«жст» тегли мақолалар


22 июн 2022, 13:41

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг бешинчи йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига бағишланган бешинчи йиғилишда ишчи гуруҳ мамлакатнинг ташқи савдо режимига оид ҳужжатларни, шу жумладан республиканинг иқтисодий ва божхона-тариф сиёсати юзасидан аниқ хулоса ва маълумотларни муҳокама қилишни бошлади. Аввалги учрашув икки йил олдин ўтказилганди.

15 июн 2022, 09:00 1

Глобал беқарорлик шароитида Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга қўшилиш бўйича позицияси қандай бўлиши керак?

ЖСТ ёки ЕОИИдан исталган биттасига аъзо бўлиш иккинчисига аъзо бўлишни осонлаштиради ва Ўзбекистон савдо сиёсатини ҳозиргига қараганда сезиларли даражада эркинлаштиради. Бироқ, биринчи ЖСТга аъзо бўлиш мамлакатга устунроқ мавқе бериши эҳтимоли юқори, деб ёзади иқтисодчи Миркомил Холбоев.

7 июн 2022, 12:01

21−22 июнь кунлари Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши ўтказилади

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳи 21−22 июнь кунлари Женевада бешинчи бор йиғилиш ўтказади. Аввалроқ бош вазир ўринбосари — ИТСВ раҳбари Сардор Умурзаков Ўзбекистон ташкилотга тезроқ киришга устувор аҳамият қаратишини таъкидлаган эди.

25 феврал 2022, 16:20 1

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов ва Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳамда «GSP+» Преференциялар бош тизимидан фойдаланиш доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

28 октябр 2021, 12:13

Сардор Умурзоқов ЖСТ вакиллари билан ташкилотга аъзо бўлиш масалаларини муҳокама қилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ЖСТ бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан билан учрашиб, ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг ҳолатини муҳокама қилди. Йил охиригача ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши ўтказилади.

4 март 2021, 15:40

«Халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай қўшилиш суверенитетни чеклашдир» — Содиқ Сафоев ЖСТ ва ЕОИИ ҳақида

Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ЕОИИ етарлича ўрганилмаганлиги, шунинг учун аввал кузатувчи бўлишга қарор қилинганлигини айтди. У шунингдек, халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай тарзда интеграция қилиш шахсий суверенитетни чеклашни англатишини таъкидлади.

15 феврал 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Навбатдан олдин эмланган Перу ташқи ишлар вазирининг истеъфоси, Қирғизистон президентининг Россияга ташрифи арафасида ўз-ўзини яккалагани, Tesla’нинг Ҳиндистонда завод очаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

9 январ 2021, 17:04

Ўзбекистон 73 та товар импортига акциз солиғини бекор қилди. Бу нархларга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон импорт қиладиган 73 та маҳсулотга акциз солиғининг бекор қилиниши тадбиркорлар учун тенг шароитларни яратиши маълум қилинди. Бундан ташқари, товар нархлари вақтинча арзонлашади.

20 ноябр 2020, 14:39

Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқлигича қолмоқда — Содиқ Сафоев

Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламоқда, бу борада ҳукумат ва парламентда келишувга эришилди. ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқ бўлиб қолмоқда, аммо аъзо бўлиш учун муҳим омиллар мавжуд. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШда гапирди.

23 июл 2020, 14:19

Туркманистон ЖСТ кузатувчисига айланди

Жаҳон савдо ташкилоти аъзолари Туркманистонга кузатувчи мақомини беришни қўллаб-қувватладилар. Туркманистон собиқ совет республикалари орасида ЖСТ билан расмий муносабатлар ўрнатган охирги мамлакатга айланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг