«жсст» тегли мақолалар


1 декабр 2020, 15:52

Сўнгги уч ойда биринчи марта COVID-19 ҳолатлари пасайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти cентябрь ойидан бери биринчи марта COVID-19 билан касалланганлар сони камайганини қайд этди. Ташкилот раҳбари ҳушёрликни йўқотмасликка ва келаётган байрамларни тор доирада нишонлашга чақирди.

19 ноябр 2020, 12:34

ЖССТ бачадон бўйни саратонига қарши курашиш стратегиясини тақдим этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегияни ишлаб чиқди. Стратегияда тақдим этилган тавсияларни амалга ошириш 2050 йилга келиб касалланиш ҳолатларини 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон яратади.

16 октябр 2020, 13:16 1

ЖССТ COVID-19ни даволашда самарасиз бўлган дори воситаларини маълум қилди

ЖССТ таҳлилларига кўра, ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир/ритонавир ва интерферон каби дори воситалари COVID-19 ни даволашда фойдаси кам ёки умуман самарасиз деб топилди. Олдинроқ, ССВ беморларни ремдесивир ёрдамида даволаётгани, ушбу дори воситаси ижобий натижалар бераётгани ҳақида айтган эди.

13 октябр 2020, 19:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистон президентининг бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб элон қилиши, Кипр «олтин паспорт» дастурини бекор қилиши, ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисидаги баёноти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

22 сентябрь 2020, 15:38

ЖССТ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди — бир ҳафтада 2 млн киши инфекция юқтирган. Касалланганларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келади.

14 сентябрь 2020, 14:15

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади — ЖССТ

Ҳар йили дунёда 800 минг киши ўз жонига қасд қилади — бу ҳар 40 сонияда битта ҳолат дегани. Деярли 80% ҳолатлар даромад даражаси кам ва ўртача бўлган мамлакатларга тўғри келади. ЖССТ Бутунжаҳон ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш куни муносабати билан бу борада мамлакатларга берилган тавсияларни эслатиб ўтди.

3 сентябрь 2020, 20:10

ЖССТ Covid-19га қарши бутунжаҳон эмлашни кейинга қолдирди

Короновирусга қарши бутунжаҳон эмлаш дастури АҚШ ва бошқа давлатлар сабабли кейинга қолдирилди. Бундай ҳолатни ЖССТ «эмлаш миллатчилиги» деб таърифлади.

26 август 2020, 18:13

COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда оз — ЖССТ

Коронавирус инфекциясига қайта чалиниш мумкин, лекин бу оммавий тенденция эмас, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бундай ҳолатлар Гонконг, Бельгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.

25 август 2020, 12:50

Ўзбекистон COVID-19 га қарши эмлаш дастурига қўшилди

Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

24 август 2020, 13:35

ЖССТ болаларга 12 ёшдан ниқоб тақишни тавсия қилди

5 ёшгача бўлган болаларга коронавирус пандемияси даврида тиббий ниқоб тақиш шарт эмас, дея хулоса қилди ЖССТ экспертлари. 6−11 ёшда вазиятга қараб ниқоблар тақиш керак, масалан, яшаш жойида инфекциянинг оммавий тарқалиши ёки хавф остида бўлган одамлар билан доимий алоқада бўлганда. 12 ёшдан бошлаб ниқобларни мунтазам равишда тақиш тавсия этилади.

10 август 2020, 17:51

ЖССТ Ўзбекистонга 500 та кислород концентраторини жўнатди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистонга 500 та кислород концентраторини жўнатди. Ҳафта охиригача лабораториялар учун зарур бўлган моддалар билан юкланган яна бир инсонпарварлик ёрдамининг келиши кутилмоқда.

16 июл 2020, 17:10

Туркманистонда ибодат масканлари вақтинчалик ёпилди

Туркманистонда масжидлар, черковлар ва бошқа ибодат муассасалари ҳамда зиёратгоҳлар профилактика мақсадида вақтинчалик ёпилди. Шунингдек, мамлакатга ташриф буюрган ЖССТ расмий делегацияси Туркманистонда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаганини маълум қилди.

6 июл 2020, 14:37

172 нафар беморда пневмония жараёни кузатилмоқда

Коронавирусга қарши курашаётган беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кузатилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Беморларнинг 285 нафарининг аҳволи ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

17 июн 2020, 14:28

ЖССТ коронавирусни дексаметазон билан даволаш усулини илм-фаннинг катта ютуғи деб атади

Дексаметазон оғир аҳволдаги коронавирус беморлари орасида ўлим ҳолатларини камайтира олган илк дори воситаси деб топилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг