«капиталбанк» тегли мақолалар


14 январ 2022, 12:28

«Капиталбанк» банкоматлари иши вақтинча тўхтатилади

«Капиталбанк» банкоматлари фаолияти хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан вақтинча тўхтатилади. Банкоматлар босқичма-босқич март ойининг ўрталарига қадар ўчирилади. 2021 йил 1 декабрь ҳолатига мамлакатдаги барча банкомат ва инфокиоскларнинг 25 фоизи «Капиталбанк»га тегишли.

11 январ 2022, 13:25

Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк»даги улушини 25 фоизгача оширди

Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» МЧЖ «Капиталбанк» устав капиталининг 8,33 фоизини сотиб олди. Эндиликда ушбу компания «Капиталбанк»нинг 25 фоиз улушига эга.

26 ноябр 2021, 16:01

Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк» акцияларини сотиб олди

«Капиталбанк» акциядорлик жамияти банки 215,3 млрд сўмлик акцилари эмиссиясини жойлаштирди. Ушбу акцияларни Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси шўба корхонаси бўлган «Телекоминвест» МЧЖ харид қилди.

11 ноябр 2021, 15:38

Ўзбекистонда Qiwi Uzbekistan электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берилди

Марказий банк Ўзбекистонда «QIWI Uzbekistan» электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берди. «Капиталбанк» томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти йўлга қўйилади.

4 ноябр 2021, 11:57

Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритди

Президентнинг куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» уставидаги 112,49 млн акцияларини сотиб олиб, ўзининг жами улишини 50 фоизга етказди. Унга қарашли компания 2019 йилда 40,13 млн акцияларни қўлга киритган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг