«дарахтлар» тегли мақолалар


27 май 2021, 18:58

Умр баҳосидаги дарахтлар

Нархларнинг, тарифларнинг кўтарилиши ёки янги божларнинг жорий қилиниши ҳақида сўз борганда, кимдир ҳазиллашиб, яна кимдир умидсизликка тушиб: «Балки, ҳавони ҳам пуллик қиларсизлар?» деб қўяди. Шаҳар дарахтларининг аҳамияти ва уларни кесишни тўхтатиш лозимлигини эслата туриб, «Газета.uz» колумнисти Ботир Қобилов ҳар бир дарахтнинг қиймати жуда юқори эканлиги ва шаҳар аҳолиси анчадан буён нафақат пул билан, балки ўз соғликлари билан ҳам бунинг бадалини тўлаб келаётганини таъкидламоқда.

11 феврал 2021, 16:34

Самарқандда 300 минг дарахт ва буталар экилади

Самарқанднинг асосий сайёҳлик ҳудудларида 2022 йилда ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш учун 300 мингга яқин манзарали дарахт ва буталарни экиш режалаштирилмоқда.

26 январ 2021, 15:50

30 млрд сўм фақат дарахтга эмас, балки ободонлаштиришга ҳам сарфланиши мумкин

Пойтахт ҳокими ажратган 30 млрд сўм нафақат дарахт экишга балки, ободонлаштириш ишларига ҳам сарфланиши мумкин. Шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова таъкидлашича, ҳозирда қандай дарахтларни қаерга экиш мақсадга мувофиқлиги бўйича мутахассислар ўрганишлар олиб бормоқда.

17 декабр 2020, 16:42

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Сирдарё вилоятида фермер кўрсатмаси билан 7 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори 113 млн сўмга баҳоланди.

24 ноябр 2020, 13:57

Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторий бир йилга узайтирилиши мумкин

Давлат экология қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга мораторий 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши мумкин. Қўмита бу борадаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритди.

23 ноябр 2020, 16:29

«Туркистон» саройи атрофидаги дарахтлар имкон қадар сақлаб қолинади — Экология қўмитаси

Экология қўмитаси Тошкентдаги «Туркистон» саройи атрофида махсус белги қўйиб чиқилган дарахтлар имкон қадар кесилмаслигини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг