«инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш» тегли мақолалар


13 май 2022, 15:01

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши РФнинг Украинадаги тахминий жиноятларини тергов қилиш учун овоз берди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия томонидан Украинада инсон ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги тахминларни текшириш бўйича резолюцияни қабул қилди. 33 та мамлакат тергов учун овоз берди, Хитой ва Эритрия қарши чиқди, 12 мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон бетараф қолди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет «Киевнинг шимолидаги ҳудудларида суддан ташқари қотилликлар кўлами даҳшатли» эканлигини таъкидлади.

7 апрель 2022, 23:23

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатди

БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади. 58 давлат бетараф қолди, 24 делегация, жумладан Ўзбекистон қарши чиқди.

4 март 2022, 20:06

Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун халқаро комиссия тузилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни текшириш учун мустақил халқаро комиссия тузишга қарор қилди. Ушбу қарорни 32 давлат ёқлади, Россия ҳамда Эритрея қарши, 13 давлат эса бетараф бўлиб овоз берди.

21 ноябр 2021, 21:14

Ўзбекистоннинг Женевадаги вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига сайланди. Номзодни Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар бир овоздан маъқуллаган.

11 октябр 2021, 12:56

БМТ ИҲК ёшлар ҳуқуқлари бўйича резолюцияни қабул қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган COVID-19 пандемиясининг ёшлар ҳуқуқларига таъсири тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг