«жаҳонгир ортиқхўжаев» тегли мақолалар


24 ноябр 2021, 16:21

«Тошкент ҳокими мени 450 млрд сўмга туширди». Президент пойтахтдаги жарликлардан қутилиш ҳақида

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида жарлар уни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммо эканлигини маълум қилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса буни ҳал этиш учун унга 450 млрд сўм зарур эканлигини айтган. «Мен бу пулни эртагаёқ беришимни билдирдим», — деди президент. У шунингдек, жарликларни ёпиб, унинг ўрнига дарахт экиш ва йўл очиш бўйича топшириқ берган.

9 ноябр 2021, 17:32

«Бу бизнинг қумларимиз эмас». Президент ва пойтахт ҳокими чанг-қумли туман ҳақида

«Газета.uz» мухбири Тошкент ҳокимига чанг-қумли туман ва экологик муаммолар ҳақида савол берди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса чангнинг Қозоғистондан кириб келганини айтиб, провокация қилмасликни сўради. У «Газета.uz»га экология мавзусида тадбир ташкил этишни таклиф қилди ва буни ҳокимлик қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев ҳам чанг ташқаридан келганини айтган эди.

20 октябр 2021, 21:22

Мирзиёев — Ортиқхўжаевни ҳоким этиб тайинланишининг сабаби ва Тошкентнинг келажаги ҳақида

Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлик орқали шаҳарни ривожлантириш учун Тошкент ҳокими этиб тайинланганини маълум қилди. Унга кўра, келгуси беш йилда шаҳардаги савдо майдонлари 10 баробарга ошириш, 44 та йирик савдо ва кўнгилочар марказлари ишга туширилиши ва «Ўзэкспомарказ» ҳудудида Тошкент халқаро молиявий маркази барпо этилиши режалаштирилган.

21 сентябрь 2021, 16:57

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг учта тумани ҳокимига «ҳайфсан» берди

Тошкент ҳокими пойтахтнинг уч тумани ҳокимларига «ҳайфсан» эълон қилди. Бунга уларнинг биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари сабаб бўлган.

25 август 2021, 15:19

Тошкентда яшил ҳудудлар улуши 26,4 фоизни ташкил этмоқда — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкентда яшил ҳудудлар улуши 26,4 фоизни ташкил этиб, пойтахтда яшовчи ҳар бир одамга 36 кв. метрдан яшил майдон тўғри келмоқда, дея маълум қилди Жаҳонгир Ортиқхўжаев (2018 йилда 60 кв. м экани айтилган эди). Унинг сўзларига кўра, ушбу кўрсаткични Лондон даражасига олиб чиқиш учун қарийб 1,5 млн туп «сифатли дарахтлар» экилиши керак.

18 июл 2021, 09:36

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланди. «Ҳамшаҳарлар ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичини қабул қилиб олдим. Ўйлайманки, бу коронавируснинг олдини олишга жуда катта ёрдам беради», — деди ҳоким.

17 июл 2021, 15:47

«Вакцинани текин берсак ҳам олишмаяпти». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга борди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга бориб, бемор ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Марказда даволанаётганларнинг 65 фоизи аёллар экани, қолаверса, беморлар орасида вакцина олганлар ҳам борлиги айтилди. Таъкидланишича, вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда, улар 3 кунда даволаниб чиқаяпти. «Тезда фуқароларга вакцина қилиш керак. Бўлмаса эртага одамларни жойлаштира олмаймиз», — дейди ҳоким.

14 июл 2021, 15:25

Тошкент ҳокимлиги давлат органлари томонидан етказилган зарарни қоплаб беради

Тошкент бюджетидан давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш харажатлари учун 5,72 млрд сўм ажратилади. Ҳокимнинг қарорига биноан етказилган зарар суд қарорлари асосида қопланади.

27 июн 2021, 13:02

Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентга: «Биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз»

Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимидан маҳаллаларни ободонлаштириш ишларининг сусткашлиги сабабларини сўради. «Тўғрисини айтсам, биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз», деди Жахонгир Ортиқхўжаев ва барча масалаларни 1 октябрга қадар ҳал қилишга ваъда берди. Президент шошқалоқликдан қочиш ва иш сифатига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

18 июн 2021, 10:39

«Пахтакор» футболчиларининг ойлиги ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади

«Пахтакор» ҳомийлари томонидан ажратилган 22 млрд сўм ҳисобидан клубнинг йиғилиб қолган қарздорликлари ёпилди. Эндиликда жамоанинг молиявий ҳисоботлари, футболчилар ишлаб топадиган маблағлар ва мукофот пуллари клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади.

15 июн 2021, 14:30

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимият ҳузурида бошқарув компанияси тузишни таклиф қилди

Тошкент ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги бошқарув хизмати компанияси пайдо бўлиши мумкин. Ушбу таклифни президентга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев киритди.

2 июн 2021, 08:31 1

Миллий боғ ўрнида Magic City очилди

Пойтахтдаги Миллий боғ ўрнида Magic City оилавий кўнгилочар боғи очилди. Биринчи босқичда дунёнинг машҳур пойтахтлари шоҳ кўчаларига ўхшаш кўчалар, мусиқий фаввора ва бошқалар очилди. «Янгиланаётган Тошкентга янгиланаётган боғлар, янги ёшлар ярашади», — деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

27 май 2021, 22:23

J-United Group «Ашхобод» сайилгоҳи ташриф буюрувчиларига етказилган зарарни қоплаши керак

«Ашхобод» сайилгоҳи бошқарувчиси бўлган J-United Group компанияси рекламалардаги нотўғри маълумот сабаб ташриф буюрувчиларга етказилган моддий зарарни қоплаши керак. Суд Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қарорини ўз кучида қолдирди.

27 май 2021, 13:51

Жаҳонгир Ортиқхўжаев реклама конструкциялари бузиб ташланаётганига оид саволни жавобсиз қолдирди

Пойтахт ҳокими ёшлар билан учрашувдан сўнг, хизмат автомобилига боргунича журналистлар унга савол билан мурожаат қилишга уринишди. Ундан ҳеч бир қарорсиз реклама баннерлари бузиб ташланаётгани ҳақида сўралганида, у саволни жавобсиз қолдирди ва қадамини тезлаштирди.

26 май 2021, 11:19

Сентябрдан мактаб ўқувчиларига ҳоким стипендияси жорий этилади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сентябрь ойидан яхши ўзлаштирган мактаб ўқувчиларига 500 минг сўм миқдорида ҳоким стипендияси жорий этилишини маълум қилди. Бундан ташқари, уларнинг ўқитувчиларига 1 млн сўмдан берилиши белгиланди.

25 май 2021, 23:32

«Одам ё гапириши, ёки ишлаши керак. Мен ишлашни маъқул кўраман» — Тошкент ҳокими

«Мен бошқаларга ўхшаб кўп ва чиройли гапира олмайман. Ё ишлаш, ёки гапириш керак. Иккаласидан биттаси, тўғрими? Мен ишлашни маъқул кўраман», — деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

25 май 2021, 21:50

«Мен ҳокимият биносида эмас, катта ангарда ўтиришни хоҳлаяпман» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

«Биз яқинда бир модел ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтириши нотўғри деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман», — деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар билан учрашувда.

21 май 2021, 16:39

«Хатоларимизни ўзимизга айтинг» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар фестивали ҳақида

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ОАВ вакилларидан «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалида тадбир бўйича кузатиладиган хато ва камчиликларни «сайтларда айлантирмасдан, ҳокимликнинг ўзига айтишни» сўради. «Тўйимизни бузманглар. Байрам байрамдек бўлсин. Биз кейин яна байрам ўтказишимизга иштиёқимиз бўлсин. Танқид деб кейин қўлимизни ерга туширишни хоҳламаймиз», — дея таъкидлади у.

15 май 2021, 23:47 1

Тошкент ҳокими бўш турган бинолар эгаларига пеня жорий этиш таклифини билдирди

Тошкентда ўтказиладиган тажриба доирасида бўш турган биноларнинг эгаларига пеня жорий этиш режалаштирилмоқда. Гап олти ой мобайнида мол-мулкдан фойдаланилмаган ёки ижарага берилмаган тақдирда пеня ҳисоблаш ҳақида кетмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлар кредит олганидан кўра, ижарага бино олиб, ўз фаолиятларини бошлагани маъқул деб ҳисоблайди.

31 март 2021, 16:55

«У қарор қабул қилишда демократ». Сергели ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Тошкент шаҳар раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишлаш тартиби ва шахсий сифатлари ҳақида сўзлаб берди. «У чапани одам ва тадбиркорларга хос фикрлайди», деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг