ЖСТ ёки ЕОИИдан исталган биттасига аъзо бўлиш иккинчисига аъзо бўлишни осонлаштиради ва Ўзбекистон савдо сиёсатини ҳозиргига қараганда сезиларли даражада эркинлаштиради. Бироқ, биринчи ЖСТга аъзо бўлиш мамлакатга устунроқ мавқе бериши эҳтимоли юқори, деб ёзади иқтисодчи Миркомил Холбоев.
Жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, меҳнат миграцияси тартиб-тамойилларини соддалаштириш, трансафғон темир йўли доирасида ҳамкорлик қилиш, агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Қолаверса, президент иттифоқ мамлакатларини йўловчи ташиш алоқаларини тўлиқ қайта тиклашга чақирди.
Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлаб, ЕОИИ доирасида ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф қилиш, янги транспорт йўлакларини барпо этиш ва «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲнинг видеоалоқа шаклидаги саммитларида нутқ сўзлайди.
ЕОИИда иш қидиришнинг ягона тизими жорий этилиши, ЖССТ Хитойни безгакдан ҳоли мамлакат деб эълон қилгани, Канадада рекорд даражадаги иссиқлик қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ЕОИИ етарлича ўрганилмаганлиги, шунинг учун аввал кузатувчи бўлишга қарор қилинганлигини айтди. У шунингдек, халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай тарзда интеграция қилиш шахсий суверенитетни чеклашни англатишини таъкидлади.
АҚШнинг мамлакатга қабул қилинадиган қочқинлар сонини оширгани, ЕОИИда Қозоғистон тажрибаси асосида таълим соҳасида ягона портал яратилиши, Германияда концлагернинг 95 ёшли собиқ котибасига айблов ҳукми чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламоқда, бу борада ҳукумат ва парламентда келишувга эришилди. ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқ бўлиб қолмоқда, аммо аъзо бўлиш учун муҳим омиллар мавжуд. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШда гапирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг