«жанубий корея» тегли мақолалар


4 май 2021, 20:24

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда 7 майдан бошлаб карантин чораларининг кучайтирилиши, тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувларда 19 нафар Тожикистон фуқаросининг вафот этгани, Германияда миллатчилик сабаб бўлган жиноятлар даражасининг ошиб бораётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

13 апрель 2021, 20:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитой ва Жанубий Корея Япониянинг радиоактив сувни океанга оқизиш тўғрисидаги қарорини танқид қилгани, Навальнийнинг унга Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилгани, ЖССТнинг COVID хавфи туфайли бозорларда ҳайвонлар савдосини чеклашга чақиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 март 2021, 21:04

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aвстралияда тошқинлар оқибатида 18 кишининг эвакуация қилингани, Жанубий Корея президентининг AstraZeneca вакцинаси билан эмлангани, Мьянмада тўқнашувлар натижасида 164 нафар намойишчининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 март 2021, 20:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жанубий Корея раҳбарининг давлат ходимлари билан боғлиқ коррупция можароси учун узр сўрагани, Украинада Қримни деоккупация қилиш стратегиясининг тайёрлангани, Хитой ҳукуматининг Alibaba’дан медиа активлар портфелини қисқартиришни талаб қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 феврал 2021, 20:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Грузия бош вазирининг истеъфоси, Жанубий Кореяга КХДР томонидан кунига 1,6 млнга яқин хакерлик ҳужумлари, Испанияда рэпернинг ҳибсга олинишига қарши тартибсизликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 феврал 2021, 15:41

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда учта йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

Жанубий Кореянинг Hanshin Engineering & Construction компанияси Ўзбекистонда учта лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда. Уларга қиймати 800 млн доллар бўлган гольф комплекси, Kokand city мажмуаси ва қўшма лойиҳа институти киради.

28 январ 2021, 23:48

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари онлайн-саммит ўтказди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари онлайн-саммит якунлари бўйича рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум, EDCF билан ҳамкорлик бўйича 1 млрд долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар.

14 январ 2021, 16:39

Суд Жанубий Корея собиқ президентининг ҳукмини ўз кучида қолдирди

Жанубий Корея Олий суди коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган собиқ президент Пак Кын Хенинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. У 22 йилни қамоқда ўтказади.

12 январ 2021, 14:23

Жанубий Корея Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиради

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин мамлакат Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиришини маълум қилди.

16 декабр 2020, 12:55

Жанубий Кореяда барча автобусларга бепул Wi-Fi ўрнатилди

Жанубий Корея барча автобуслари бепул Wi-Fi билан жиҳозланган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. Мамлакат шаҳарлари бўйлаб жами 35 мингта автобус ҳаракатланиб, шулардан 29,1 мингтасини Wi-Fi билан таъминлашни марказий ҳукумат ўз бўйнига олган, 5906 та автобусни эса ушбу технология билан маҳаллий ҳокимиятлар жиҳозлашган.

25 ноябр 2020, 22:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Номаълум шахс ўз машинасида Ангела Меркелнинг Берлиндаги идораси дарвозасига урилгани, SpaceX Starlink лойиҳаси доирасидаги ўн олтинчи парвоз, Forbes Илон Маскни дунёнинг иккинчи энг бой одами деб тан олмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 октябр 2020, 17:04

Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади ва у ерда минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари бўйича сўзга чиқади.

14 октябр 2020, 20:49

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистонда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Йил охирига қадар Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Корея президенти билан онлайн саммит ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.

30 сентябрь 2020, 14:06

Ўзбек қизларини корейс эркакларига хотинликка тайёрлаш ҳақидаги видеога изоҳ берилди

Ўзбек қизларини Жанубий Корея фуқароларига турмушга беришга тайёрлаш билан пойтахтдаги SEJONG HAKDANG ўқув маркази шуғулланаётгани маълум бўлди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

28 сентябрь 2020, 14:44

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга сохта COVID-19 маълумотномалари билан бораётгани аниқланди

Ўзбекистондан Жанубий Кореяга бораётган фуқаролардан коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сохта маълумотномалар аниқланмоқда. Бундан ташқари, уларнинг айримларида COVID-19 қайд этилмоқда. Шу сабабли Жанубий Корея элчихонаси тест натижалари устидан консуллик назорати тизимини жорий этди.

10 август 2020, 19:30

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга йил охирида ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Жанубий Кореяга ташриф буюриши кутилмоқда. Ташриф коронавирус пандемияси сабабли кейинроқ муддатга кўчирилган.

7 июл 2020, 12:09

Чартер рейси билан Жанубий Кореяга ишга қайтган фуқарода коронавирус аниқланди

Корея Республикасидан таътилга келиб, чартер рейс орқали Сеулга қайтган фуқаролардан бирида коронавирус аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг