Наврўз байрамида кунлар +25 даражага исиши, Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига ўқилган суд ҳукми, Қашқадарёда аёл кишини «самосуд» қилганларнинг 2 нафари қамалгани, назоратга олинган Shaffof «заправка»лари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 49 мингдан ошгани, Сурия Россиянинг янги ҳудудларини тан олгани, Молдовада давлат тили румин тилига ўзгартирилгани, Rheinmetall Украинадаги можаролар фонида рекорд даражада даромад олгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Референдум ўтказишга 182,3 млрд сўм ажратилиши, нархи ошган помидор, вайнер Dili.me`га қўзғатилган жиноят иши, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Ўзбекистонга тавсиялари, Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия бош вазири билан учрашуви ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Туркиянинг Зилзилалар содир бўлган ҳудудида рўй берган сув тошқинларида 13 кишининг ҳаётдан кўз юмгани, Швейцариянинг Credit Suisse банки ёрдам сўраб регуляторга мурожаат қилгани, Францияда пенсия ёшининг 62 дан 64 га кўтарилаётгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент ташрифидан кейин Сурхондарёда бошланган йўл таъмирлаш ишлари, пенсионерлар учун бепул бўлган Тошкент метроси, президентлик муддати 7 йилга узайтирилиши мумкинлиги, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилган Шавкат Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Кўча тозаловчилар иш ташлагани учун Париж кўчалари чиқиндига тўлгани, Таиланддаги электр станциясида радиоактив модда бўлган қувурнинг йўқолиб қолгани, Россиянинг Су-27 самолёти Қора денгиз устида Америка разведкачи «дрон»ини уриб туширгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Сурхондарёнинг бузилган йўлларида Malibu ҳайдаган Шавкат Мирзиёев, Конституциявий қонунни референдумга қўйишни маъқуллаган Сенат, АЁҚШларда Аи-92 бензинига 7500 сўмлик чегирма, ЙПХ ходимлари ҳақида видео олгани учун қамалган жиззахлик фуқаро ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Туркиядаги зилзиларда жами 48448 киши вафот этгани ва уларнинг 6660 нафар чет элликлар экани, АҚШ санкциялар рўйхатидаги генералнинг Хитой мудофаа вазири этиб тайинлангани, 2022 йилда Россия ташқи савдо айланмасининг 8,1 фоизга ўсгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россиянинг Украинага қарши можаросида Ўзбекистон қайси тарафдалигини айтган президент, Тошкентда ўзини 7-қаватдан ташлаган россиялик, амалдорларнинг хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши тақиқлангани, мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентда рельсдан чиқиб кетган юк поезди вагонлари, яна чанг бўрони, ҳали ҳам шоҳсупада турган 47 ёшли атлет Оксана Чусовитина, МИБнинг янги раҳбари, бош вазирга матбуот котиби, Бухорода автобусда қизга тегажоғлик қилган йигитнинг 15 суткага қамалгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
30 апрелда ўтказилиши кутилаётган Янги Конституция референдуми, аёлларнинг кийинишини танқид қилган қиз 15 млн сўм жаримага тортилгани, Ўзбекистонда ишга тушадиган 5G мобил интернети, бир ҳафтага қолдирилган умумхалқ ҳашари, марафонга ёпиладиган кўчалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Конституциявий қонун лойиҳасидаги янгиликлар, 1 ойда $1,9 млрдга камайган олтин-валюта захиралари, 8 кунга ёпилади Қўйлиқ метро бекати, юрак хасталигидан вафот этган Александр Нечаев, умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирланиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Хотин-қизларни 8 март байрами билан табриклаган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида ўз ўрнини яхшилагани, визасиз бориш мумкин бўлган давлатлар, Самарқандда ҳамкасбини тўшакка таклиф қилган «электросет» юристи қамоққа олингани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши, 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари, Ўзбекистонда кўчалар қанчалик хавфли эканини кўрсатган ИИВ марафони, Туркиядан қайтган мудофаа вазирлигининг тиббий отряди, иситиш мавсуми якунланиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентининг норасмий учрашуви, ногиронларни навбатсиз қабул қиладиган амалдорлар, Тошкентга янги автобуслар ва электробуслар, сел ва қор кўчиши хавфи, Ўзбекистоннинг янги АҚШдаги элчиси, IELTS`дан 9 балл олган 2 ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Маданият вазири ўринбосаридан «тарбиявий соат», Россия-Украина уруши ҳақида гапирган АҚШ давлат котиби, илиқ ва ёмғирли ўтадиган март ойи, тиббиёт ходимларига қонунга зид қаршилик учун жарима, педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
1 мартдан нималар ўзгариши, банкрот бўлган «Туркистонбанк», пиёдалар учун сариқ жилет ҳақидаги ёлғон хабарлар, Нукус воқеаларининг навбатдаги фигурантларига қўйилган айблар, Тошкентга келган АҚШ давлат котиби, тезлик 60 км/соатга тушириладиган ҳудудлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
100 ёшга тўлган «Муштум» журналининг ҳалигача эскирмаган долзарб мавзулари, таниқли шахслар, жамоат фаолларидан ўқилиши мақсадга мувофиқ китоблар рўйхати, Туркиядаги зилзила оқибатлари, Украинадаги урушнинг глобал иқтисодиётга таъсири ва бошқалар — «Газета.uz» февраль ойида нималар ёзгани ҳақида.
Аи-80 бензини нархи ошмаслиги, ёввойи ҳайвон ва қушларни овлаш мавсуми якунлангани, хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпайиши, комиссия учун ходимлардан пул йиғгани сабаб ишдан кетган мактаб директори, пора билан ушланган прокуратура ходимлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Мартдан Аи-80 бензини нархи ошиши, давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар, калтакланган тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси, янги лавозимда иш бошлаган Тўра Боболов, Қатар амирига президент мактубини етказган Сардор Умурзаков ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг