«дониёр ғаниев» тегли мақолалар


14 сентябрь 2021, 18:57

Букмекерлик фаолияти билан шуғулланишга фақат Ўзбекистон резидентларига рухсат бериш таклиф этилди

Қонунчилик палатаси аъзоси Дониёр Ғаниев фақатгина Ўзбекистон резидентларига букмекерлик билан шуғулланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Депутат норезидент букмекерларга Ўзбекистон банк тизимидан тўловлар амалга оширилишини тақиқлаш кераклигини ҳам айтди. Шунингдек, у тотализаторларни реклама ва тарғибот қилишга рухсат бермаслик ҳамда жисмоний шахслар учун «ставка"ларнинг максимум чегарасини белгилаш таклифини илгари сурди.

16 июл 2021, 11:05

«Ҳеч қандай „лазейка“ ларга жой қолмасин». Дониёр Ғаниев Ер кодексига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида

Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ерга оид президент фармони, унинг асосида Ер кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан фикр билдириб, қонунчиликда «лазейка"лар қолдириб кетилаётганига эътибор қаратди. Жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига ерни ижрага бериш, ДХШ асосида ердан фойдаланиш, кўп квартирали уйга туташ участкаларни ажратиш, қолаверса, якка тартибдаги уйни хусусий мулк тарзида бериш масалаларида қонунчиликда «бўшлиқ"лар қолдирилгани айтилмоқда.

30 июн 2021, 10:07

«Ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошган». Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошиб бораётганлигини сабаб қилиб кўрсатди. Депутат Дониёр Ғаниев бундай ҳолатлар ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғига зарар бўлаётганлигини таъкидлади.

17 июн 2021, 17:03

«Шерматов вазиятдан фойдаланиб, „пиар“ қилибдиларда бир» — депутат давлат бюджетининг тасдиқланиши ҳақида

Президент видеоселекторда ўқитувчилар ойлик маошларини ошириш зарурлигини таъкидлади. Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов «давлат бюджетини тасдиқловчи баъзи депутатлар» бундан тўғри хулоса чиқаришига умид қилишини ёзди. Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бу жараён депутатларга боғлиқ эмаслигини, Шерматов вазиятдан фойдаланиб «пиар» қилганлигини таъкидлади.

29 апрель 2021, 17:16

Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди — депутат баланд байроқлар ўрнатилиши ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Қаршида баландлиги 62,5 метрга тенг 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилишига муносабат билдириб, 2 йил аввал Фарғонадаги шунга ўхшаш ҳолатни ёдга олди. Ўшанда Фарғонада ўрнатилиши керак бўлган байроқнинг сарф-ҳаражатлари 1 млрд сўм атрофида бўлиши айтилган. «Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди», — деди у.

11 январ 2021, 20:29

Дониёр Ғаниев Энергетика вазирлиги раҳбариятидан истеъфога чиқишини сўради

Қуйи палата депутати Дониёр Ғаниев энергия инқирози даврида уйини исита олмаган, фаровон ҳаётини таъминлашга имконияти бўлмаган одамларга ислоҳотларнинг нима кераги бор, деган саволни ўртага ташлади. У бунда айбдор раҳбарлар истеъфоси энг мақбул йўл эканини қайд этди. «Аслида демократик давлатларда бундай инқирозлар ортидан раҳбарлар ўз ихтиёри билан истеъфо беради», — деди депутат.

29 декабр 2020, 18:26

Манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарликнинг ўзи йўқ — депутат ҳокимликлардаги тендерлар ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Андижон ва Жиззах вилоятларида давлат харидларидаги «таниш-билишчилик» аслида янгилик эмаслиги, бу икки ҳолат «айсберг»нинг учи эканлиги ҳамда қонунчиликда давлат харидлари соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарлик йўқлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг