«ииб ходимлари» тегли мақолалар


17 сентябрь 2021, 19:14

Қашқадарёда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Қашқадарёда маст фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки фуқаро гумонланувчи тариқасида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

14 сентябрь 2021, 18:21

Андижонлик фуқаро шаҳар ИИБ ходимлари томонидан калтакланганини айтмоқда

Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ходимлари томонидан Андижонлик фуқаронинг калтаклангани айтилган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу бўлимнинг собиқ ходимлари 2020 йилнинг ноябрь ойида 44 ёшли эркакни қийноққа солганликлари учун озодликдан маҳрум қилинган эди.

2 август 2021, 18:06

Самарқандда акасининг ишини «ижобий ҳал қилиш» учун ИИБ ходимига $5 минг бермоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда ПЦР-тести натижасини сохталаштириб сотаётган шахс қўлга олинди. Унинг укаси «ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш» учун ИИБ ходимига 5 минг доллар бермоқчи бўлганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2 август 2021, 15:10

Сурхондарёда 5 нафар йигит ИИБ ходимларини калтаклади

Сурҳондарёда вояга етмаган болани дўппослаётган беш нафар йигитни огоҳлантирган ИИБ ходимлари калтакланди. Ички ишлар органлари ходимларга қаршилик кўрсатгани ва енгил тан жароҳати етказгани учун уларга нисбатан жиноят иши очилди.

29 июл 2021, 23:31

Тахиатош ИИБга олиб кетилган фуқаронинг ўлими юзасидан изоҳ берилди

Қорақалпоғистонинг Тахиатош туманида маст ҳолда ИИБга олиб кетилган фуқаро вафот этди. Фуқаронинг яқинлари унинг ўлимида профилактика инспекторини айбламоқда. Ҳозирда ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14 июл 2021, 19:51

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди

Андижон шаҳар депутати Жаҳонгир Жиянов ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берди. Бош прокуратура Андижон шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби эса фуқарога ИИБ ходимлари томонидан жароҳат етказилганини рад этди. Хабар берилишича, фуқаро эрталаб тез тиббий ёрдам бўлимига ИИО ходимлари тан жароҳати етказганлиги бўйича мурожаат этган. Ҳозирда фуқаро жароҳатни қаерда олганлиги бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

17 июн 2021, 10:37

Сирдарёда террорчилик ташкилотларини тарғиб қилганликда гумонланаётган 20 киши қўлга олинди

Сирдарёда интернет орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотлар таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилишда гумонланаётган 20 киши қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

11 июн 2021, 10:50

Самарқандда террористик гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлган 14 киши ушланди

Самарқандда Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари сафига бориб қўшилишни режалаштирган 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

4 июн 2021, 18:44 8

Қашқадарёда унаштирилган йигит-қизни қўлга олиб, уларни қўйиб юбориш учун пул талаб қилган ИИБ ходимлари ишдан олинди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида унаштирилган йигит-қизни машинада ўтирган ҳолатда қўлга олиб, уларни қўйиб юбориш эвазига салкам 5 миллион сўм талаб қилган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг