«ер ажратиш» тегли мақолалар


10 июн 2021, 16:14

Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар

Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.

9 июн 2021, 13:07

2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки мақсадсиз бериб юборилган

2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилгани маълум қилинди. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

9 июн 2021, 13:01

«Нимага ер берилмаслиги керак?». Русланбек Давлетов инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақида

Президентнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонига кўра хорижий инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақидаги муҳокамаларга адлия вазири Русланбек Давлетов муносабат билдирди. «Нимага ер берилмаслиги керак?», — деди у. Қолаверса, вазир чет элликларга фақат ноқишлоқ майдонлардан ер берилиши кўзда тутилганини қайд этди. Бироқ, у айтган тартиб фармонда мавжуд эмас.

9 июн 2021, 10:33

Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди

Президент фармони билан ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди. Шунингдек, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланди.

18 феврал 2021, 11:58

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз лавозимида ишлаган вақтида туман ҳудудидан тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун ҳоким қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг доллар олган. У олинган пулнинг бир қисмини қайтариб бераётганида қўлга олинди. Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги ерларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган бошқа шахслар ҳам ушланди. Улардан бири Паркент туманида 5 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган.

27 январ 2021, 11:23

Ерни расмийлаштириш учун 15 минг доллар сўраган собиқ кадастр ходими қўлга олинди

Андижон туманидаги саноат ҳудудида 30 сотих ерни тадбиркорга 15 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган собиқ кадастр ходими қўлга олинди. Андижон шаҳар суди томонидан унга 2 йил 2 ойлик ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган.

21 январ 2021, 10:33

3,7 млн долларга ерни расмийлаштириб беришини айтган фуқаро ушланди

Тошкент вилоятидаги корхона раҳбари Қ.Т. 460 га ерни бир тадбиркорга ноқонуний расмийлаштириб беришни таклиф қилади. Эвазига эса 3 млн 720 минг АҚШ доллари талаб қилади. Тадбиркордан айтилган суммани олаётган вақтида Қ.Т. ашёвий далил билан қўлга олинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг