«жч-2022» тегли мақолалар


Бугун, 02:58

ЖЧ-2022 плей-офф босқичининг барча жуфтликлари маълум бўлди

Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022`нинг плей-офф босқичида Европа қитъасидан 8 та, Осиёдан 3 та, Жанубия Америка ва Африка қитъалартдан 2 тадан, Шимолий Америкадан 1 та терма жамоа иштирок этади. 1/8 финал баҳслари 3−6 декабр кунлари бўлиб ўтади.

1 декабр 2022, 09:50

ЖЧ-2022: Аргентина ва Полша плей-оффда, Мексикага бир гол етмади

C гуруҳининг 3-турида Аргентина ва Полша ҳамда Саудия Арабистони ва Мексика терма жамоалари ўзаро куч синашишди. Биринчи баҳсда аргентиналиклар ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни олишган бўлишса, нариги учрашувда мексикаликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди, аммо плей-оффга чиқиш учун 1 гол етмади.

1 декабр 2022, 00:34

ЖЧ-2022: Тунис Францияни енгди, бироқ кейинги босқичга чиқа олмади, Австралия — Дания 1:0

D гуруҳидан жой олган сўнгги тур баҳслари якунланди: Тунис — Франция учрашувида тунисликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди, аммо Астралия Данияни мағлуб этгани сабабли Тунис гуруҳдан чиқа олмади. D гуруҳида Францияда ҳам, Австралияда ҳам очколар сони — 6. Бироқ Францияда тўплар нисбати яхшироқ.

30 ноябр 2022, 09:37

ЖЧ-2022: Англия ва АҚШ ҳам кейинги босқичда. Плей-оффнинг илк қарама-қаршиликлари маълум бўлмоқда

B гуруҳидаги 3-тур баҳсларида АҚШ терма жамоаси Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди. Гуруҳдаги яна бир учрашувда эса Англия терма жамоаси Уэлсни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Плей-оффда АҚШ Нидерландия билан, Англия эса Сенегал билан кураш олиб боради.

29 ноябр 2022, 22:52

ЖЧ-2022: Сенегал ва Нидерландия плей-оффда, Қатар бирорта ҳам очко ишлай олмади

A гуруҳидаги ҳал қилувчи турда Сенегал терма жамоаси Эквадорни 1:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳдаги яна бир учрашувда эса Нидерландия терма жамоаси Қатарни 2:0 ҳисобида енгди. Қатар учта тур ҳисобига кўра бирорта ҳам очко ишлай олмаган ягона мезбон терма жамоа бўлди.

29 ноябр 2022, 12:00

ЖЧ-2022: Плей-офф босқичига кимлар йўл олади? Эҳтимолий сценарийларни кўриб чиқамиз

ЖЧ-2022`да гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари якунига етди. Франция, Бразилия ва Португалия терма жамоалари кейинги босқичга чиқиш масаласини олдиндан ҳал қилиб қўйишди. «Газета.uz» сўнгги тур олдидан қайси терма жамоаларда плей-офф босқичига чиқиш учун имкониятлар юқорироқ эканлигини таҳлил қилади.

29 ноябр 2022, 07:11

ЖЧ-2022: Бразилия ва Португалия терма жамоалари 2-турдаёқ плей-оффга чиқиш масаласини ҳал қилишди

G ва H гуруҳларидан жой олган Бразилия — Швейцария, Португалия — Уругвай баҳслари фаворит жамоаларнинг ғалабаси билан якунланди. Бразилия ва Португалия терма жамоалари иккита турда ҳам ғалаба қозониб, плей-офф босқичига чиқиш масаласини ҳал қилишди.

28 ноябр 2022, 21:17

ЖЧ-2022`да камбэклар куни: Камерун — Сербия баҳсида жанговар дуранг, Гана Кореяни мағлуб этди

G ва H гуруҳларидан жой олган Камерун — Сербия ва Корея Республикаси — Гана баҳслари голларга бой бўлди. Икки учрашувда жами 11 та гол урилди. Биринчи ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилган бўлса, Гана Корея терма жамоасини 2:3 ҳисобида мағлуб этди.

28 ноябр 2022, 08:00

ЖЧ-2022: Хорватия Канадани плей-оффдан маҳрум қилди, Испания ва Германия дурангга имзо чекди

F гуруҳидан жой олган Хорватия — Канада баҳсида хорватлар ўз рақибларига халқаро мусобақаларда тажрибанинг қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб қўйишди. E гуруҳидаги Испания — Германия қарама-қаршилигида эса томонлар биттадан гол уришди дуранг қайд этишди.

27 ноябр 2022, 20:47

ЖЧ-2022`да сенсациялар куни: Коста-Рика Японияни, Марокаш эса Белгияни мағлуб этди

E ва F гуруҳидан жой олган Япония — Коста-Рика, Белгия — Марокаш баҳсларида кутилмаган натижалар қайд этилди. Ўтган турда Германияни мағлуб этган Япония, Испаниядан катта ҳисобда мағлубиятга учраган Коста-Рикага енгилди. Шунингдек, Марокаш ҳам Белгия терма жамосини доғда қолдирди.

27 ноябр 2022, 14:19

ЖЧ-2022: Фаворит жамоалардан ғалаба. Аргентина ўзига келаяптими?

C ва D гуруҳидан жой олган Тунис — Астралия, Полша — Саудия Арабистони, Франция — Дания, Аргентина — Мексика қарама-қаршиликлари «сюрприз»ларсиз ўтди. Левандовски ўзининг Жаҳон чемпионатларидаги илк голини урди. Месси ўйиннинг энг зўр футболчиси бўлди. Мбаппе эса дубль қайд этди.

26 ноябр 2022, 08:14

ЖЧ-2022: Нидерландия — Эквадор ҳамда Англия — АҚШ баҳсларида дуранг қайд этилди

A ва B гуруҳларидан жой олган иккита баҳс: Нидерландия — Эквадор (1:1), Англия — АҚШ (0:0) учрашувларида ғолиблар аниқланмади. A гуруҳида ҳозирча Нидерландия ва Эквадор 4 тадан очко билан пешқадам бўлиб туришибди. B гуруҳда эса Англия 4 очко билан 1-ўринда турибди.

25 ноябр 2022, 22:52

ЖЧ-2022: Эрон плей-оффга чиқиш учун курашга қайтди, Қатар эса яна мағлубиятга учради

25 ноябрь куни ЖЧ-2022`нинг 2-турига старт берилди. Тур доирасида Уэльс — Эрон (0:2), Қатар — Сенегал (1:3) учрашувлари бўлиб ўтди. Эрон жангга қайтди, Қатар эса ЖЧ`даги илк голини киритганига қарамай, катта эҳтимол билан плей-оффга чиқиши имкониятидан маҳрум бўлди.

25 ноябр 2022, 09:21

ЖЧ-2022: Португалия Ганани, Бразилия эса Сербияни мағлубиятга учратди

G ва H гуруҳларидан жой олган иккала ўйинда ҳам фаворит деб айтилаётган терма жамоаларнинг қўли баланд келди. Португалия — Гана баҳсида 3:2 ҳисоби, Бразилия — Сербия учрашувида эса 2:0 ҳисоби қайд этилди. Роналду пенальтидан гол киритиб яна бир рекордни қайд этди. Ришарлисон эса дублга эришди.

24 ноябр 2022, 20:42

ЖЧ-2022`нинг 5-куни: Швейцария ғалаба қозонди, Уругвай ва Жанубий Корея дурангга имзо чекишди

G ва H гуруҳларидан жой олган Швейцария — Камерун ва Уругвай — Жанубий Корея баҳсларида ўйин тенг суратларда ўтди. Бироқ биринчи ўйин Швейцариянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлса, иккинчи ўйинда жамоалар нурсиз дуранг қайд этишди — 0:0.

24 ноябр 2022, 10:29

Испания ўз гуруҳида рекорд ҳисобда, Белгия эса минимал ҳисобда ғалабага эришди

ЖЧ-2022нинг яна бир кунида E ва F гуруҳидан жой олган Испания — Коста-Рика ва Белгия — Канада баҳслари бўлиб ўтди. Биринчи баҳсда испанияликлар тотал устунлик қилиб, 7 гол уриб рекорд ҳисобни қайд этишган бўлишса, иккинчи баҳсда аслида Белгиядан кучлироқ ўйин кўрсатган Канада 0:1 ҳисобида ютқазди.

23 ноябр 2022, 20:55

ЖЧ-2022 да яна битта сенсация: Япония Германияни мағлуб этди, Хорватия — Марокаш баҳсида эса нурсиз дуранг

23 ноябрь куни E гуруҳидан жой олган Германия — Япония баҳсида 1:2 ҳисоби қайд этилди. Япония «камбэк» амалга оширди ва иродали ғалабага эришди. F гуруҳидаги Марокаш — Хорватия баҳсида эса ҳисоб очилмади — 0:0.

23 ноябр 2022, 09:50

ЖЧ-2022: Франция Австралияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

D гуруҳидан жой олган Франция — Австралия баҳсида кўпчилик томонидан кутилганидек францияликларнинг қўли баланд келди. Ўйиндаги дастлабки голни австралияликлар киритди, бироқ Франция терма жамоаси ўйин тизгинини тезда ўз қўлига олди.

23 ноябр 2022, 01:05

ЖЧ-2022 да кетма-кет иккита ўйин нурсиз дуранг билан якунланди

22 ноябрь куни бўлиб ўтган Дания — Тунис ҳамда Мексика — Полша баҳслари 0:0 ҳисоби билан якунланди. Биринчи ўйинда бир неча бор офсайд ҳолатида голлар киритилди. Иккинчи учрашувда эса Левандовский пенальтидан гол ура олмади.

22 ноябр 2022, 18:13

«Араб Мессиси» Мессидан устун келди: Аргентина — Саудия Арабистони 1:2

C гуруҳидан жой олган Аргентина — Саудия Арабистони баҳси кутилмаган 1:2 ҳисоби билан якунланди. 1-таймда Месси пенальти зарбасини муваффақиятли амалга оширган бўлса, 2-таймда Эрве Ренар шогирдлари нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки олдинга ҳам чиқиб олишди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг