«журналистлар» тегли мақолалар


7 апрель 2021, 13:53

Effect.uz журналистлари суд биносидаги воқеадан кейин қидирувга берилди

Effect.uz сайтининг икки мухбири январь ойида жиноят ишлари бўйича Термиз туман судидаги ҳодисадан сўнг қидирувга берилиб, сиртдан ҳибсга олинди. Улар ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва терговга ёки суд ишларининг ҳал қилинишига халақит берганликда сиртдан айбланмоқда. Ўз навбатида, нашр раҳбари ходимларининг бирига чақирув қоғози келмагани, бири икки марта прокуратурага борганини маълум қилди. Ҳодиса тафсилотлари.

20 март 2021, 10:41

Daryo.uz бош муҳаррири ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртирилганини рад этди

Daryo.uz бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев уни «профилактик суҳбат учун» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртиришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Газета.uz» манбалари эса бир неча журналистлар чақиртирилганини маълум қилди.

9 март 2021, 17:55 2

«Бу ерда гапларимиз бор-да бизнинг, рухсат ҳаммаларингизга» — Касаба уюшмаларидаги йиғилишдан ОАВ вакиллари чиқариб юборилди

Касаба уюшмалари федерациясида бўлиб ўтган видеоселектордан ОАВ вакиллари чиқариб юборилди. «‘Телевизорчик'лар кетсин, бўлди. Бу ерда гапларимиз бор-да бизнинг, илтимос сизлардан, рухсат ҳаммаларингизга. Бўлди кетаверсин», — деди федерация раиси Қудратилла Рафиқов. Шундан сўнг, федерация матбуот хизмати раҳбари журналистларга «материал эфирга берилиши олдидан уларга кўрсатилиб, рухсат олиш кераклигини уқтирган». Йиғилишда Сенат раиси ва президент маслаҳатчиси ҳам қатнашган.

25 декабр 2020, 16:14

Қонунга зид изоҳлар учун жавобгарлик жорий қилинди

ОАВ ва блогларда қолдирилган изоҳлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда. АОКА қонунга зид изоҳлар ҳақида ресурс эгаси ва блогерларни огоҳлантиради, 24 соат ичида изоҳлар ўчирилмаса, судга мурожаат қилиши мумкин.

28 июл 2020, 20:37 2

Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистон прокурорига журналистлар воқеаси юзасидан танбеҳ берди

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Қорақалпоғистон прокурорига тунда прокуратурага чақирилган ҳамда телефонлари ва ноутбуклари тортиб олинган журналистлар билан бўлган воқеа юзасидан танбеҳ берди. Унинг сўзларига кўра, прокурорларнинг ҳаракатларини ўрганиш ишлари бошланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг