«иив» тегли мақолалар


14 апрель 2021, 12:42

Самарқандда ўз уйида қиморхона очган шахсга жиноят иши очилди

Пайариқ туманида фуқаро ўз хонадонида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил этгани аниқланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан иш очилиб, у процессуал тартибда ушланди.

5 апрель 2021, 15:08

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади

Апрель охирига қадар Жамоат хавфсизлиги концепциясининг тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳужжатда патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш кўзда тутилади.

3 апрель 2021, 15:40

Наркотик моддалари рекламаси ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин

АОКА ва Ички ишлар вазирлиги наркотик моддалар рекламаси ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг учта туманида «бу каби рекламалар кўпайиб кетгани» ҳақида хабар тарқалган эди.

2 апрель 2021, 11:29

ИИВ хорижий журналист Агнешка Пикулицкани ёлғон маълумот тарқатишда айблади

ИИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблади.

27 март 2021, 15:09

Таянч пунктлари ўрнига маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади

Ички ишлар органларининг таянч пунктлари асосида маҳалла ҳуқуқни муҳофаза қилиш пунктлари ташкил этилмоқда. 1 июнга қадар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида профилактика инспекторларига масофадан туриб мурожаат қилиш мумкин бўлган «Smart маҳалла» тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги таркибида бешта янги бўлим шакллантирилди.

12 март 2021, 14:33

2020 йилда ИИВ ходимлари 134 та жиноят содир этган, шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири ҳисобот берди. Пўлат Бобожоновнинг айтишича, 2020 йилда ички ишлар ходимлари 134 та жиноят содир этган. Шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ. Ҳуқуқбузар қонун ҳимоячиларига озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар белгиланаётгани айтилди.

10 март 2021, 18:39

Ички ишлар вазирлиги деярли 48,5 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди

Йил бошидан буён ИИВ давлат харидлари доирасида 48,5 млрд сўмга 50 та автозак, 16 та тентли юк машинаси, 30 та автобус ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди.

18 феврал 2021, 11:54

«Маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, уч тоифага бўлинади» — ИИВ

Пўлат Бобожонов бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президентнинг 12 февраль куни берган топшириқлари ижросини таъминлаш чоралари муҳокама қилинди.

16 феврал 2021, 12:22

Нукусда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура, ДХХ ва ИИВ томонидан Нукусда ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28-моддаси, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

12 феврал 2021, 19:04 2

«Ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ИИВ ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида «ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради», дея таъкидлади. Президент шунингдек, «ўзи энг катта меҳнаткаш — профилактика инспектори» эканини айтди. Давлат раҳбари ИИВ ходимлари маошини 30 фоизга, маҳаллада хизмат қилаётганларнинг маошини эса 60 фоизгача ошириш бўйича кўрсатма берди.

11 феврал 2021, 09:58 1

ИИВ блогер Отабек Сатторий ишини муҳокама қилишда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди

ИИВ сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг жиноий иши бўйича терговга аралашганлик учун жавобгарлик тўғрисида «ижтимоий тармоқ фаолларини» огоҳлантирди. «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан юртимиз қонунчилигини ҳурмат қилишларини талаб қиламиз», деди ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.

30 январ 2021, 22:36

Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтамоқда — ИИВ

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили Жамшид Султонов Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, пробация назоратида 57 минг 36 нафар шахс назорат тургани ҳам очиқланди.

12 январ 2021, 14:58

ИИВ собиқ ходимаси орадан 8 йил ўтиб, лавозимига тикланди

ИИВ собиқ ходимаси Хуршида Джалилова 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслиги хулосаси билан ишдан бўшатилган. Омбудсман Олий суд ишга тиклаш бўйича ажрим чиқарган бўлсада, нима сабабдан ижроси таъминланмагани бўйича ўрганишлар олиб борди. Унинг натижасида ИИВ собиқ ходимаси 8 йил ўтиб, лавозимига қайта тикланишига эришилди.

11 январ 2021, 23:24

ИИВ тиктокерларни огоҳлантирди

ИИВ TikTok платформасидаги видеолар муаллифларини фуқароларнинг осойишталиги ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш майда безорилик ҳисобланиши ва қамоқ билан жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. Ота-оналарга мурожаат қилиб: «Фарзандларингизни назорат қилинг. Ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг», дея қайд этди.

15 декабр 2020, 17:45 1

UZB, ZDF рақамли давлат идоралари автомобиллари ҳам жаримага тортилади — ИИВ

Матбуот анжуманида ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хатамов UZB, ZDF ва бошқа рақамли давлат идоралари автомобиллари ҳам жаримага тортилишини маълум қилди. У шунингдек, ЙПХ ходимлари вазирлик ва давлат идораларига тегишли автомашиналарда қоида бузилганида нега тўхтатилмаслигига ҳам ойдинлик киритди.

15 декабр 2020, 17:23

«ИИВ ходимларини ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда тасвирга олиш мумкин» — Шоҳрух Ғиёсов

15 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ИИВ ходимларини ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда тасвирга олиш мумкинлигини айтиб ўтди.

30 октябр 2020, 10:36

Қуръонга ҳурматсизлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қуръонга ҳурматсизлик қилинганини тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

29 октябр 2020, 18:30

Ички ишлар вазирлиги радикал ғояларни тарқатмасликка чақирди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига радикал ва диний экстремистик ғояларни тарқатганлик учун жавобгарликка тортилиши ҳақида эслатди.

23 октябр 2020, 16:14

Ички ишлар ходими журналистга нисбатан куч ишлатганлиги юзасидан расмий баёнот берилди

Журналист Алишер Рўзиохунов ички ишлар ходими томонидан унга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳақида хабар берди. Тошкент шаҳар ИИББ воқеада иштирок этган барча ходимларнинг ҳамда журналистнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.

10 сентябрь 2020, 18:12

7 та туман ва 1 та шаҳар ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 7 та туман ва 1 та шаҳар ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг