«европа» тегли мақолалар


20 сентябрь 2022, 19:20

Қиш яқин: Европа қишга қандай тайёргарлик кўрмоқда? Европаликларни қандай қийинчиликлар кутмоқда?

«Газпром» «Шимолий оқим-1» газ қувури орқали газ таъминоти номаълум муддатга тўхтатилганини эълон қилди. Европа қишга Россия газисиз тайёргарлик кўрмоқда ва ҳозирда Европа газ омборлари 82 фоизга тўлдирилган. Аммо қиш мавсумидан қийинчиликларсиз чиқиш учун бу етарлими? Вазиятни кўриб чиқамиз.

13 июн 2022, 18:23

Президент йил якунигача Европага экспорт қилувчилар сонини 579 тадан 2 мингтага етказишни буюрди

Шавкат Мирзиёев қуритилган мева экспорти учун 27 хил таҳлилнинг бирортаси Ўзбекистонда йўқлигини, тадбиркор эса ушбу муаммодан маҳсулотини Европага олиб боргач хабар топаётганини танқид қилди. Масъулларга Европага экспорт қилувчи тадбиркорлар сонини 579 тадан 2 мингтага етказиш вазифаси юклатилди.

27 феврал 2022, 13:59

Европа ва АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилди

Европа ва АҚШ Россияга нисбатан янги «қаттиқ молиявий санкциялар» қўллашга келишиб олди. Унга кўра, Россиянинг санкция остидаги банклари SWIFT тизимидан узиб қўйилади. Шунингдек, Россия ҳукуматига алоқадор шахсларнинг хориждаги активлари музлатилади. Россия Марказий банкининг санкцияларга қарши чоралар кўриш имкониятлари ҳам чекланмоқда.

9 феврал 2022, 22:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунёда коронавирусга чалинганлар сонининг 400 млндан ошгани, Франция, Германия ва Польшанинг Россияни Украина чегарасидаги кескинликни пасайтиришга чақиргани, Суриянинг АҚШ назорати остидаги ҳудудларида 18 кишининг терактлар оқибатида ҳалок бўлгани, Европада кўплаб давлатларнинг коронавирус чекловларини бекор қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2 феврал 2022, 22:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа ҳудудида ишсизлик даражаси рекорд даражада пасайгани, АҚШ ташқи қарзининг 30 трлн доллардан ошгани, Борис Жонсон рус аскарининг Украина ҳудудига қадам босиши биланоқ санкциялар жорий қилишини маълум қилгани, Тожикистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатиши, «Толибон» ҳукуматида илк бор аёллар бошқарув лавозимига тайинлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 январ 2022, 21:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда ёнғин оқибатида 19 кишининг ҳалок бўлгани, Европа мамлакатлари АҚШнинг Россияга қўлламоқчи бўлган санкцияларидан хавотирда экани, Қозоғистонда Жамбил вилояти полиция бошлиғи ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси полковнигининг вафот этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

25 ноябр 2020, 12:33

Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда

Рождество байрами муносабати билан Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда. Францияда 28 ноябрдан савдо мажмуалари очилади. Ноябрь ойи бошида кучга кирган Aнглиядаги карантин 2 декабрда якунига етади. Швецияда эса карантин чекловлари кучаймоқда.

3 ноябр 2020, 21:09

COVID-19: Европадаги вазият кескин тус олмоқда

Европанинг бир қатор мамлакатларида COVID-19 билан боғлиқ вазият кескин тус олмоқда. Франция, Германия, Буюк Британия ҳукуматлари карантин чораларини кучайтиришга қарор қилди. Испанияда ва Германияда ушбу чораларга қарши бир қатор намойишлар бўлиб ўтди.

21 октябр 2020, 18:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европанинг бир қатор мамлакатлари карантин чораларини кучайтириши, Хитойнинг янги экологик муаммоси, Францияда икки масжид ҳимоя остига олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг