Мактаблар олди ва камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.
Сенаторлар ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонуни маъқуллади. Қонунга йўлнинг таъмирлаш ишлари вақтида қатнов қисмининг кўпи билан 50 фоизи чекланиши, пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар каби қўшимчалар киритилган.
Тошкент энди одамлар ё машиналар шаҳри эмас, балки ўлим шаҳри. Кўчада йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини хавф кутади. Аҳоли ҳаётини сақлайдиган пойтахтни қуриш вақти келди, деб ёзади сўнгги икки кунда турли транспорт воситаларида бир неча ЙТҲлар гувоҳи ва иштирокчисига айланган Сабина Бакаева.
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ, Транспорт вазирлиги ва Тошкент ҳокимлиги чорраҳаларда жуда кўплаб ҳайдовчилар жаримага тортилишига сабаб бўлаётган «тузоқлар» билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг қарийб ярми пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ. Шундай қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Шу саволга жавоб топиш мақсадида «Газета.uz» судларнинг тасодифий 50 та қарорини ўрганди. Спойлер: пиёда ўлими учун бирор бир ҳайдовчи қамалмаган.
ЙҲХББ «дислокация»дан воз кечади, дея маълум қилди президент. Уларнинг кўчаларда патруллик қилишни бошлаш-бошламаслигига аниқлик киритилмади. Ҳокимликларга йўл инфратузилмасини яхшилаш учун маслаҳатчиларни жалб этиш топширилди. Президент ер усти ва ерости ўтиш жойлари масаласини ҳам тилга олди.
Ўзбекистонда 1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади: ҳужжатсиз юриш — 330 минг сўм; «қизил»да ўтиш — 660 минг сўм; телефонда гаплашиш — 990 минг сўм; маст ҳолда рулга ўтириш ва рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 250 минг сўм.
Тошкентда хавфли ҳаракатланган автомобиль Санитария-эпидемиология хизмати раҳбарининг ўринбосарига бириктирилган, дея маълум қилди СЭС матбуот хизмати. Ҳайдовчи оила аъзоларидан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабабли қоидабузгани айтилмоқда. У билан «тушунтириш-тарғибот ишлари» олиб борилди.
Олд ўриндиқда хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримани йўловчининг ўзи тўлайди, дея маълум қилди ИИВ. Жарима миқдори БҲМнинг ярмини (135 минг сўм) ташкил қилади. Бироқ, МЖТКга ҳали йўловчилар жавобгарлиги бўйича ўзгартиришлар киритилмаган.
Юк машиналари фақат четки ўнг қаторда ҳаракатланиши мумкин, пиёдалар ўтиш жойларига 10 метрдан кам масофада тўхташ тақиқланади, велосипедчилар тунги вақтда нур қайтарувчи жилет кийишлари керак — ЙҲҚга яна қандай ўзгартиришлар киритилган.
Янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлаган ҳукумат, Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позицияси ҳақида гапирган АҚШ элчиси, яна сотувга қўйилган «Сижжак», олд ўриндиқдаги йўловчиларнинг хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлгани, нархи ошиб бораётган оқ қоғоз ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 13 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарори билан эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. Унинг муддати ҳайдовчилик гувоҳномаси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси берилган йилга боғлиқ. Агар улар 2010 йилгача берилган бўлса, 2023 йил 31 мартгача алмаштирилиши керак.
Ўзбекистоннинг янги Йўл ҳаракати қоидаларида йўлларга рухсатсиз сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланди. Одатда уларни фуқаролар ва компанияларнинг ўзлари ўрнатарди. Чунки масъул органлар пиёдаларни ҳимоя қилиш учун буни бажаришмайди.
Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш, жумладан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш тарзидаги чора жорий этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, «йўлда безорилик» содир этган ҳайдовчилар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилади.
Адлия вазирлиги бугун эълон қилинган қонунга тушунтириш берди. Унда айтилишича, ҳайдовчилар телефонда фақат bluetooth, қулоқчин ва бошқа гарнитуралар орқали гаплаша олади, лекин телефоннинг ўзидан фойдалана олмайди.
ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг