«дарахт» тегли мақолалар


23 июн 2022, 13:41

Тошкентда дарахтлар тагига дизель қуйиб, қуритишга уринишди

Пойтахтнинг Катта Миробод маҳалласида тахминан 5 та дарахтни сунъий равишда қуритиш учун уларнинг тагига дизель ёқилғиси қуйилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бу ишни шу ерда қурилиш ишларини олиб бораётган компания қилган бўлиши мумкин.

15 феврал 2022, 12:30

Қашқадарёда 7 туп қайрағочни кесган шахслар 2,7 млн сўм жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 23-сонли мактаб ҳудудида ноқонуний равишда 7 туп қайрағоч дарахти кесилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарлар 2,7 млн сўм жаримага тортилди, қолаверса, 592 минг сўмлик зарар ҳам қўлланилди.

17 июл 2020, 19:01

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди

Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.

14 июл 2020, 14:32

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси

Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг