«коронавирус» тегли мақолалар


3 август 2021, 10:23

2 август куни Ўзбекистонда 899 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 899 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 516 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

2 август 2021, 10:28

1 август куни Ўзбекистонда 863 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 863 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 498 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

1 август 2021, 11:11

31 июль куни Ўзбекистонда 889 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 889 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 512 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

31 июл 2021, 15:07

Сенат мажбурий профилактик эмлашлар тўғрисидаги ўзгартишни маъқуллади

Сенаторлар аҳолининг айрим тоифаларини мажбурий профилактик эмлашни қонунийлаштириш ҳамда иш берувчига профилактик эмлашдан ўтишни рад этган (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) ишчини ишга қўймаслик ҳуқуқини беришни кўзда тутган ўзгартишни маъқулладилар.

31 июл 2021, 10:29

Яна антирекорд: 30 июль куни Ўзбекистонда 924 кишида коронавирус аниқланди

30 июль куни Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланди: 924 нафар кишида ушбу инфекция қайд этилган. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, жума куни 559 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

30 июл 2021, 13:13

ТИВ хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга ташриф буюриш тартибларини эълон қилди

ТИВ пандемия даврида хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши бўйича тартибларни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда автомобиль орқали келаётганлар мамлакат ҳудудидига фақат ПЗРнинг манфий кўрсаткичига эга бўлсагина киритилади. Шунингдек, мамлакатга кириш вақтида туристда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўлиб, ПЗР мусбат бўлса, ўни ўз давлатига қайтариш ишлари йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

30 июл 2021, 12:13

Исроил Pfizer`нинг учинчи дозаси билан оммавий эмлашни бошлади

Исроилда 60 ёшдан ошганларни COVID-19`га қарши Pfizer вакцинасининг учинчи дозаси билан эмлаш ишлари бошланди. Бунинг учун фуқаролар камида беш ой олдин икки дозали курсни тамомлаган бўлиши керак. Ҳозирча Исроил ревакцинацияни бошлаган биринчи мамлакат ҳисобланади.

30 июл 2021, 10:31

Навбатдаги антирекорд: коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 900 га яқинлашди

Кеча Ўзбекистонда 897 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 546 нафар кишида пневмония аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди.

29 июл 2021, 16:56

1 ноябрга қадар аҳолининг 70 фоизини эмлаш режалаштирилмоқда

1 ноябргача Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилмоқда. Ҳозирга қадар республика бўйлаб 5,4% аҳоли инфекцияга қарши тўлиқ эмланган. Энг юқори кўрсаткичлар Наманган, Андижон, Жиззах ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.

29 июл 2021, 15:30

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

Jurabek Laboratories томонидан «Спутник V» вакцинасининг биринчи намунаси ишлаб чиқилиб, Гамалея институтига текшириш учун юборилган. Ижобий жавоб олингач ва Россиядан хом-ашё келтирилгач, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қуйиш август ўрталарида бошланиши мумкин. Jurabek Laboratories ишлаб чиқариш директорининг маълум қилишича, компания биринчи босқичда 2 млн доза «Спутник V» ва 10 млн доза хитой-ўзбек вакциналарини ишлаб чиқаришни режалаштирган.

29 июл 2021, 14:09

Вакцина дозалари орасида 3 ойдан кўп вақт ўтса, қайта эмланиш кераклиги айтилди

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси олингандан сўнг, иккинчисини олгунга қадар 12 ҳафта (3 ой)дан ортиқ вақт ўтса, фуқаро ревакцинация қилинади, дея маълум қилди СЭС бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов.

29 июл 2021, 11:28

Омбдусман мажбурий эмлаш ортидан инсон ҳуқуқларига путур етиш ёки етмаслигига оид саволларга жавоб берди

17 июлда Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи қарори билан 14 тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши мажбурий эмланиши шарт этиб белгиланди. Орадан 11 кун ўтиб, қуйи палата депутатлари мажбурий эмлашни қонунийлаштиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборди. «Газета.uz» сўровига биноан омбудсман Феруза Эшматова мажбурий эмлаш ва уни қонунийлаштириш жараёни, бу борада халқаро норма ва тажриба, фақат бир вакцина мавжудлиги туфайли аҳолининг танлов ҳуқуқи бузилиши каби саволларга жавоб берди.

29 июл 2021, 10:13

Яна антирекорд: бир кунда 879 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 879 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 529 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

28 июл 2021, 19:16 2

«Вакцина олганлар шифохонадан 4 кунда чиқяпти, эмланмаганларга жуда оғир бўляпти» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев олимларнинг тадқиқотига асосланиб коронавирус билан кураш ҳали яна камида 10 йил давом этишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу сабабдан «Спутник V» ва хитой-ўзбек вакциналарини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича муҳокамалар бормоқда. Президент фуқароларни коронавирусга қарши эмланишга чақирди. «Вакцина олганларга шифохонадан 4 кунда чиқяпти, эмланмаганларга эса жуда оғир бўляпти», — деди у.

28 июл 2021, 10:26

Яна антирекорд: бир кунда 843 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 843 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 556 нафар кишида пневмония аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди.

27 июл 2021, 16:30

Вакцинадан бош тортганлар ишдан четлатилиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган қонун лойиҳасига кўра, эндиликда аҳолининг айрим қатламларини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ҳамда вакцина олмаган ходимни ишдан четлатиш мумкин бўлади. Қуйи палата вакиллари оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишга ёрдам беришига ишонмоқда. Қонун лойиҳаси Сенат томонидан кўриб чиқилади.

27 июл 2021, 10:45

Навбатдаги антирекорд: бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 789 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 521 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

26 июл 2021, 10:11

25 июль куни 705 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 705 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 482 нафар кишида пневмония аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди.

25 июл 2021, 10:26

24 июль куни 731 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 731 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 494 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

24 июл 2021, 11:36

«Вакцина тиббиётнинг энг катта ютуғи» — вирусолог Дилдора Секлер

Ҳозир пневмококкка қарши эмланиш мумкинми, бу вакцина коронавирусдан ҳимоя қиладими ва нима учун эмлашдан қўрқмаслик керак? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига шифокор-вирусолог, Facebook`даги «Врачи Ташкента» гуруҳи асосчиси, PhD Дилдора Секлер жавоб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг