«имтиҳонлар» тегли мақолалар


6 май 2021, 11:24

Хусусий секторга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди

1 июндан бошлаб хусусий сектор барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказа олади. Президент қарори билан хусусий секторга имтиҳонларни ташкил этиш ҳуқуқи 1 апрелдан берилиши қайд этилган эди.

18 март 2021, 14:08

2021/2022-ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда

2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,6 млн нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, маълум қилинишича, тест синовлари бу йил ҳам стадион ва ҳиёбонларда ўтказилиши мумкин.

24 феврал 2021, 18:42

«Аввалги йил билан жуда катта фарқ бўлмайди». ДТМ — 2021 йилги фанлар мажмуаси ҳақида

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг маълум қилишича, «ҳозирда Давлат тест маркази ва тегишли вазирликлар билан биргаликда фанлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Аввалги йил билан солиштирадиганда, жуда катта фарқ бўлмайди». Фанлар мажмуаси кечикаётганига блогерлар ўз муносабатини билдирди.

2 феврал 2021, 12:23

ОТМга киришда мактаб битирувчиларининг баҳоларини ҳисобга олиш тартиби белгиланмоқда

2023−2024 ўқув йилидан бошлаб ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини инобатга олиш режалаштирилмоқда. Ўртача кўрсаткич тест синовлари тугагач, танловдан олдин қўшилиши таклиф этилган. Қабул тестларида максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўплаган абитуриентлар квота бўйича танловда иштирок этмаслиги белгиланмоқда.

29 январ 2021, 12:08

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имкониятини бериш таклиф этилди

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имконияти берилиши мумкин. Таклиф амалга оширилса, абитуриент тўплаган баллари билан танлов босқичида аввалгидек 5 тагача эмас, балки чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.

30 октябр 2020, 11:51 1

300 дан ортиқ сохта ҳарбий тавсияномлар аниқланди

Йил давомида ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган жами 13107 нафар абитуриентдан 1828 нафарининг тавсияномалари қайта текширилган. Унга кўра, 300 дан ортиқ сохта тавсиянома аниқланди.

24 октябр 2020, 12:40

ОТМга киришда мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳолари инобатга олинади

Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.

3 сентябрь 2020, 10:54

Имтиҳонларнинг биринчи кунида иситмаси бор 4 абитуриент тестга киритилмади

ОТМларга қабул учун имтиҳонларнинг биринчи куни 4 нафар абитуриент иситмаси борлиги учун тестга киритилмади. 59 нафар талабаликка номзод эса ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилди.

2 сентябрь 2020, 11:41

Магистратурага кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади

Республика ОТМларининг магистратура босқичига кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари ўтказилади. Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.

26 август 2020, 13:16

Фото. Тошкентда кириш имтиҳонларига тайёргарлик

2−13 сентябрь кунлари давлат ОТМларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Тошкент шаҳрида тест синовлари 6 жойда 17 майдончада ўтказилади. Газета.uz пойтахтдаги тайёргарлик ишларини ўрганиб чиқди.

21 август 2020, 13:18

22 августдан бошлаб абитуриентлар рухсатномаларини олишлари мумкин

22 августдан абитуриентлар ДТМ сайтидаги шахсий кабинетидан абитуриент рухсатномасини юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, ҳужжат тўлдиришда киритилган телефон рақамига бу ҳақдаги SMS-хабар юборилади. Имтиҳонларнинг қандай ўтиши ва ташкиллаштирилиши бўйича ҳам қўшимча маълумотлар берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг