«инфляция» тегли мақолалар


10 май 2022, 10:15 1

Глобал беқарорлик шароитида ҚҚС бўйича имтиёзлар нархлар ўсишининг олдини олишга ёрдам берадими?

Глобал беқарорлик шароитида ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишда ҚҚСнинг нол ставкаси муддати 31 декабргача узайтирилди. Имтиёзли даврнинг узайтирилиши гўшт ва картошка бозорида кутилган натижани бериши кутилмоқда, бироқ ўсимлик ёғи нархлари барқарорлашуви учун етарли бўлмаслиги мумкин. Иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Украинадаги уруш ортидан жаҳон иқтисодиётида юзага келган танглик шароитида ҚҚС имтиёзларининг ички бозордаги нархларга қандай таъсири қилиши ҳақида сўз юритади.

8 май 2022, 14:40

Ўзбекистонда валюта курси инфляцияга қандай таъсир кўрсатади?

Марказий банк валюта курси нархларга қандай таъсир кўрсатишини таҳлил қилди. Валюта курсининг ўзгариши инфляцияга бевосита — импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар нархларининг ўзгариши ҳисобига ҳамда билвосита — импорт қилинадиган хом ашё нархларининг ўзгариши ҳисобига таъсир қилиши мумкин. Алмашув курсининг 1 фоиз бандга қадрсизланиши узоқ муддатда инфляциянинг 0,28 фоиз бандга тезлашишига сабаб бўлади.

2 май 2022, 17:28

Апрель ойида инфляция қарийб 1,5%ни ташкил этди

Апрель ойида товарлар ва хизматлар нархлари 1,47%га қимматлашди. Йиллик инфляция бироз пасайиб, 10,4%га тушди. Озиқ-овқат нархлари олдинги йилларга нисбатан секинроқ, саноат товарлари эса тезроқ ўсган.

18 апрель 2022, 21:54

Ўзбекистондаги автомактабларда ўқиш нархи нега ошди?

Ўзбекистонда автомактаб хизматлари нархи кескин ошди. Самарқанд вилоятида ҳайдовчилар тайёрлаш мактаблари 2,5 млн сўмлик, Жиззахда 1,6 млн сўмлик ягона нарх белгилашга келишиб олган. Уларнинг нархларнинг паст бўлганлиги ўқитиш сифатига таъсир қилганлигини таъкидламоқда. Эндиликда автомактаблар эгаларининг ўзлари ягона нархларга риоя этилишини текширади.

9 апрель 2022, 11:21

Украинадаги уруш оқибатида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари рекорд даражага кўтарилди

Украинадаги уруш оқибатлари туфайли март ойида жаҳон бозорида буғдой, маккажўхори ва ўсимлик ёғи нархлари рекорд даражага кўтарилди, дея маълум қилди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти. Шунингдек, шакар, гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари индексида сезиларли ўсиш кузатилган. Ташкилот 2022 йилда глобал миқёсда дон маҳсулотлари етиштириш ва истеъмол бўйича прогнозларини тақдим этди.

8 апрель 2022, 17:40

Россия Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача туширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 20 фоиздан 17 фоизга туширишга қарор қилди. Регулятор буни инфляциянинг секинлашиши, жумладан, рублнинг мустаҳкамланиши билан изоҳлади. Мамлакат Марказий банки яқин келажакда ставкаларни янада пасайтиришга рухсат бериши мумкин.

3 апрель 2022, 09:57

Келгуси ойларда ўсимлик ёғи нархларининг ўсиши асосий муаммолардан бирига айланиши мумкин

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи йиллик истеъмолининг тахминан тенг ярми импорт ҳисобидан қопланади. Бундай шароитда глобал бозорда юз бераётган ҳар қандай тебранишлар ички бозордаги нархга жиддий таъсир кўрсатади. Дунё бўйича жами ўсимлик ёғи экспортининг 64% ини таъминловчи Украина ва Россиядаги сиёсий-иқтисодий вазият жаҳон бозорида, шу жумладан, Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархларининг кескин ўсишига олиб келиши мумкин, дейди иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев.

1 апрель 2022, 17:19

Март ойида инфляция йиллик нисбатда 10,5 фоизни ташкил қилди

2022 йилнинг март ойида инфляция кўрсаткичи 1,5 фоизни, йиллик нисбатда (2021 йилнинг март ойига нисбтан) 10,5 фоизга етди. Ой давомида шакар нархи 12,8 фоизга кўтарилган. Шунингдек, март ойида ун нархи 2 фоиз, сут 2,5 фоиз, кунгабоқар ёғи 3,1 фоиз, пахта ёғи нархи 2,1 фоизга ошган бўлса, тухум нархи — 0,9 фоизга пасайган.

1 март 2022, 17:54

Февраль ойида истеъмол секторида инфляция 0,5 фоизга тенг бўлди

2022 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги инфляция кўрсаткичи 0,51 фоизни, йиллик нисбатда эса 9,69 фоизни ташкил қилди. Ой давомида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, уларнинг нархлари ўртача 0,6 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда эса ушбу маҳсулотлар 13,1 фоизга қимматлашган.

7 феврал 2022, 20:23

Йил давомида cўмнинг реал алмашув курси 2,9 фоизга ўсди

Сўмнинг реал самарали алмашув курси Ўзбекистоннинг асосий савдо-ҳамкор давлатлари валюталарининг заифлашиши ва яна бир неча факторлар туфайли 2,9 фоизга мустаҳкамланди. Ҳамкорлар орасида турк лираси 81 фоизга қадрсизланди, Хитой юани ягона мустаҳкамланган валюта бўлди. Россия ва Қозоғистон валюталари ҳам қадрсизланди.

1 феврал 2022, 23:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украина армиясининг 100 минг кишига кўпайтирилиши, Туркия Марказий банки ставкаларни пасайтиришда давом этиши, The New York Times Wordle ўйинини сотиб олгани, Қозоғистонда вазир ва депутатлар маошлари оширилмаслиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1 феврал 2022, 12:29

Январь ойида инфляция кўрсаткичи пасайди

2022 йилнинг январь ойида инфляция кўрсаткичи 0,9 фоизни, йиллик нисбатда эса 9,8 фоизни ташкил қилди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 фоизга ошган, энг қимматлаган соҳалардан бири ресторан ва меҳмонхоналар хизматлари бўлди.

1 январ 2022, 22:37

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда бир қанча устувор мақсадлар қаторидан — 5 йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 бараварга ошириш, инфляция даражасини 9,9 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, давлат қарзини йилига $4,5 млрддан оширмаслик, экспорт ҳажмини $30 млрдга етказиш ўрин олган.

15 декабр 2021, 10:25

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари кескин ошди. Бунга нима сабаб бўлди?

Келгуси 12 ой учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари мос равишда 16,5 фоиз ва 15,6 фоизгача ошди. Респондентлар ёқилғи нархларининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланишини умумий нархлар даражасининг кутилаётган ўсишига таъсир этувчи асосий омил сифатида келтирмоқда.

10 декабр 2021, 22:44

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда инфляция даражасининг охирги 40 йилликдаги максимумга етгани, Пентагоннинг Афғонистонда «Ал-Қоида» жангарилари кўпайганини маълум қилгани, Мексикадаги автоҳалокатда 50 га яқин кишининг ҳалок бўлгани, Халқаро валюта жамғармаси янги COVID-19 штаммидан келадиган зарарни 5,3 трлн долларга баҳолагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1 декабр 2021, 12:47

Ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилди

Ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 1,9% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8% га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5% га қимматлашди.

1 ноябр 2021, 17:29

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил этди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.

5 июл 2021, 20:26

Бензин нархи йил бошидан буён 17 фоизга қимматлашди — Статистика қўмитаси

Ўзбекистонда бензин нархи олти ой ичида 17 фоизга, пропан эса июннинг ўзида 8,7 фоизга қимматлашди.

5 июл 2021, 19:39

Июнда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди. Бир ой ичида нархлар қандай ўзгарди?

Июнь ойида мавсумий омиллар ҳисобига 0,2 фоизлик мавсумий дефляция кузатилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга арзонлашди, мева-сабзавот маҳсулотлари ва тухум нархи сезиларли пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,5 фоизга, хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлашди.

1 июн 2021, 13:16

Май ойида инфляция 0,5 фоизни ташкил қилди

Май ойида инфляция 0,5% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг