Тошкент шаҳрида ЮНИСЕФ томонидан вакциналарни ташиш учун ажратилган машиналар ЙТҲга учради. 2 та машинага техник шикаст етган ва уларда вакцина бўлмагани маълум қилинди.
Фарғона вилоятида «MAN Trailer» автомашинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиб, бир йўналишда ҳаракатланаётган «Nexia-2» билан тўқнашади. ЙТҲ оқибатида 2 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Фарғона вилоятида Matiz автомашинасининг дарахтга бориб урилиши оқибатида 1 ёшли қизча ҳалок бўлди. Машина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Самарқанд вилоятида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 44 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Олган жароҳатлар оқибатида фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистонда 2020 йилда 6982 та ЙТҲлар содир бўлгани қайд этилди. ЙТҲлар оқибатида вафот этганлар сони эса 1962 нафар кишини ташкил этди.
Чироқчида пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган 6 ёшли ўқувчини катта тезликда келиб уриб юборган Nexia ҳайдовчисининг ИИБ ходими эканлиги айтилмоқда. У болани зудлик билан шифохонага олиб бориш ўрнига ўқитувчини ҳақоратлаган. Бола тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган, аҳволи оғир.
Тошкентнинг Учтепа туманида BMW автомобили йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк машинасига бориб урилиши натижасида 2 йўловчиси ҳалок бўлди, машина ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.
Пойтахтда ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган фуқаро машинада бошқарувни йўқотиб, 2 та «Cobalt» га урилган. Тўқнашув натижасида бир нафар пиёда жароҳат олди.
Навоий вилоятида «Cobalt» қарама қарши йўлга чиқиб кетиб кетиб, «Tico» билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ оқибатида машиналар ёнган ва «Tico» даги икки нафар фуқаро вафот этган.
Наманган шаҳрида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Lacetti катта тезликда реклама устунига бориб урилди. Бунинг оқибатида, ҳайдовчи ва машина ичидаги икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди.
Пойтахтда «Cobalt» автомобили ҳаракатланиб келаётган тепловоз билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Тошкент шаҳрида 46 сонли йўналишдаги MAN ва 134 сонли йўналишдаги Isuzu автобуслари тўқнашди. Бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олди.
Андижон вилоятида «MAN» юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган пайтда, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб ҳаракатланган. Оқибатда 83 ёшли пиёда машина тагида қолиб, вафот этди.
Яшнобод туманида «ЕQUINOX AT», «Камаз» га урилиб, зарб натижасида йўл четида турган «Nexia» билан тўқнашув содир этди. Бундан ташқари, «Камаз» бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига урилган. ЙТҲнинг барча иштирокчилари шифохонага ётқизилди.
Навоий вилоятида «GAZ» русумли юк машинаси «Matiz» га урилиб, ЙТҲга содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» ҳайдовчиси тан жароҳатларидан вафот этди.
Фарғона вилоятида «Tico» ҳайдовчиси йўлнинг четида ҳаракатланаётган пиёдани уриб юборган. Фуқаро тан жароҳатидан вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳрида «Nexia» автомобили йўлни белгиланмаган жойида кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. ЙТҲ натижасида 38 ёшли пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормай вафот этди.
Нурота туманида «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди. Тирик қолган бир нафар фуқаро турли жароҳатлар билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Фарғона вилояти Учкўприк туманида фуқаро М.М. бошқарувидаги «Lacetti-2» автомашинаси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда аёлни уриб юборади. Аёл олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Самарқанд вилоятида «Spark» ва «Nexia-3» тўқнашув зарбидан йўлнинг четида турган пиёда уриб юборилди. Фуқаро тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг