«инсон ҳуқуқлари» тегли мақолалар


22 феврал 2021, 15:32

Президент БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Унинг нутқидан асосийлари: яқин вақт ичида парламент Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилади, бу йил яна 20 мингдан зиёд киши Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлади, қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўйилмайди, Ўзбекистон бу бўйича махсус маърузачини таклиф этишни кўзламоқда, қолаверса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар ташрифи ҳам кутилмоқда.

20 феврал 2021, 17:16

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон президенти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида нутқ сўзлайди. Шавкат Мирзиёев мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига тўхталиб ўтади.

14 октябр 2020, 09:31

Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба уч йил муддат мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо 47 давлатдан бири сифатида фаолият юритади.

12 октябр 2020, 13:59

Одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация қилиш марказлари кўпайиши кутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация қилиш марказининг 30 ўринлик ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши кутилмоқда. Республика реабилитация маркази учун ажратилган ўринлар сони эса 50 тага оширилади.

24 сентябрь 2020, 14:30

Ўзбек имо-ишоралар тили пайдо бўлади (ми)?

23 сентябрь — Халқаро имо-ишоралар тили куни. Имо-ишоралар тилининг Ўзбекистондаги мақоми қандай ва карларнинг маълумот олиш ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган? Карлар ҳуқуқлари фаоли Маъмур Aҳлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов саволларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишди.

12 август 2020, 15:30

«Ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳим» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Ўзбекистон президенти ўз табригида пандемия ва бошқа муаммолар шароитида ёшлар овозига қулоқ тутиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ёшлар иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

26 июн 2020, 10:54

Омбудсман Акмал Саидовнинг танқидига жавоб қайтарди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг директори Акмал Саидов Андижондаги қийноқ масаласида Омбудсманнинг минтақавий вакилига нисбатан танқидий фикр билдирди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ушбу ҳолат ҳақида хабар тарқагач, ташкилот уни ўрганиб, алоҳида назоратига олганлигини ҳамда бу пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ жим турганига ишора қилди.

23 июн 2020, 18:31

Президент Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни тасдиқлади

Президент фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси тасдиқланди. Унда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинг ва индексларда ТОП-50 қаторига киришини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг