«коронавирус» тегли мақолалар


8 июл 2020, 23:21

Нукус ва Навоийда коронавирус беморлари вафот этди

Қорақалпоғистонда 56 ёшли аёл, Навоийда 52 ёшли эркак коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 44 нафарга етди.

8 июл 2020, 20:56

Қозоғистонда 13 июль мотам куни деб эълон қилинди

13 июль Қозоғистонда коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни деб эълон қилинди. Сўнгги кунларда мамлакатда вафот этганлар сони бўйича рекордлар қайд этилмоқда.

8 июл 2020, 17:56

Коронавирус ҳолатлари 11000 тага яқинлашди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 144 тага ошиб, 10982 тага етди. Уларнинг катта қисми — 113 таси Тошкентда аниқланди.

8 июл 2020, 17:27

Хабибулла Оқилов — «коронаскептиклар» ҳақида

Профессор Хабибулла Оқилов коронавируснинг борлигига шубҳа билан қараётган, ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганларга жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, одамлар буни жуда жиддий қабул қилишлари ва бор-йўғи оддий гигиена, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилишлари керак холос.

8 июл 2020, 16:28

«Даволаш эмас, балки уй шароитида кузатув». Асоратларсиз беморлар уйда қандай кузатиб борилади

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов «Газета.uz»га берган интервьюсида уйда даволанаётган асоратларсиз COVID-19 беморларининг кузатуви қандай ташкил этилиши, уларни қачон касалхонага ётқизиш кераклиги ва улар билан яшайдиган қариндошлари нима қилиши лозимлиги ҳақида гапирди.

8 июл 2020, 16:26

Тошкентда яна бир коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли тошкентлик бемор (эркак киги) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 42 нафарга етди.

8 июл 2020, 16:17

«Республиканинг барча ҳудудлари «қизил ҳудуд»га айлантирилди» — Шоҳрух Ғиёсов

Мамлакатнинг барча ҳудудлари «қизил» зонага ўтказилади. Стикерли автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади, аммо масала ҳали кўриб чиқилади.

8 июл 2020, 15:53

«Стационарларда ётоқ-жойлар қолмади» — Хабибулла Оқилов

Шифохоналарда COVID-19 билан оғриган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Агар кунига 1000 та ҳолат аниқланса, соғлиқни сақлаш тизими бутунлай қулайди, деди коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Хабибулла Оқилов.

8 июл 2020, 14:09

«Тўртта тўйда 110 та касалланган аниқланди» — Соғлиқни сақлаш вазири

Коронавирус беморлари орасида ўлим сонининг ошишига 50 фоиз ҳолатларда шифокорларга кеч мурожаат қилганлик сабаб бўлмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазири. Алишер Шодмонов аломатларсиз беморларни уйда даволаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг иккинчи тўлқинига қанчалик тайёр эканлиги тўғрисидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

8 июл 2020, 12:50

Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилди

10 июлдан 1 августга қадар Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилади. Республика ҳудудида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Давлат органлари ва ташкилотларнинг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади. Парклар, буюм бозорлари, спорт заллари, умумий овқатланиш объектлари фаолияти тўхтатилади. Халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади.

8 июл 2020, 11:06

Бразилия президентида коронавирус тасдиқланди

Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг коронавирусга топширган тест натижалари ижобий чиқди. У уйдан туриб ўз иш фаолиятини давом эттиради.

8 июл 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 10800 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 168 нафарга ортиб, жами 10838 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида ва 7 нафари Наманган вилоятида қайд этилди. Шундан 38 нафари аҳоли орасида.

7 июл 2020, 18:34

«Ўзсаноатқурилишбанк» Навоий филиали раҳбари ўринбосари вафот этди

Навоийда «Ўзсаноатқурилишбанк» филиали бошқарувчиси ўринбосари Х. Ш. вафот этди. Унда коронавирус аниқланган эди.

7 июл 2020, 18:01

Яна 128 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 10587)

Коронавирус ҳолатлари 128 тага кўпайиб, жами 10587 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Қорақалпоғистонда, 2 нафардан Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шундан 34 нафари аҳоли орасида қайд этилди.

7 июл 2020, 17:51

Тошкентлик 79 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 79 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, у шифокорларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 39 нафарга етди.

7 июл 2020, 17:04

Жиззахда карантин талаблари кучайтирилади — тадбирлар рўйхати

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар сони ортиб бораётгани сабабли Жиззах шаҳрида карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, шаҳарга кириш ва чиқишда кўшимча постлар ташкил этилади, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши чекланади.

7 июл 2020, 14:49

Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Жиззахда шаҳар ҳокимлиги ходимида коронавирус аниқлангани сабабли ҳокимлик биноси карантинга олинган. Айни пайтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттиришмоқда.

7 июл 2020, 14:37

«Абу Сахий» савдо маркази вақтинчалик ёпилди

Чилонзорда жойлашган «Tashkent Trade Center» (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва у ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларда коронавирус инфекцияси аниқланди. Савдо маркази вақтинчалик ёпилди.

7 июл 2020, 12:09

Чартер рейси билан Жанубий Кореяга ишга қайтган фуқарода коронавирус аниқланди

Корея Республикасидан таътилга келиб, чартер рейс орқали Сеулга қайтган фуқаролардан бирида коронавирус аниқланди.

7 июл 2020, 11:00

Самарқандлик 61 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 61 ёшли самарқандлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 38 нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг