«иқтисодиёт» тегли мақолалар


17 июл 2021, 10:35 1

Қанча ёмон бўлса — шунча яхшими?

Нима учун яхши ғоялар, тўғри сиёсат ва иқтисодий ўсиш доимо бирга юради? Эркинлик бўлмаган, нотўғри қарорлар қабул қилинадиган ва суст иқтисодий ўсиш шароитида тараққиётга эришиб бўладими? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов биринчи қарашда аҳамиятсиз ҳисобланган нотўғри қарорлар қандай қилиб жамиятни «ғоялар тузоғига» тушириб қўйиши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза қилади.

16 май 2021, 10:12

Картеллар: Ўзбекистон бозорларидаги рақобат иллюзияси ёхуд яширин монополиялар ҳақида

Нима учун бозорда бир нечта рақобатчи тадбиркорлар бўлишига қарамай, нархлар ҳамон ўсишда давом этмоқда? Бу фақат табиий иқтисодий омиллар билан боғлиқми ёки бунинг сунъий сабаблари ҳам борми? Тошкент давлат юридик университети «Бизнес ҳуқуқи» кафедраси мудири Хусаин Раджапов муаммога аниқлик киритади.

3 май 2021, 17:54 1

«Солиқ ва банк — иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ» — Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятлар ҳокимларига ҳафтада бир марта банк ва солиқ органлари раҳбарлари билан шахсан суҳбатлашиб, улар фаолиятига баҳо беришни топширди. Шавкат Мирзиёев банк ва солиқ идораларини иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ деди. У «халқимизга ўзимиз хизмат кўрсатишни ўрганишимиз» учун банкларнинг чет эллик инвесторлар томонидан хусусийлаштирилишига рухсат бермаётганини таъкидлади.

22 апрель 2021, 18:41 1

Хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 млн доллар, шундан 1 июлгача 150 млн доллар ажратилади.

8 апрель 2021, 13:52

Маҳаллийлаштириш ҳисобига 3 млрд долларлик маҳсулотлар импорти қопланади

Ўзбекистон маҳаллийлаштириш дастури ҳисобига йил охирига қадар 3 млрд долларлик маҳсулотлар импортини қоплашни режалаштирмоқда, дея хабар берди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов. Бунинг учун 2300 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланган.

2 апрель 2021, 11:26

Жаҳон банки: «Энг муҳим вазифа — ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлиги»

2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш учун аҳолининг расмий бандлиги, фуқароларнинг даромадлари ва иқтисодий имкониятларни ошириш лозим, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Экспертлар 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этишини ҳам прогноз қилмоқда.

23 октябр 2020, 09:56

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг уч хил сценарийси — Марказий банк

Марказий банк келгуси уч йил давомида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ривожланишининг асосий, оптимистик ва хавфли сценарийларини тақдим этди. Оптимистик сценарий бўйича ривожланиш олтин нархининг пасайишига олиб келиши мумкин.

7 октябр 2020, 09:54

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМи 0,4%дан 0,8% гача ўсиши кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 0,4%дан 0,8%гача бўлиши кутилмоқда. Олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш коронавирус пандемияси юзага келтирган инқироз даврида саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берган.

18 сентябрь 2020, 20:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусь чегараларининг ёпилиши, Украина собиқ президентига қарши жиной ишлар, Жо Байденнинг Россия тўғрисида фикри ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 сентябрь 2020, 19:57

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жаҳон иқтисодиётининг тикланиш муддатлари, Билл Гейтснинг коронавирусга қарши вакцина ҳақидаги изоҳи, «Яндекс.Деньги»дан ребрендинг ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 сентябрь 2020, 18:34

Ҳукумат инқироздан кейин иқтисодиётни тиклаш дастурини қабул қилди

Ҳукумат 2020−2021 йиллар учун инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни тиклаш бўйича икки босқичли дастур қабул қилди. Биринчи босқичда эътибор иқтисодиётнинг ўзини барқарорлаштиришга, иккинчи босқичда ― унинг ўсишини таъминлашга қаратилади.

12 август 2020, 19:43

Ҳудудларда «саноат кластерлари» ташкил этилади

Президент бош вазир ўринбосарига ҳар бир ҳудудда «саноат кластерлари» ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Хусусан, Наманганда тўқимачилик, Навоийда қурилиш материаллари, Тошкент вилоятида фармацевтика, пойтахтда электроника ва мебель бўйича «саноат кластерлари»ни ташкил этиш мумкинлиги таъкидланди.

8 июл 2020, 18:34

Ўзбекистон илк бор «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексига киритилди

Ўзбекистон биринчи маротаба «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексига киритилиб, 152 та мамлакат орасида 92-ўринни, МДҲ давлатлари орасида эса 5-ўринни эгаллади. Энг юқори ўринларни Германия, Хитой ва Жанубий Корея давлатлари банд этди.

29 июн 2020, 17:11

Жаҳон банки COVID-19 инқирозидан кейин иқтисодиётнинг тикланиши ҳақида

Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси Уильям Зейтц Ўзбекистон иқтисодиётидаги ҳолат ва унинг истиқболларини таҳлил қилди. Экспертнинг фикрига кўра, ҳозир мамлакатга тезкор «ютуғи кафолатланган» инвестициялар, молиявий аҳволи танг фуқароларга ижтимоий ёрдам дастурларини кенгайтириш ва коронавируснинг янги тўлқинига тайёргарлик кўриш керак.

17 июн 2020, 21:06

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 3,306 трлн сўмга тенг бўлди. Ушбу маблағлар Тошкент ҳокимлиги бюджетини қўллаб-қувватлаш, Президент мактабларини қуриш, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сурхондарёда касалхоналар ҳамда карантин марказлари қуриш ва бошқа мақсадларда сарфланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг