«ер савдоси» тегли мақолалар


24 ноябр 2022, 14:50

Сурхондарёда 1 гектар ерни $100 минг эвазига сотишда гумонланган шахс ушланди

Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи фермер хўжалиги раиси тасарруфида бўлган 1 гектар ерни бошқа фуқарога 100 минг доллар эвазига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олганда қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15 ноябр 2022, 11:56

Бухорода 2 шахс 1,12 гектар ерни $120 мингга сотишда гумонланиб ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан икки фуқаро ерни ноқонуний сотишга уринган вақтда гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Шунингдек, Самарқанд, Олмалиқ ва Марҳаматда ҳам ерни ғайриқонуний равишда сотишга уриниш аниқланди.

25 октябр 2022, 11:24

Тошкент вилоятида 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Янгийўлда 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотишда гумонланаётган шахслар аниқланди. Улардан бири туман Кадастлар палатаси мухандиси эканлиги айтилмоқда. Андижонда эса фуқаро 3,5 гектар ерни аукционда ютиб беришни ваъда қилиб, $1000 олганда ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари кўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг