вилоятида (25) ва Сурхондарё вилоятида (21) қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

16 июл 2020, 22:33

Хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилди

Коронавирус билан оғриган беморлар энди хусусий тиббиёт муассасаларида даволанишлари мумкин. Импорт қилинадиган кислород концентратлари божхона божидан озод этилади.

16 июл 2020, 19:37

Коронавирус аниқланганларга яқин жойда бўлганларни огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморга 5 метр масофада яқин келган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар берадиган мобил илова ишлаб чиқилди.

16 июл 2020, 12:00

Тез ёрдам машиналари 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши таъминланади — Бош прокурор

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда президент топшириғига биноан 103 рақамига телефон қилинганда банд бўлиш ҳолатига чек қўйилади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб келиши ва COVID-19 га тест натижаларини узоғи билан бир кунда чиқарилиши таъминланади.

16 июл 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 14,8 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 14787 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (53), Тошкент шаҳрида (101) Сурхондарё вилоятида (35) ва Қорақалпоғистонда (17) қайд этилди. Шу билан бирга, COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 72 нафарга етди.

15 июл 2020, 21:29 1

Президент Тошкент ҳокими ва соғлиқни сақлаш вазирига ҳайфсан эълон қилди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани учун ҳайфсан эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўнгги ойда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикасини кескин бузганлиги таъкидланди.

15 июл 2020, 15:15

Чирчиқда шифокорларнинг ёппасига иш ташлагани ҳақидаги хабарлар инкор этилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чирчиқдаги Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимларининг ёппасига иш ташлагани ва муассасанинг ёпилгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди.

15 июл 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 14,3 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 208 нафарга ортиб, жами 14293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (75), Тошкент шаҳрида (71) ва Андижон вилоятида (62) қайд этилди.

15 июл 2020, 00:59

Кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланди

14 июль куни Ўзбекистонда қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 14 мингдан ошди. Янги ҳолатларнинг 191 таси аҳоли орасида қайд этилди.

14 июл 2020, 12:20

Коронавирусга тест қаерда топширилади — рўйхат (вилоятлар бўйича)

Коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳудудлар кесимида коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил оладиган марказларнинг манзили ва телефон рақамлари.

14 июл 2020, 10:12

Қашқадарёлик коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 56 ёшли қашқадарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 64 нафарга етди.

14 июл 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 13,9 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 281 нафарга ортиб, жами 13872 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 156 нафари аҳоли орасида.

13 июл 2020, 19:29

Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаяпти?

Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаётганига изоҳ берилди. Хусусан, айрим бандлар давлат манфаатлари ва хавфсизлигига алоқадор бўлгани учун ошкор қилинмаслиги айтилди.

13 июл 2020, 17:06

Яна 167 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 13360)

Коронавирус ҳолатлари 167 тага кўпайиб, жами 13360 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 83 нафари Карантин марказида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари Навойи вилоятида аҳоли орасида аниқланди.

13 июл 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 13,1 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 196 нафарга ортиб, жами 13193 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шундан 153 нафари аҳоли орасида аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг