«йтҳ» тегли мақолалар


27 октябр 2021, 18:07

Тошкентда Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси автобусга урилиши оқибатида ҳалок бўлди

Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган Mercedes-Benz автобуси билан тўқнашиб кетган ва олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

27 октябр 2021, 14:55

Тошкентда Matiz йўл четидаги пиёдаларни уриб юбориши оқибатида 3 киши жароҳат олди

Миробод туманида Matiz автомашинаси йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, ағдарилиб кетган. Оқибатда 3 нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.

26 октябр 2021, 16:15

Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Қамаши туманида Nexia автомашинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Damas русумли автомобил билан тўқнашган. Оқибатда 3 киши вафот этган, яна бир нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

22 октябр 2021, 16:53

Тошкентда икки автомобиль юзма-юз тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманида 19 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Spark билан тўқнашди. Натижада Spark йўловчиси ҳалок бўлди.

16 октябр 2021, 11:00

Йўлларда ўлимлар сонини қисқартириш бўйича режалар борми ўзи?

ЙТҲ оқибатида кимдир ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар кунда чиқиб турибди. Кўплаб вояга етмаган болалар ҳам Ўзбекистон йўлларидаги автоҳалокатлар қурбони бўлишмоқда. Шунга қарамасдан, депутатлар тезликни оширганлик учун жарима миқдорини пасайтиришни таклиф қилишди. «Газета.uz» мухбири Оғабек Самисов ЙТҲларнинг сабаб ва оқибатларига эътибор қаратди.

14 октябр 2021, 11:11

Қашқадарёда ўтган 9 ойда ЙТҲлар оқибатида 181 киши вафот этган

Қашқадарёда 9 ойда содир бўлган 369 та ЙТҲ оқибатида 181 киши вафот этган. Шундан 31 нафари вояга етмаган болалар бўлган. Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲлар Қарши шаҳри ҳамда Чироқчи ва Қарши туманларида содир бўлган.

14 октябр 2021, 10:20

Самарқандда Nexia ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда катта тезликда кетаётган Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида автомашина йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Юзага келган ёнғин оқибатида машина салонида бўлган 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган.

11 октябр 2021, 09:52

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган. Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этган.

8 октябр 2021, 13:26

Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Учқўрғон туманида М-412 русумли автомашина йўлга чиқиб кетган 3-синф пиёдани четлаб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

6 октябр 2021, 14:59

Тошкентда Lada уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди

Яшнобод туманида «Lada 11184» автомашинаси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб вафот этди.

4 октябр 2021, 10:57

Наманганда 6 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Наманганда вилоятида 6 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

3 октябр 2021, 21:45 1

Тошкентда Damas тўрт ўқувчини уриб юборди. Улардан бири шифохона йўлида вафот этди

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида Damas автомобили тезликни ошириб, йўл четида турган тўрт ўқувчини уриб юборди. Улардан бири шифохона йўлида вафот этди, қолганлари жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.

22 сентябрь 2021, 15:33

Андижонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Андижон шаҳрида содир бўлган ЙТҲ натижасида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган. Ҳалок бўлган шахслар талабалар эканлиги айтилган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 сентябрь 2021, 12:02

Андижонда 6 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида 6 та автомашина оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 1 киши вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19 сентябрь 2021, 12:45

Наманганда ЙТҲ оқибатида пиёда ва унинг 2 ёшли набираси вафот этди

Наманганда «ВАЗ-2106» автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда ва унинг 2 ёшли набирасини уриб юборди. Оқибатда пиёдалар шифохонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланди.

17 сентябрь 2021, 17:49

Тошкент вилоятида маст ҳайдовчи айби билан 14 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида Matiz ва Damas иштирокидаги аварияда 14 ёшли пиёда ҳалок бўлди. Марҳумнинг отаси ўғлини уриб юборган маст ҳайдовчи Миллий гвардия ходими эканини айтиб, видеомурожаат билан чиқди. Кейинроқ ушбу маълумот рад этилди.

15 сентябрь 2021, 10:09

Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси вафот этди

Наманган шаҳрида «ВАЗ-21011» автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган.

13 сентябрь 2021, 19:50

Тошкент вилоятидаги ЙТҲларнинг 5 тадан биттаси Damas иштирокида бўлмоқда

Тошкент вилоятида жорий йил бошидан буён содир бўлган ЙТҲларнинг 21 фоизи Damas русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 25 фуқаро вафот этган.

13 сентябрь 2021, 09:50

Сурхондарёда ЙТҲдан сўнг пиёдалар йўлакчаси ташкил этилади ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилади

Сариосиё туманида Matiz автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборди. Оқибатда қиз шифохонада вафот этди, Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилди. ЙТҲ содир бўлган ҳудудда пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилиши айтилди.

9 сентябрь 2021, 20:18

Жиззахда 6 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси босиб кетиши оқибатида вафот этди

Пахтакор туманида 6 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб кетди. Оқибатда бола воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан оғир техника воситаси тегишли бўлган фирма раҳбарига маъмурий баённома тузилган ва жиноят иши қўзғатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг