«жиззах вилояти» тегли мақолалар


30 сентябрь 2022, 15:33

Жиззахлик деҳқон 65 кглик ошқовоқларни етиштирди — фоторепортаж

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида Рўзибой Маматов кичиги 30 кг, каттаси 65 кглик гигант ошқовоқларни етиштирди. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам деҳқоннинг томорқасидан фоторепортаж тайёрлади.

22 сентябрь 2022, 11:50

Жиззахда ўрмон нозири дарахт кесганларга жарима қўлламаслик эвазига пора олгани айтилмоқда

Жиззах вилоятида ўрмон нозири 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилганликда гумонланяпти. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

17 август 2022, 15:16

Жиззахда 3 ёшли қизалоқ қариндоши калтаклаши оқибатида вафот этди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 3 ёшли қизалоқ қариндоши томонидан калтаклаши оқибатида вафот этди. Прокуратура жиноят иши қўзғатди, гумонланувчи аёл ҳибсга олинди.

6 июл 2022, 12:24

Жиззахда Хитой фуқароси кучукка шавқатсиз муносабатда бўлгани аниқланди

Жиззах вилоятида «Huaxin» ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи хитойлик фуқароси Ман Минг заводда кучукка шавқатсиз муносабатда бўлгани аниқланди. Зафаробод туман ИИБ уни маъмурий жаримага тортди.

3 июн 2022, 10:01

USAID Жиззах вилоятига туберкулёз билан курашиш ускуналарини топширди

USAID туберкулёзга қарши курашда ёрдам бериш учун Жиззах вилоятидаги тиббиёт муассасаларига қарийб $75 минглик асбоб-ускуналар топширди. Илгари бошқа вилоятларга ҳам худди шундай жиҳозлар берилганди.

30 май 2022, 18:18

Жиззахда икки шахс учта бўри боласини сотмоқчи бўлди

Тармоқларда Баҳмал туманида икки нафар шахс учта бўри боласини сотиш бўйича эълон бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Жиззах Экология бошқармаси ходимлари бўри болаларини уларнинг машинасидан топди. Ҳуқуқбузарлар эса жаримага тортилди. Бўри болаларини экологлар парваришламоқда, улар яқин фурсатларда табиат қўйнига қайтарилади.

26 апрель 2022, 16:41

Дамбами ёки кучли ёғингарчилик: Жиззахнинг Эгизбулоқ қишлоғидаги талофатли селга нима сабаб бўлди?

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Ибрагимов Эгизбулоқдаги селга аввалига дўл, унинг ортидан кучли ёмғир ёғгани сабаб бўлганини маълум қилди. Маҳаллий аҳоли эса тоғда «Huaxin» цемент заводи карьер учун йўл қурган ва сой йўлида дамба ҳосил қилган деган фикрда. «Газета.uz» ушбу масала юзасидан суриштирув олиб борди.

23 апрель 2022, 12:06

«Эшикни очиб қарасам, олдимда 2 метр баландликда сув турибди». Форишдаги селдан жабр кўрганлар

Жиззахдаги селдан талофат кўрган уйлардан бирининг эгаси Исроил Алиев «Газета.uz»га сел қандай келгани ҳақида сўзлаб берди. «Уйдан эшикни очиб қарасам, олдимда 2 метр баландликдаги сув турганини кўрдим. Сув пасайгунча шундай жон сақлаб турдик», — деди у. Фавқулодда вазиятлар вазири хотини ва боласини қутқариб қолган Исроилни «қаҳрамон» деб атади. Исроил Алиевнинг сўзларига кўра, ҳокимият вакиллари уйсиз қолган аҳолига 3 хонали уй қуриб беришини айтган.

21 апрель 2022, 22:53

Фото: Жиззахда содир бўлган сел оқибатлари

20 апрель куни Жиззахда сел ва сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган Эгизбулоқ маҳалласида 5 киши, шу жумладан икки нафар ёш бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 53 та хонадон тўлиқ талофат кўрди. 25 та уйда яшовчи 100 дан ортиқ фуқаро вақтинча бошқа жойга кўчирилди. Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев воқеа жойида бўлиб турибди. Тафсилотлар «Газета.uz» фоторепортажида.

21 апрель 2022, 10:30

Сел оқибатлари: 260 та хўжалик талофат кўрди, 6 та мактаб, 2 та МТМга сув кирди, 6 киши қутқарилди

20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соатда бир ойлик миқдорда ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Натижада ҳар икки вилоятда жами 364 та уй-жой, 6 та мактаб ва 2 та МТМнинг ертўла ва ҳовлиларигага сув кирган. 26 та хўжалик турли даражада талофат кўрди. 6 киши қутқарилди, 100 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.

14 март 2022, 21:43

Жиззах вилоятида автоҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Зомин туманида «KIA K5» ва «Nexia-2» автомашиналари тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, яна 6 киши шифохонада вафот этган. Бундан ташқари, ҳозирда «KIA K5» ҳайдовчиси оғир аҳволда экани айтилди.

24 феврал 2022, 12:31

Жиззахда фуқарони айланма йўллар орқали АҚШга жўнатишга ваъда қилган шахс ушланди

Жиззах вилоятида фуқарони Туркия, Италия ёки Мексика орқали АҚШга олиб ўтиш ва ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс 20 минг доллар олганида ушлангани айтилмоқда. Фарғона вилоятида эса фуқарони Кореяга ишга жўнатишга ваъда қилганликда гумонланган шахс қўлга олинган.

17 феврал 2022, 12:27 1

Жиззахда педагогика институти ходими $100 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Жиззах давлат педагогика институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи факультетлардан бирида аниқланган камчиликлар деканга салбий таъсир қилмаслиги ва уни лавозимида қолишини таъминлаш эвазига 100 минг доллар олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

11 январ 2022, 10:37

Тошкент-Чиноз автомобиль йўли ва пойтахтдаги Темур Малик кўчаси таъмирланади

Президент душанба куни Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда пойтахтда автомобиль йўлларини таъмирлашга оид лойиҳалар билан танишди. Унга кўра, «Тошкент-Чиноз» автомобиль йўлининг 10 км қисмини таъмирлаб, 5 дона ерости ўтиш йўлагини бунёд этиш, Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этиш, қолаверса, Тошкентдаги Темур Малик кўчасини 6 тасмали этиб қайта қуриш режалаштирилмоқда.

1 январ 2022, 14:27

Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси $128 минг пора билан қўлга тушди

ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассисини мактабгача таълим муассасаси биносини хусусийлаштириш ва шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 128 минг доллар олган вақтида ушлади. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.

20 декабр 2021, 22:00

20 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги йил муносабати билан 5 кун дам оладиган ўзбекистонликлар, ижтимоий тармоқлар ҳақида фикр билдирган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Русланбек Давлетов, 4 та автомобилга ариза қабул қилишни февралгача тўхтатган UzAuto Motors, кўчаларини сув босган Наманган, ҳокимга савол бермаслик ҳақида огоҳлантирилган жиззахлик депутатлар, PayPal тизими жорий этилишига умид билдирган Шерзод Шерматов ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 20 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

20 декабр 2021, 10:27

Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими мурожаатномасида савол бермаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда

Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими Эргаш Солиевнинг мурожаатномасида савол бермаслиги, қолаверса, телефон билан киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ушбу ташаббус кенгаш котибияти мудири ташаббуси эканлигини маълум қилди. Жиззах вилояти ҳокимияти муносабат билдирди.

6 декабр 2021, 18:31

Тошкент ва Жиззахда ноқонуний равишда ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди

Тошкент давлат теника университетига ўқишга киритиб қўйишга, ўқишни Қибрайдаги Халқаро молия ва технологиялар хусусий институтига кўчиришга ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши очилди.

5 декабр 2021, 14:47

Дарахтлар атрофини бетонлаш давом этмоқда

Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳарчасида 75 туп дарахт атрофи бетонлаб чиқилди. Ушбу ҳолат танқидлар остида қолиб кетганидан сўнг улар атрофи бетондан тозаланди, бироқ бу янги саволларни келтириб чиқарди. Дарахтлар тубини асфальтлаш ва бетонлаш амалиёти узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда ва охири тугамайдиганга ўхшайди. Экопартия биргина жарима билан муаммо ҳал бўлмаслигини маълум қилди. Дарахтлар кейинроқ қайта ўтқазилди.

16 ноябр 2021, 12:41

Жиззахда туман прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди

Душанба куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8000 доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг