Forbes нашрига кўра Amazon асосчиси Жефф Безос 2021 йил бўйича дунёнинг энг бой инсони бўлди. Шунингдек, иккинчи ўриндан SpaceX ва Tesla’нинг асосий акциядори Илон Маск ва учинчи ўриндан Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арно жой олди.
Илон Маскнинг Техасда янги шаҳар яратишга қарор қилгани, Норвегияда вакцинациядан кейин ўлим ҳолатларининг ўрганиб чиқилиши, Aвстралияда номаълум йўналишдаги парвозлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Илон Маскнинг дунёдаги энг бой одам унвонидан маҳрум бўлгани, Германия армиясида фашистик кайфиятдагилар сонининг ошгани, Илон Маскнинг бир кунда 15 млрд доллар йўқотгани, бир гуруҳ америкаликларнинг Саудия Арабистони ҳукуматини судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Интерполнинг онлайн фирибгарларга қарши операцияси давомида 20 мингдан ортиқ одам ҳибсга олингани, Олма-Отада аломатсиз бўлган коронавирус беморларининг ҳам касалхонага ётқизилиши, Илон Маскнинг Техасга кўчиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Номаълум шахс ўз машинасида Ангела Меркелнинг Берлиндаги идораси дарвозасига урилгани, SpaceX Starlink лойиҳаси доирасидаги ўн олтинчи парвоз, Forbes Илон Маскни дунёнинг иккинчи энг бой одами деб тан олмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Илон Маскнинг энг бой одамлар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиши, биткоин нархининг сезиларли ўсиши, Apple хавфсизлик хизмати раҳбарининг коррупцияда айбланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Илон Маск Forbes ва Bloоmberg миллиардерлар рейтингида Марк Цукербергни ортда қолдирди. Tesla бош директорининг бойлиги йил охирига қадар компаниянинг акциялари S&P 500 индексига кириши ҳақидаги янгилик остида ўсиб бормоқда.
Илон Маскнинг SpaceX компанияси тўрт астронавтни ХКСга етказиб беради. Бу Crew Dragon нинг иккинчи парвози ва биринчи доимий миссияси ҳисобланади.
Илон Маск Neuralink нейроинтерфейсининг Link симсиз чипини тақдим этди. Танга шаклидаги мия фаолиятини ўқий оладиган ускуна ҳайвонларда синаб кўрилмоқда.
Илон Маскнинг бойлиги 2020 йил бошидан 57,2 млрд долларга ўсиб, умумий 84,8 млрдни ташкил этди. Асосий сабаблардан бири йил бошидан Tesla компаниясининг акциялари 339 фоизга ўсганлиги бўлди.
Tesla акцияларининг ўсиши ҳисобига Илон Маскнинг бойлиги 6,1 млрд долларга кўпайди ва у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Уоррен Баффет билан бирга яна тўрт миллиардерни ортда қолдирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг