«йтҳ» тегли мақолалар


23 июл 2021, 10:20

Тошкентда 65 ёшли пиёда Matiz уриб юбориши оқибатида вафот этди

Пойтахтнинг Яшнобод туманида Matiz 65 ёшли пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

18 июл 2021, 20:15

Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди. Икки автомашина ҳайдовчилари эса шифохонага ётқизилган.

16 июл 2021, 20:25

Тошкентда Tracker уриб юборган пиёда вафот этди

Тошкентнинг Миробод туманида 56 ёшли пиёдани Tracker автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этди.

16 июл 2021, 11:15

Наманганда 7 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

7 июл 2021, 14:21

Самарқанд ва Сурхондарёда содир бўлган учта ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида 5−6 июль кунлари одам ўлими билан содир бўлган иккита ЙТҲ рўй берди. Тойлоқ туманида Spark юқори тезликда бетон тўсиққа урилиб кетди ва оқибатда ҳайдовчи вафот этди. Оқдарё туманида Lada Largus юк машинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Сурхондарёда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида Cobalt қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинасига урилиб кетди ва ҳайдовчи ҳалок бўлди.

5 июл 2021, 14:31

Тошкентда Matiz йўл айланмасидан пастга тушиб кетди

Яшнобод туманида Matiz уч қаватли йўл айланмасининг иккинчи қаватидан пастга тушиб кетди. Oқибатда ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

1 июл 2021, 11:55

Қашқадарёда велосипед минган бобо ва набира Nexia-3 уриб юбориши оқибатида вафот этди

Қашқадарёнинг Китоб туманида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси велосипед ҳайдаётган бобо ва унинг набирасини уриб юборди. Оқибатда жабрланувчиларнинг иккиси ҳам олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этди.

1 июл 2021, 10:48

Авариялар натижасида 5 ойда 770 киши ҳалок бўлди

Январь-май ойларида Ўзбекистонда 2960 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 2365 киши жароҳатланган, 770 киши эса вафот этган.

30 июн 2021, 16:02

Поп туманида пиёда Nexia автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

Наманган вилоятининг Поп туманида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

30 июн 2021, 13:17

Волгоградда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилди

Россиянинг Волгоград вилоятида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» зовурга ағдарилиб кетди. 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

29 июн 2021, 09:58

Навоийда Cobalt юк автомашинаси билан тўқнашди. 2 киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида Cobalt Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этди.

22 июн 2021, 15:03

Қашқадарёда 2 нафар пиёда Nexia уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Nexia 2 нафар пиёдани уриб юборди. Пиёдалар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди.

19 июн 2021, 10:58

Фарғонада 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида аёл ҳайдовчи ҳалок бўлди

Риштон туманида қувиб ўтиш қоидасини бузган Matiz иккита автомобиль билан тўқнашди. Оқибатда унинг ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

16 июн 2021, 09:45

Жиззахда Nexia юк автомобилига урилди. Икки киши вафот этди

Жиззах вилоятида Nexia ва SHACMAN русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Енгил автомобил ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Яна икки йўловчи касалхонага ётқизилган.

14 июн 2021, 18:56 1

«Қоидабузарликни тўхтатиш учун виждонимни сотишга ҳам тайёрман». Адлия вазири — ЙТҲларни суратга олиш ҳақида

Адлия вазири йўл ҳаракати қоидаларини бузаётганларни суратга олганларни рағбатлантириш тизими ҳақида: «Агар жамоат жойида одам ноқонуний хатти-ҳаракат билан шуғулланаётган бўлса, [қоидабузарликни тўхтатиш учун] керак бўлса, виждонимни сотишга ҳам тайёрман», — дея тушунтирди. У ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бераётганларни ҳароқат қилмасликка чақирди ва ҳозиргидек тинч замонда йилига минглаб одамлар йўлларда ўлиб кетаётганини эслатиб ўтди.

11 июн 2021, 09:35

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси қизил чироқда тўхтаб турган юк автомобилига урилиши оқибатида вафот этди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган юк машинасига урилди. Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

10 июн 2021, 12:33

Тошкентда 5 ойда автобуслар иштирокида 35 та авария содир этилган

Ўтган беш ой ичида пойтахт кўчаларида автобуслар иштирокида ҳайдовчилари айби билан 35 та ЙТҲ содир бўлган. Уларнинг 21 таси автобус ичида йўловчиларнинг йиқилиб, жароҳат олиши билан боғлиқ. Авариялардан бири эса фуқаро ўлимига олиб келган.

8 июн 2021, 23:13

Андижонда маст «ГАЗ-5327» ҳайдовчиси Matiz ва Spark билан тўқнашув содир этди

Андижонда «ГАЗ-5327» юк машинасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи Matiz ва Spark билан тўқнашув содир этди. Беш киши, жумладан бир вояга етмаган бола жароҳатланди.

7 июн 2021, 16:57

Тошкентда пиёда Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 35 ёшли пиёдани Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

4 июн 2021, 20:49

Қирғизистон президенти кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятига сафари чоғида маст ҳайдовчи бошқарган автомобиль унинг кортежига урилиб кетди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг