«коронавирус» тегли мақолалар


30 апрель 2021, 16:43

101 ёшли уруш қатнашчиси коронавирусдан соғайди

Зангиотадаги касалхонага оғир аҳволда олиб келинган 101 ёшли уруш ва меҳнат фахрийси коронавирусдан буткул соғайди.

30 апрель 2021, 13:37

Яна 3 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Тошкент давлат техника университети, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти масофавий таълим тизимига ўтди.

30 апрель 2021, 10:42

Шифохоналарда COVID билан касалланганлар сони 3000 нафардан ошди

29 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 400 нафардан ошди. Кун давомида 2 та ўлим ҳолати қайд этилди. Айни вақтда COVID билан касалланган деярли 3100 нафар киши шифохоналарда даволанмоқда. Эмлаш тезлиги янада оширилди.

28 апрель 2021, 11:31

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 600 мингдан ошди

27 апрель куни Ўзбекистонда 34 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди. Жами мамлакат бўйича эмланганлар сони 600 минг нафардан ошди.

27 апрель 2021, 16:24

Спутник V вакцинаси билан эмланиш бепул — СЭС

Санитария-эпидемиология хизмати «Спутник V» вакцинаси билан эмланиш пуллик эканлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди.

26 апрель 2021, 10:42

Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари кўчада ёқиб юборилмоқда

Ҳиндистондаги касалхоналар ётоқ ва кислород тугаганлиги сабабли COVID-19 беморларини қабул қилишдан бош тортмоқда. Ўликлар кўплигидан, уларнинг жасадлари кўчада ёқилмоқда. Кунига 360 мингдан ортиқ кишида вирус аниқланиб, 3 минг киши вафот этаётгани қайд этилган.

23 апрель 2021, 18:02

Чекловлар юмшатилади, ниқоб тақиш шарт эмас — Исроил коронавирусни қандай енгмоқда?

Исроил ҳозирда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирини сақлаб турибди. Мамлакат аҳолисининг касалликка қарши 50 фоиздан ортиғи эмланди. Кўчада ниқоб тақиш шарти бекор қилинди. Карантин чекловлари юмшатилди. Исроил аҳолиси ушбу касалликни қандай енгмоқда?

23 апрель 2021, 10:25

COVID-19 га қарши ярим миллиондан ортиқ киши эмланди

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланганлар сони ярим миллиондан ошди. Сўнгги кунларда эмланиш даражаси пасайган. Бунга Рамазон ойида рўза бошланиши сабаб бўлиши мумкин.

23 апрель 2021, 09:55 1

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

Ўзбекистонгага «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси келтирилди. Вакцина учун харажатларнинг ярмини тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди.

22 апрель 2021, 13:25

Бухородаги 11 та умумтаълим мактаби 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди

Бухоро вилоятидаги 11 та умумтаълим мактаби масофавий таълимга ўтказилди. Вилоят халқ таълими тизими ходимларининг 6 нафарида, мактаб ўқувчиларининг эса 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

22 апрель 2021, 11:52

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошиб бормоқда

Ўзбекистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 384 нафарни ташкил этиб, 21 апрель ҳолатига кўра умумий ҳолатлар сони 87 935 тага етди. Охирги бир ҳафта ичида кунлик қайд этилаётган ҳолатлар сони 300 дан деярли тушаётгани йўқ.

21 апрель 2021, 19:35

5 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтди

Самарқанд давлат университети, Жисмоний тарбия университети, Жаҳон тиллари университети, Шарқшунослик университети ва Самарқанд чет тиллар институти масофавий таълим тизимига ўтди. Ўқитувчи ва талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқланмоқда.

19 апрель 2021, 18:05

Коронавирус аниқланган учта ОТМ масофавий таълимга ўтди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида COVID-19`га чалиниш ҳолатлари аниқланди. Муассасаларда ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди.

19 апрель 2021, 16:12

Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда — ОАВ

Ўзбекистондаги касалхоналарда коронавирус касаллигига чалинган болалар сони кескин кўпаймоқда, улар орасида ўлим ҳолати ҳам қайд этилганлиги айтилмоқда. Зангиотадаги ихтисослашган шифохонада ҳозиргача 400 нафарга яқин бола даволанган.

19 апрель 2021, 15:57

Мирза Азизов 25 кун реанимацияда бўлиб, коронавирус билан курашгани маълум бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов COVID-19 га чалиниб, Зангиота шифохонасига ётқизилгани маълум бўлди. Актёр 25 кун давомида реанимация бўлимида даволанган.

19 апрель 2021, 11:51

Исроилда кўчада ниқоб тақмасликка руҳсат берилди

Исроилда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари пасайиши сабабли кўчада ниқоб тақиш талаби бекор қилинди. Ўз яшаш жойларидан ташқари, бошқа биноларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолисининг 50 фоизидан ортиғи COVID-19 га қарши эмланди.

19 апрель 2021, 10:33

Хитой-ўзбек вакцинаси «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди

Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазкур вакцина «жанубий африка» штаммига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.

19 апрель 2021, 09:53

65 ёшдан катталар ва ёш болаларга таровеҳ намозларини уйда адо этиш сўралмоқда

Мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслардан ибодатларни уйда амалга ошириш сўралмоқда.

17 апрель 2021, 12:09

Апрель ойи охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинади

Бош вазир апрель охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Шунингдек, ой охирида яна бир миллион донадан зиёд Хитой вакцинаси келтирилади.

17 апрель 2021, 11:41

Ўзбекистонда коронавируснинг «Жанубий Африка» штамми аниқланган — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонга коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штамми ҳам кириб келганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбари болалар орасида касалликнинг кўпайётганига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг