«жиноят» тегли мақолалар


5 май 2021, 12:05

Андижонда 3 ёшли қизалоқнинг устига қайноқ сув қуйиб юборган эркак 8 йилга қамалди

Андижонда фуқаро ўз уйида ижарада яшаётган аёлдан турмуш қуриб бирга яшаш таклифига рад жавобини олгач, унинг 3 ёшли фарзандини устига қайноқ сув қуйиб юборади. Оқибатда қизалоқ шифохонада вафот этган. Суд айбланувчини қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбли деб топди.

4 май 2021, 11:23

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

1 май 2021, 15:58

Бўстонлиқда деярли $2 млнга ерни сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 10 гектар ерни ноқонуний равишда 1,9 млн долларга сотишга уринган олти нафар фуқаро ушланди.

27 апрель 2021, 10:41 1

Тошкентдаги кафелардан бирида икки эркак ҳисобни тўламасдан, кафе ишчисини дўппослади

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган кафелардан бирида маст ҳолатдати икки киши ҳисобни тўламасликларини айтиб, кафе ишчисини дўппослаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21 апрель 2021, 12:19

Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирган шахс умрбод қамалди

Яккабоғда 30 ёшли эркак хотини, қайнонаси ва икки нафар ёш болани пичоқлаб ўлдирган эди. Мазкур шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

5 апрель 2021, 15:52

Навоийда 150 минг долларга ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди

Навоий шаҳрида ўзига тегишли бўлмаган 200 кв/метр ер майдонини 150 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

15 март 2021, 17:23

Самарқандда 2 нафар болани ўлдириб, мурдаларини ёқиб юборган аёл қўлга олинди

Самарқандда ўз танишининг уйига ўғриликка тушган фуқаро хонадон эгасининг икки нафар фарзандини ўлдириб қўйди. У болаларни алдаб, ўз уйига оборган ва белкурак билан бош қисмларига тан жароҳати етказган. Шундан сўнг, уларнинг жасадларини ёқиб юборгани айтилмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

11 март 2021, 16:45

Янгийўлда тадбиркордан пора талаб қилган кадастр туман бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Янгийўл тумани кадастр агентлиги бошлиғи в.б. тадбиркорнинг ишини битириб бериш эвазига 10 тонна цемент талаб қилган. Уни 10 млнга баҳолаб, шундан 500 долларини олган вақтида ушланди.

2 март 2021, 10:41

15 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига фуқарони 15 минг АҚШ долларига киритиб қўмоқчи бўлган шахс ушланди. Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1 феврал 2021, 15:10

Чилонзор савдо комплексида 25 минг долларга аукцион орқали дўкон олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Аукцион орқали бозор муҳандиси ва унинг шериги 25 минг АҚШ долларига Чилонзор савдо комплексида қурилиши режалаштирилаётган дўконни олиб бермоқчи бўлгани аниқланди. Фуқаролар ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

1 феврал 2021, 13:29

4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятида юқори лавозимдаги танишлари орқали Миллий гвардияга ишга киритмоқчи бўлиб, 4 минг АҚШ доллари сўраган шахс аниқланди. Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1 феврал 2021, 12:33

Мактаб таъмирига ажратилган пуллардан 631 млн сўмни талон-торож қилган корхона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоятида ўрта таълим мактабининг қурилиш-монтаж ишлари учун ажратилган пуллар МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида яна бир жамият раҳбарлари томонидан 240,5 млн сўм талон-торож қилингани маълум бўлди.

28 январ 2021, 12:08

Тошкент вилоятида 2,5 яшар қизалоқ бош қисмига олинган жароҳатдан вафот этди

Тошкент вилоятида эркак 2,5 яшар қизалоқни тинчлантириш учун бошига уриб, тан жароҳати етказди. Ҳодиса оқибатида бола вафот этди.

26 январ 2021, 11:53

638 млн сўмни талон-тарож қилган ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

21 январ 2021, 12:48

Сергелида юз берган жанжалга расмий муносабат билдирилди

Сергели туманида муқаддам судланган икки нафар шахс маст ҳолатда автотураргоҳда турган машинани тўсган. Фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал юзага келиб, тан жароҳатлари етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

20 январ 2021, 17:07

Вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс вафот этди, қиз бедарак йўқолди

Самарқанд вилоятида 2 нафар фуқаро вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланмоқда. Гумондорлардан бири ўз уйида вафот этди, жабрланган қиз бедарак йўқолди.

8 январ 2021, 10:20

Тошкентда 7 та тўлов терминали ўғирланди

Тошкент шаҳрида икки нафар фуқаро бир неча банкоматларни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Мазкур шахслар банкоматларни ортиб олиб кетиб, уларни бузган ва пулларни сарфлаб юборгани аниқланди.

22 декабр 2020, 15:06

Навоийда икки мастнинг жанжали оқибатида 45 ёшли эркак вафот этди

Навоий вилоятида спиртли ичимлик таъсиридаги икки фуқаро орасида жанжал юзага келди. Оқибатда улардан бири, 45 ёшли эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

11 декабр 2020, 13:36 2

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Андижон шаҳридаги халқ таълими бўлимида 33,8 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштирилишганлиги маълум бўлди. Ходимлар томонидан пуллар банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилганлиги аниқланди.

10 декабр 2020, 13:21 1

Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирганликда гумонланаётган шахс ушланди (янгиланди)

Қашқадарёлик эркак турмуш ўртоғини бошқа кишидан ҳомиладор бўлганликда айблаб, қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани пичоқлаб ўлдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг