«коронавирус» тегли мақолалар


11 август 2021, 15:22

«Вакцинадан бош тортиб, сиз одамларни тиббий хизмат олиш имкониятидан маҳрум қиляпсиз» — биотехнолог

Эмлашдан бош тортиш касалхоналарни коронавирусли беморларни даволаш учун қайта ихтисослаштиришга олиб келади. Бошқа касалликлар билан оғриган беморлар ҳамон тиббий хизматга муҳтож, лекин уни ололмайдилар. Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев ўзбекистонликларни вакцина олишга чақирди.

11 август 2021, 10:17

10 август куни Ўзбекистонда 903 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 903 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 472 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

10 август 2021, 23:17

Вакцинанинг кейинги дозалари билан эмлашни кечиктириш хавфсиз — Инновацион ривожланиш вазирлиги

Хитой-ўзбек вакцинасининг кейинги дозалари билан эмлашнинг кечиктирилиши антитаналар миқдори ва бошқа кўрсаткичларга таъсир кўрсатмайди, балки антитаналар миқдори ошиши ва уларнинг узоқ вақт давомида сақланиб қолишига хизмат қилади, деб аҳолининг қўрқувига жавоб қайтарди Инновацион ривожланиш вазирлиги.

10 август 2021, 10:18

9 август куни Ўзбекистонда 891 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 891 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 457 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

10 август 2021, 08:50

Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши вакцина олиши мумкинми?

Коронавирус ҳомиладор аёллар учун қанчалик хавфли? Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши эмланиши мумкинми? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.

10 август 2021, 08:19

Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Ўзбекистон Германиядан коронавирусга қарши 350 минг доза вакцина олади. Препаратлар COVAX дастури доирасида етказиб берилади.

9 август 2021, 18:17

Хитой-ўзбек вакцинаси дозалари орасидаги интервал қанча бўлиши керак?

Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг дозалари орасидаги интервал қанча бўлиши керак? Коронавируснинг «дельта» штамми қандай аниқланади? Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев «Газета.uz»нинг ушбу саволларига батафсил жавоб берди.

9 август 2021, 17:59

Коронавирусдан тузалган одам вакцина олиши керакми?

Касаллик ёки вакцинадан сўнг организмда «антитаначалар» пайдо бўлмаслиги мумкин, лекин хотира ҳужайралари олдинроқ вирусга дуч келганлигини эслаб қолади. Коронавирусдан тузалган одам нима сабабдан эмланиши керак? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.

9 август 2021, 10:47

8 август куни Ўзбекистонда 856 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 856 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 439 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

8 август 2021, 20:43 1

Ходимлари вакцина олган кафе ва ресторанларга кечки пайт ҳам ишлашга рухсат берилди

10 августдан бошлаб ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозасини олган умумий овқатланиш объектлари 20:00 дан кейин ва ёпиқ биноларда ишлашлари мумкин бўлади. Кафе ва ресторанларга вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлган мижозларни киритиш тавсия этилади.

8 август 2021, 10:53

7 август куни Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 475 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

6 август 2021, 10:31

Касалланиш ҳолатлари ортмоқда: бир кунда қарийб 1000 кишида коронавирус аниқланди

Коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг кунлик рекорди янгиланди. Пайшанба куни республика бўйлаб 974 нафар фуқарода вирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этди.

6 август 2021, 10:28

Сўровда иштирок этган ўзбекистонликларнинг 53 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёр

«Ижтимоий фикр» марказининг сўровномасида иштирок этган фуқароларнинг 53,2 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлашди. Сўралганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи эса (36,5 фоизи) эмланишдан бош тортмоқда. Улар бунга асосий сабаб вакцинанинг ножўя таъсирларидан хавотир ва эмланишга қарши тиббий кўрсатма эканлигини айтишган. Вакцинация борасида бир қарорга келмаган фуқароларнинг энг юқори даражаси 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида аниқланди.

5 август 2021, 20:48

Токио-2020. Коронавирус сабабли Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди

Бадиий гимнастика бўйича яккалик дастурида иштирок этиши кўзда тутилган Сабина Ташкенбаевада коронавирус аниқланди. Эндиликда унинг ўрнига Екатерина Фетисова Олимпиадада қатнашади.

5 август 2021, 18:46

АҚШ фақат вакцина олганларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда

Оқ уй маъмурияти мамлакатга фақат коронавирусга қарши тўлиқ эмланган чет элликларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда.

5 август 2021, 10:27

Антирекорд янгиланди: 4 август куни Ўзбекистонда 951 кишида коронавирус аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланди: 951 нафар кишида ушбу инфекция қайд этилган. 9 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, жума куни 559 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

4 август 2021, 15:18

Германияда COVID-19 га қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланиш таклиф қилинади

Cентябрдан бошлаб Германия кекса ёшдагилар ва хавф ости гуруҳида бўлганларга коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини таклиф қила бошлайди. Бундан олдин қайси вакцина билан эмланилганидан қати назар, Pfizer/BioNTech ёки Moderna вакциналари қўлланилади.

4 август 2021, 13:50

Туркиялик мухожирлар, уч эгизакнинг онаси, Гарвард битирувчиси, молекуляр биолог: коронавирусга қарши вакциналарни яратганлар ким?

Бирор юқумли касалликка шифо топиш, вакцина яратиш — жуда катта масъулият ва тажрибани талаб этади. Чунки бир доза препарат билан ёки инсонни нормал ҳаётга қайтариш, ёки бирор ножўя таъсир билан нохуш ҳолатларга олиб келиш мумкин. Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилаётган 5 та вакцина муаллифлари ва вакциналар қандай яратилганлиги ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

4 август 2021, 10:11

3 август куни Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 542 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

3 август 2021, 17:29

«Вирусни енгишнинг энг муҳим шарти — вакцинация». Президент аҳолини яна бир бор эмланишга чақирди

Президент раислигида ўтаётан видеселекторда Шавкат Мирзиёев пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда. «Вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти — вакцинация», — деди Шавкат Мирзиёев.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг