«декларация» тегли мақолалар


5 август 2022, 16:52

Давлат хизматчилари даромадини декларация қилувчи тизим тайёр, қонунни қабул қилиш қолди — Акмал Бурхонов

Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди. Президент фармонига мувофиқ, тизим 1 январдаёқ ишга тушиши керак эди.

21 июн 2022, 21:19

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида декларация ва 18 та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди.

22 декабр 2021, 22:00

22 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Захираси 5 минг тоннадан ортиқ Олмалиқдаги олтин кони, Ховосда 7 млн доллари талон-торож қилинган ОТБ, 540 млн сўмгача имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлган ёш тадбиркорлар, сотувга қўйилган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси, ҳокимлари алмашган туманлар, йўл-транспорт инфратузилмаси ишлаб чиқилаётган Тошкент ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 22 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

22 декабр 2021, 17:39

Декларация тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин 3 ой муҳлат берилади — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари фармонида тизимни 2022 йил 1 январидан жорий этиш бўйича кўрсатма берилган бўлса ҳам, катта эҳтимол билан, йил охиригача қабул қилинмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тизим барибир янги йилдан ишга туширилади ва давлат хизматчиларига декларацияларни тайёрлаш учун апрелгача вақт бериш режалаштирилган.

7 июл 2021, 10:12 1

Давлат хизматчилари даромадлари декларацияси 1 январдан жорий этилади

2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилади. Уларга хорижда банк ҳисобрақамларини очиш тақиқланади. Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик учун жавобгарлик жорий қилинади.

3 июл 2021, 08:24

«Ота-оналарини киритсак ҳам, давлат хизматчилари „тирқиш“ топади». Акмал Бурхонов — декларациялаш тизими ҳақида

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов даромад ва мол-мулкларни мажбурий декларация қилиш тизими нима учун давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларини қамраб олиш билан чекланаётгани, бошқа қариндошлари ҳозирча ҳисобга олинмаётганига изоҳ берди. У тизим нима сабабдан давлат хизматчиларининг харажатларини ҳисобга олмаслиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

7 май 2021, 09:25 1

Солиқ хизмати ходимлари даромадларини мажбурий декларация қилишлари мумкин

ДСҚ солиқ хизмати ходимлари учун даромадларни мажбурий декларация қилиш таклифини илгари сурди. Президент фармони лойиҳасига кўра, улар ўзларига тегишли ҳаракатланувчи ва кўчмас мулклар, шунингдек, йил давомида умумий даромадларидан олинган бошқа активлари тўғрисидаги маълумотларни декларацияда кўрсатишлари керак бўлади.

30 март 2021, 17:50

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди

Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган яна 9 та ҳужжат имзоланди. Мамлакатлар бандлик, атом энергетикаси, қишлоқ ва сув хўжаликлари соҳаларида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг