«коронавирус» тегли мақолалар


15 июл 2020, 15:15

Чирчиқда шифокорларнинг ёппасига иш ташлагани ҳақидаги хабарлар инкор этилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чирчиқдаги Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимларининг ёппасига иш ташлагани ва муассасанинг ёпилгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди.

15 июл 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 14,3 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 208 нафарга ортиб, жами 14293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (75), Тошкент шаҳрида (71) ва Андижон вилоятида (62) қайд этилди.

15 июл 2020, 00:59

Кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланди

14 июль куни Ўзбекистонда қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 14 мингдан ошди. Янги ҳолатларнинг 191 таси аҳоли орасида қайд этилди.

14 июл 2020, 12:20

Коронавирусга тест қаерда топширилади — рўйхат (вилоятлар бўйича)

Коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳудудлар кесимида коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил оладиган марказларнинг манзили ва телефон рақамлари.

14 июл 2020, 10:12

Қашқадарёлик коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 56 ёшли қашқадарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 64 нафарга етди.

14 июл 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 13,9 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 281 нафарга ортиб, жами 13872 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 156 нафари аҳоли орасида.

13 июл 2020, 19:29

Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаяпти?

Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаётганига изоҳ берилди. Хусусан, айрим бандлар давлат манфаатлари ва хавфсизлигига алоқадор бўлгани учун ошкор қилинмаслиги айтилди.

13 июл 2020, 17:06

Яна 167 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 13360)

Коронавирус ҳолатлари 167 тага кўпайиб, жами 13360 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 83 нафари Карантин марказида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари Навойи вилоятида аҳоли орасида аниқланди.

13 июл 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 13,1 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 196 нафарга ортиб, жами 13193 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шундан 153 нафари аҳоли орасида аниқланди.

12 июл 2020, 23:43

Кун давомида 484 кишида коронавирус аниқланди

12 июль куни 484 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар 13 мингтага яқинлашди.

12 июл 2020, 17:19

Расман коронавирус аниқланганлар 12855 кишига етди (+149)

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 12855 нафарга етди. Янги аниқланган 149 та ҳолатнинг 28 таси Андижон вилояти, 76 таси Тошкентда қайд этилди.

12 июл 2020, 00:37

Коронавирус бўйича кунлик ўсишда яна рекорд ўрнатилди — 486 та

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди. 11 июль куни 486 кишида COVID-19 тасдиқланди.

11 июл 2020, 17:15

Яна 196 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 12402)

Коронавирус ҳолатлари 196 тага кўпайиб, жами 2402 нафарга етди. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Самарқанд вилоятида, Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилоятида қайд этилди. Шундан 35 нафари аҳоли орасида аниқланди.

11 июл 2020, 16:54

Тожикистонда эҳтиёжманд фуқароларга тўғридан-тўғри ёрдам пули берилади

Тожикистон президенти коронавирус пандемияси туфайли эҳтиёжманд ва ижтимоий заиф аҳоли қатламига кирувчи фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (40 доллар атрофида) бир марталик ёрдам пули ажратиш тўғрисида қарорни имзолади.

11 июл 2020, 16:26

Адлия вазири маслаҳатчиси коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлигини маълум қилди

Адлия вазири маслаҳатчиси ва блогер Шаҳноза Соатова ўзини ва оила аъзоларини коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. У ярим кун СЭС эшиги олдида туриб, тест топширолмай қайтганини, тест бўлмаганлиги учун тез ёрдам ва поликлиника уни коронавирусга чалинганлигини тан олмаётганлигини айтган. Блогер соғлиқни сақлаш вазирлигидан ўзини ўзи даволаш бўйича йўриқномаларни чиқариб, тарқатишни талаб қилган.

11 июл 2020, 16:06

Тошкентлик 66 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 66 ёшли тошкентлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 56 нафарга етди.

11 июл 2020, 15:13

Комил Алламжонов 12 кундан бери коронавирусдан даволанаётганини маълум қилди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов коронавирусга чалинганини маълум қилди. Алламжонов унда енгил формали коронавирус кечаётганини, уйдан туриб 12 кундан бери даволанаётганини ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлаб ўтди.

11 июл 2020, 14:25 1

Карантин даврида 120 мингга яқин эҳтиёжманд оилалар давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Карантин чекловлари давомида 120 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотлари етказиб берилади ва бунинг учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.

11 июл 2020, 10:23

Пойтахтда коронавирус билан касалланган бемор вафот этди

Тошкентда коронавирус аниқлаган 50 ёшли аёл вафот этди. Бу мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморлар орасида қайд этилган 55-ўлим ҳолати.

11 июл 2020, 10:09

Коронавирус ҳолатлари 12206 тага етди

Коронавирус беморлари сони 179 нафарга ортиб, жами 12206 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин маркази, Тошкент шаҳри, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистонда қайд этилди. Шундан 43 нафари аҳоли орасида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг