ОТМга кириш тестлари ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш хизматлари сифатини ошириш йўлларидан бири — соҳани монополиядан чиқариш ва соғлом рақобатни ривожлантириш бўлиши мумкин. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов мавжуд тест ташкилоти ва у ўтказадиган тестлар стандартлари ва сифати борасида фикр юритади.
Давлат тест маркази 2020−2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини эълон қилди.
ДТМ миллий тест тизимида онлайн рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди. Декабрь ойидан она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тестларни топшириш мумкин бўлади.
Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун сарфланган маблағлар миқдорини ошкор қилди. Аввалроқ абитуриентлардан 80 млрд сўмдан зиёд маблағ келиб тушгани хабар қилинган эди.
ДТМ бу йил ўқув юртларига кириш имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтишда абитуриентлардан жами 80 млрд сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушганини маълум қилди.
Давлат тест маркази дастлаб 1 млн дона бош кийим етказиб берилиши учун 7 млрд 100 млн 100 минг сўмга шартнома тузган. Бироқ корхона белгиланган миқдорда бош кийимларни етказиб бера олмагани учун дастлабки шартнома бекор қилиниб, бошқа корхоналар билан ҳам шартномалар имзоланган.
Олдинроқ ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланмаган 1828 нафар абитуриентнинг 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.
Давлат тест маркази ҳарбий тавсияномаларга эга абитуриентлар рўйхати қайтадан кўриб чиқилишини маълум қилди. Аввалроқ тест натижаларидан норози бўлган ёшлар марказ биноси олдига йиғилган эди.
Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлар Давлат тест маркази биноси олдида тўпланишди. Натижалар ҳисобланганда, уларнинг ҳарбий хизмат имтиёзлари ҳисобга олинмаган.
Давлат тест маркази томонидан 2020−2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот берилди. Бу йил 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдагидан 37 718 нафар кўп).
Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари 25 сентябрь куни соат 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Аввалроқ ДТМ натижалар аллақачон аниқ экани, фақат бу йил кўплаб ёшларга имтиёзлар берилганлиги сабабли, уларни қўшиб чиқиш ишлари якунланаётганлиги ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари якунлари эълон қилинди. Имтиҳонларда 1,2 млн нафар (95,1%) абитуриент қатнашди. 63 минг нафари эса келмаган, 1187 нафари эса тест синовларидан четлаштирилган. 90 нафар абитуриентда тана ҳарорати 37 даражадан юқори эканлиги аниқланган.
Давлат тест маркази баъзи абитуриентларнинг тест натижаларини эълон қилишда техник хатога йўл қўйилганини тан олди. Ҳозирда муаммо бартараф қилинган ва натижалар янгиланган, дея аниқлик киритди ДТМ.
22 августдан абитуриентлар ДТМ сайтидаги шахсий кабинетидан абитуриент рухсатномасини юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, ҳужжат тўлдиришда киритилган телефон рақамига бу ҳақдаги SMS-хабар юборилади. Имтиҳонларнинг қандай ўтиши ва ташкиллаштирилиши бўйича ҳам қўшимча маълумотлар берилди.
Олий таълим муассасаларига кириш учун бўлиб ўтган онлайн қабулда энг ёш деб тан олинган 13 ёшли абитуриент ёшини кичрайтирганликда гумон қилинмоқда. Унинг аслида 16 ёш эканлиги аниқланди.
Қабул тест синовлари ўтказиладиган жойларда абитуриентларга барча санитария-гигиена шароитлари яратилиши ва уларнинг хавфсизлиги таъминланиши маълум қилинди. Шунингдек, республика бўйича бир кунда 100 мингга яқин абитуриентни тест синовидан ўтказилиши қайд этилди. Тест синовлари биринчи смена учун 08:00 да бошланиб, 10:00 гача давом этади ва иккинчи смена 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди.
Коронавирусга чалинган абитуриентлар ОТМларга кириш имтиҳонларига киритилмайди. Турли сабабларга кўра тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари имтиҳонлардан 4 кун ўтгандан кейин алоҳида ўтказилади.
2020−2021 ўқув йили учун қабул тест синовлари 2 сентябрдан бошланиб, 14 кун давомида ўтказилади. Ҳозирда барча бинолар ва стадионларни жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳукумат қарори билан Сардор Раджабов Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у марказнинг бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.
Хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, хотин-қизларга олий таълим муассаларига тавсиянома асосида кириш учун Республика бўйлаб қўшимча 940 та грант жойи ажратилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг