«жиззах» тегли мақолалар


25 январ 2021, 10:59

Жиззахдаги бир қисми қулаб тушган уй бузилмоқда

Жиззахда январь ойи бошида бир қисми қулаб тушган, қурилиши тугалланмаган турар-жой биноси бузилмоқда. Аввалроқ, қурилиш вазири бино зарар кўргани ва бузилиши кераклигини маълум қилган эди.

19 январ 2021, 16:55

Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Холмуродов Комил номзоди шаҳар депутатлари томонидан маъқулланди. У бунгача Мирзачўл туман ҳокими бўлган

13 январ 2021, 12:08

Жиззахда қулаган бино юзасидан жиноят иши очилди

10 январь куни Жиззах шаҳрида қулаб тушган бино юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

25 декабр 2020, 12:42

Жиззах шаҳрини манзарали дарахтлар ва гуллар билан безаш учун 2 млрд сўм сарфланган

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркамлаштириш мақсадида дарахтлар ва гуллар экиш учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида эълон қилган танловда My Flower МЧЖ ютган. Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Маълум бўлишича, субъектининг 50,80% улуши Салиева Наргиза Эргашевнага тегишли.

25 август 2020, 18:09

Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашувида икки киши вафот этди

Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашуви юз берди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди.

24 июл 2020, 21:19

Жиззахда яна иккита ЙТҲ: 5 ёшар қизча ва 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида кун давомида иккита ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Lacetti 5 ёшли қизчани уриб юборди. Иккинчисида эса 18 ёшли йигит юриб кетаётган юк машинаси зинасидан ўзини ташлаб, асфальтга боши билан йиқилган.

30 июн 2020, 16:20 1

Коронавирусдан вафот этган беморнинг турмуш ўртоғи ҳам инфекция сабабли оламдан ўтди

Жиззахда коронавирус инфекциясидан вафот этган 72 ёшли отахоннинг турмуш ўртоғи ҳам COVID-19 асоратларидан вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция сабабли оламдан ўтганлар сони 25 нафарга етди.

18 июн 2020, 09:05

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган суяксиз гўшт тўхтатиб қолинди

Жиззахдаги ЙПХ масканида Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган гўшт тўхтатиб қолинди. Гўшт суяксиз бўлгани учун қайси ҳайвонга тегишли экани ҳозирча номаълум, аммо қорамол ва қўй гўшти эмас, деган хулосага келинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг