«кластер» тегли мақолалар


20 май 2021, 18:10

Сирдарёда иш ҳаққидан норози кластер ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Сирдарёда «Индорама» кластерининг ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Фуқаролар ойликдан норози эканликлари сабабли иш ташлаётганликларини маълум қилишган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги «мазкур ҳолат компаниянинг ички ишлари эканликлари ва ҳокимликка ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини» ни таъкидлади.

10 май 2021, 18:24

34 та кластер чигит нархини сунъий равишда оширганликда гумон қилинмоқда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш аломатлари билан 34 та пахта кластерига нисбатан иш қўзғатди. Апрелда улар нархи 38 физга кўтарилган.

18 март 2021, 17:09

«Тошкент вилоятини ишсизлик минимал даражада бўлган ҳудудга айлантирмоқчимиз» — президент

Президент Қуйи Чирчиқдаги кластерни бориб кўрди. Кластерда 8 минг 750 нафар, шолини қайта ишлаш корхонасида 365 нафар аҳоли меҳнат қилмоқда. Давлат раҳбари асосий эътибор ва ҳаракат аҳолини иш билан таъминлашга қаратилганини айтди. «Тошкент вилоятини ишсизлик минимал даражада бўлган ҳудудга айлантирмоқчимиз», — деди президент.

28 ноябр 2020, 15:13 2

Пахта чигитини бошқа вилоятларга олиб чиқишни тақиқлаган ҳокимликларга нисбатан иш қўзғатилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта чигитини бошқа вилоятга олиб чиқишни тақиқлаш бўйича оғзаки топшириқ берган Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ҳамда ушбу вилоятлар Ички ишлар бошқармаларига нисбатан иш қўзғатди.

28 июл 2020, 12:28

«Биз бирор бир фермер манфаатини бузганимиз йўқ» — Sulton Tex Group

Sulton Tex Group кластер атрофидаги воқеаларга муносабат билдирган қишлоқ хўжалиги вазирига жавоб қайтарди — «Кластерлар учун ҳуқуқий меъёрий ҳужжат бўлмаса, бизнинг айбимиз нима?»


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг