«йтҳ» тегли мақолалар


3 сентябрь 2021, 14:07

Наманганда йўлни кесиб ўтаётган аёлни Nexia уриб юборди

Поп туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

2 сентябрь 2021, 14:27

Сурхондарёда Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида ҳайдовчининг ўғли вафот этди

Сурхондарё вилоятида Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчисининг ўғли вафот этди. Вилоятда содир бўлган бошқа бир ҳолатда нотекис йўлда ҳаракатланаётган Жигули машинаси Cobalt билан тўқнашди, оқибатда бир киши оламдан ўтди.

26 август 2021, 15:11

ЙТҲ тўғрисида хабарнома расмийлаштирган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилмайди

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома расмийлаштирган тақдирда улар маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига ҳам ўзгартиш киритилди.

23 август 2021, 12:24

Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси 16 ёшли қизни машинада уриб юборди. У вафот этди

Тошкент вилоятида Юқоричирчиқ тумани ҳокимига тегишли бўлган машина 16 ёшли қизни уриб юборди. Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

22 август 2021, 12:45

Фарғонада Nexia ағдарилиши оқибатида 3 киши вафот этди

Данғара туманида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

18 август 2021, 17:09

Фарғонада ўтган 7 ойда велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲлар оқибатида 29 киши вафот этган

Ўтган 7 ой давомида Фарғона вилоятида велосипедчилар иштирокида 168 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатида 29 нафар фуқаро вафот этган, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

17 август 2021, 12:53

Пастдарғомда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир нафар йўловчи вафот этган, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17 август 2021, 09:29

Қаршида Nexia уриб юбориши оқибатида 9 ойлик бола ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида Nexia пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган, болалар аравачасида бўлган 9 ойлик чақалоқни уриб юборди. Вояга етмаган бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

13 август 2021, 11:57

«Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили тўқнашди

Тошкентдаги «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижада автокран ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

10 август 2021, 12:42

Чилонзорда «Газель» Lacetti билан тўқнашди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида «Газель» ва Lacetti автотранспортлари тўқнашди. 8 киши жабрланди.

5 август 2021, 21:04

Қашқадарёда Lacetti юк машинасига урилди. Оқибатда 4 киши вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиши оқибатида ёнғин чиқди. Lacetti автомобилидаги тўрт нафар фуқаро куйиб, вафот этди.

5 август 2021, 11:06

Фарғонада 13 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида Matiz автомашинаси Nexia`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган. Пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

4 август 2021, 20:10

Тошкентда тез ёрдам машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди

Пойтахтда Nexia ва тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

31 июл 2021, 17:24

Самарқанддаги иккита ЙТҲда 4 киши вафот этди

Самарқанд вилояти Ургут туманида Lacetti автомашинаси юқори тезликда уй деворига урилди. Оқибатда икки киши вафот этди. Шунингдек, Ургут туманида автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди.

30 июл 2021, 16:08

Ярим йилда 104 нафар вояга етмаган бола ЙТҲларда ҳалок бўлган

2021 йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган 542 та ЙТҲларда 458 нафар бола жароҳатланган, 104 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган болалар сони ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 33,3 фоизга ортган. Ярим йилда умумий ЙТҲлар сони 3,5 мингдан ортиқ, уларда 1000га яқин инсон ҳалок бўлган.

29 июл 2021, 13:21

Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокидаги ЙТҲда 1 киши ҳалок бўлди ва 5 киши жароҳатланди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида саккиз нафар ўзбекистонлик бўлган Toyota ЙТҲга учради. Оқибатда бир киши вафот этди, 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.

28 июл 2021, 20:04

Тошкентда пиёда юк машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 61 ёшли пиёдани юк машинаси уриб юбориши оқибатида воқеа жойида вафот этди.

28 июл 2021, 13:59

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 17 ёшли йигит вафот этди

Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia-2 автомашинаси пиёдани уриб юборди. Йигит олган жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

27 июл 2021, 16:24

Тошкент вилоятида содир бўлган ЙТҲда беш киши жароҳат олди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Captiva русумли автомашина ағдарилиб кетди. Натижада беш киши жароҳат олди.

25 июл 2021, 17:08

Самарқандда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ воқеа жойида вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг