«йтҳ» тегли мақолалар


24 июл 2020, 14:34

Гулистондаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Гулистон шаҳрида Нексия ва HOWO юк автомашинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси натижасида Нексия ҳайдовчиси вафот этди ва унинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

23 июл 2020, 16:44

Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида биринчи Spark ҳайдовчиси ва унинг онаси воқеа жойида вафот этди.

20 июл 2020, 14:59

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Самарқандда DAF юк машинаси ва Lacetti тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.

15 июл 2020, 17:45

Фарғонада Nexia юк машинаси остида қолиб кетди, бир киши вафот этди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Nexia қаршидан келаётган SHACMAN юк машинасига урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

13 июл 2020, 10:33

Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди ва 6 киши жароҳатланди

Қашқадарё вилоятида Orlando енгил автомобили «Йўл беринг» йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмагани сабабли DAF юк автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди ва олти нафари эса олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилди.

11 июл 2020, 13:21

ИИВ: 2020 йил биринчи ярмида 2388 та ЙТҲ содир этилган

Ўзбекистонда январь-июнь ойлари давомида 2388 та йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. 2019 йил ушбу даврга нисбатан ЙТҲларнинг сони 7 фоизга камайган. Аксарият ЙТҲлар пиёдалар белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши ва ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик сабабли юзага келган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

9 июл 2020, 12:04

Қамчиқда Isuzu жарликка ағдарилиб кетди, икки киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятининг Поп туманида Isuzu юк машинаси йўл четидаги жарга ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.

8 июл 2020, 09:39

Тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Бухоро вилоятида тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ натижасида тез тиббий ёрдам автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.

6 июл 2020, 15:55

Жиззахдаги ЙТҲда автобус ағдарилди

Жиззах шаҳар марказида автобус ва Nexia автомашинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган. 3 нафар йўловчиси бор автобус тўқнашув натижасида ағдарилган. Тўқнашувда тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.

3 июл 2020, 17:08

Тошкентда машина уриб юборган икки яшар қизча вафот этди

Тошкентнинг Учтепа туманида Spark ҳайдовчиси маҳалла ичида йўлга югуриб чиққан икки яшар қизчани уриб юборди. Бола тана жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

3 июл 2020, 11:31

Malibu ва MAN тўқнашуви оқибатида 3 киши вафот этди

Самарқанд туманидаги М-39 автомобиль йўлида MAN юк автомашинаси ва Malibu енгил автомашинаси тўқнашуви натижасида Malibu автомашинасининг 3 нафар йўловчиси вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

2 июл 2020, 17:26

Бухородаги автоҳалокатда 3 киши вафот этди

Бухоро вилоятининг Пешкў туманида Cobalt автомобили ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида уч киши воқеа жойида вафот этган.

30 июн 2020, 18:07

Сурхондарёда икки киши автомашина ичида ёниб кетди

Сурхондарё вилоятида Malibu ва «ВАЗ 2101» автомашиналари тўқнашди. Оқибатда «ВАЗ 2101»да ёнғин чиқиб, унинг салондаги икки киши ҳодиса жойида вафот этган.

30 июн 2020, 12:46

Наманганда вояга етмаган шахс уч пиёдани уриб юборди

Наманган вилоятининг Норин туманида 16 ёшли ўспирин Damas ҳайдаб кетаётиб, уч аёл пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган, иккиси жароҳатланган.

29 июн 2020, 14:22

Сурхондарёда икки киши ЙТҲ оқибатида вафот этди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Matiz ва ВАЗ-2101 русумли автомобиллар тўқнашиши оқибатида икки киши, шу қаторида вояга етмаган шахс вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

25 июн 2020, 14:37

Марғилонда Cobalt уриб юборган велосипедчи вафот этди

Марғилонда Cobalt қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

19 июн 2020, 08:30

Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 йўловчи қурбон бўлди

Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси Cobalt машинасини ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлди ва йўл четидаги иккита автомобиль билан тўқнашув содир этди. Жами бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.

18 июн 2020, 16:51

Тошкентда «Камаз» реклама устунига бориб урилиши оқибатида икки киши вафот этди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида «Камаз» йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилди. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида икки киши вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг