«ииб» тегли мақолалар


8 сентябрь 2020, 17:53

Чироқчи туман ИИБнинг собиқ ходимлари устидан суд бошланди

8 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида беш нафар собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди. Судланувчилар январь ойида чорва моллари ўғирлигида гумон қилинаётган фуқаро Ю. А. ни қаттиқ калтаклаб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланмоқда.

19 август 2020, 19:06

Бекобод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Бекобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари 5000 доллар пора олаётганида ушланди.

12 июл 2020, 17:13

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокими ва бошқалар судьяларни халқ олдида обрўсизлантирди. Суд ходими эса дўппосланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйган. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

18 июн 2020, 22:04

«Оғзидан кўпик оқиб, боши ёрилган эди» — Андижонда қийноқлар қурбонининг синглиси

Андижонда қийноқлардан вафот этган Алижон Абдукаримовнинг синглиси Daryo.uz нашрига берган интервьюсида акаси йил бошидан буён бир неча марта ИИБга чақирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, акасини фуқаро кийимидаги одамлар рақамсиз автомобилда олиб кетган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг