«коронавирус» тегли мақолалар


17 апрель 2021, 11:30

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

15 апрель 2021, 10:31

Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина билан 300 мингдан ортиқ фуқаро эмланди. 14 апрель куни 43 минг 896 киши вакцина олди.

14 апрель 2021, 17:53

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 102 ёшли Суймахол Зулимова коронавирусга қарши эмланди.

13 апрель 2021, 13:18

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 минг нафардан ошди

12 апрель куни Ўзбекистонда 67,4 мингдан зиёд киши коронавирус инфекциясига қарши эмланиб, вакцина олганлар сони 200 минг нафардан ошди.

8 апрель 2021, 20:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойнинг қашшоқликка қарши курашиш тажрибаси ҳақидаги Оқ китоби, Мозамбикда 12 чет элликнинг ўлдирилгани, Мадриддаги намойишларда иккита партия аъзоларининг тўқнашуви ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 апрель 2021, 20:35

Эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар 71 кишида кузатилди — Нурмат Отабеков

СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар 71 кишида кузатилганини таъкидлади. Уларнинг орасида кўпроқ тана ҳароратининг 37,5 даражадан ортиши ҳамда танадаги оғриқлар қайд этилган. Шу билан бирга, инъекция қилинган жойда қичиш, оғриқ, асабийлашиш, холсизлик ва қўрқиш ҳам кузатилган.

6 апрель 2021, 15:11

Ўзбекистонда 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши COVID-19`га қарши эмланди

Ўзбекистонда 1 апрель санасидан буён 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қабул қилди. Энг кўп эмланиш ҳолати Самарқанд вилояти (1783 нафар) ҳамда Тошкент шаҳрига (1691 нафар) тўғри келмоқда.

2 апрель 2021, 12:21

«Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз» — президент карантин чоралари ҳақида

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаётган бўлса ҳам Ўзбекистонда жойлар ёпилиши режада йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳеч нарсани ёпмаймиз, лекин тартиб ва тартибни кучайтирамиз», деди. Коронавирусга қарши кураш бўйича ҳудудий штаблар ишини кучайтириш, call-марказ ва кўчма бригадалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

1 апрель 2021, 12:12

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланди (фото)

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланди. «Газета.uz» Миробод туманидаги 1-сонли поликлиникада бўлиб, вакцинация жараёнини кузатди. Бу ерда биринчи бўлиб бош шифокор эмланди. Фуқаролар AstraZeneca ва хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакциналаридан бирини танлашлари мумкин.

29 март 2021, 12:16

Ўзбекистонда уч кундан бери 200 га яқин коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда

Республика бўйлаб уч кун мобайнида 200 га якин фуқарода COVID-19 касаллиги аниқланди. Тошкент шаҳрида 28 март куни мазкур кўрсаткич 164 кишини ташкил этди.

27 март 2021, 09:46

27 март куни хитой-ўзбек вакцинаси 1 млн дозада олиб келинмоқда

Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги вакцина 27 март куни Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. Мазкур вакцина 95 фоизлик самарадорлик кўрсатгани маълум қилинган эди.

23 март 2021, 10:42

Германияда карантин муддати узайтирилди

Германияда умуммиллий карантин режими 18 апрелга қадар узайтирилди. Пасха байрамларида ҳам чекловлар кучайтирилади — барча дўконлар ёпилиб, жамоат йиғилишлари тақиқланади.

19 март 2021, 19:04

Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди — Европа комиссияси

Еврокомиссия Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Европадаги бир қатор мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ оғирлашгани сабабли жиддий карантин чекловлари ўрнатилди. Бундай ҳолат юзасидан Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари, жумладан Франция, Италия, Германия, Словения, Латвия ҳукумати расмийлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришга мажбур эканликларини маълум қилишди.

17 март 2021, 20:52

«Ўлимлар сонининг 622 та ёки 623 та бўлиши, бу — жиддий об-ҳаво яратмайди» — Нурмат Отабеков

Нурмат Отабеков 5 март куни Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилган ва 7 март куни вафот этган бемор тўғрисидаги хабарга изоҳ берар экан, СВВ ушбу ўлим ҳолати чиндан ҳам коронавирус билан боғлиқ ёки йўқ эканлиги натижасини кутаётганини маълум қилди. «Ўлимлар сонининг 622 та ёки 623 та бўлиши, бу — жиддий об-ҳаво яратмайди», — деди у.

17 март 2021, 19:21

«Ҳеч ким аҳолини мажбурий эмламайди» — Баҳодир Юсупалиев

СЭС раҳбари Баҳодир Юсупалиев фуқаролар бирор вакцинани олишга мажбур эмаслигини маълум қилди. «Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз. Улар истаган вакцинаси билан эмланиши мумкин», — дейди у.

17 март 2021, 16:47

Карантин қоидаларига риоя қилмагани учун жаримага тортилаётганлар сони кескин ошди

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ошгани муносабати билан карантин қоидаларини қўпол равишда бузаётгани учун жаримага тортилаётганлар сони ошди. Шу вақтгача кунлик 200−300 кишига чора кўрилган бўлса, 16 март куни улар сони 400 нафарга етди. Карантин чоралари жорий этилган вақтдан буён эса қарийб 900 минг кишига чора кўрилди.

17 март 2021, 15:51

Moderna болаларда вакцинанинг клиник синовларини бошлади

АҚШнинг Moderna компанияси 6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда коронавирусга қарши вакцина синовларини бошлагани ҳақида эълон қилди. Синовларда АҚШ ва Канада бўйлаб 6750 нафар болалар иштирок этиши кўзда тутилган.

17 март 2021, 10:40

Олмаота шаҳри ва вилоятида карантин чоралари кучайтирилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ва вилоятида карантин чоралари кучайтирилмоқда. Вилоят дам олиш кунлари тўлиқ карантинга олинади. Ҳудудда коронавирус ҳолатлари даражаси 0,6 фоизга ўсган, кунига 99 ҳолат қайд этилган.

16 март 2021, 18:27

СЭС раҳбари Тошкентда COVID-19 нинг кенг тарқалиши сабаблари тўғрисида

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари Малика Қудратхўжаева «учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндашиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган» деди. У карантин талабларини бузганлиги тўғрисида мисоллар келтирди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасида кўрсатилмаган беморлардан бирининг ўлими ҳақида хабар берди.

16 март 2021, 18:24

«Карантин қайтар экан деган ваҳима тарқатилаяпти. Вакцинани сотишга тайёргарлик шекилли» — Twitter фойдаланувчилари

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда сезиларда равишда ошди. Жумладан, 14 март куни жами 111 та, 15 март куни 65 та янги ҳолат қайд этилган. Шу сабаб чекловлар қисман қайта тиклана бошлади. Twitter тармоғи фойдаланувчилари эса бунга ўз муносабатини билдирди. Хушнудбек Худойбердиев «эрта-индин 650 мингта вакцина келишини» айтган бўлса, бошқа бир фойдаланувчи буни «вакцинани сотишга тайёргарлик шекилли», дея ҳазилга йўйган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг