Сенаторлар давлат қарзи тўғрисидаги қонунни маъқуллади, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланмоқда. Давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкин. Уни самарали бошқариш учун эса уч йиллик стратегия ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиз этиб белгиланмоқда. Молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков бу кўрсаткич мақсад эмас, балки энг юқори чегара эканлигини маълум қилди. Ҳозирда нисбат 37 фоиз — 25,9 млрд долларга етган. Ташқи қарз эса ниманинг ҳисобидан тўланиши ҳақида маълумот берилди.
ЕТТБ ва Ўзбекистон биринчи валюта своп келишувини амалга оширди. Бунинг натижасида 20 млн долларлик хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди.
2021 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 2,9 млрд долларга кўпайиб, 26,3 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 38 фоизни ташкил этди. Ташқи қарзнинг 25,2 фоизи ёки 5,9 млрд доллар давлат бюджети учун жалб қилинган.
Ўзбекистон давлат қарзи даражаси бўйича ЯИМга нисбатан 38,9% кўрсаткич билан энг хавфсиз кўрсаткични қайд этган мамлакатлар қаторидан жой олди. Visual Capitalist томонидан эълон қилинган жаҳон қарзининг мамлакатлар кесимидаги ҳолатига оид маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистон жами 188 та давлат орасида 153-ўринда бормоқда. Давлат қарзининг ЯИМга нисбати энг юқори давлатлар рўйхатида Япония, Судан ва Греция етакчилик қилмоқда.
Европа ҳудудида ишсизлик даражаси рекорд даражада пасайгани, АҚШ ташқи қарзининг 30 трлн доллардан ошгани, Борис Жонсон рус аскарининг Украина ҳудудига қадам босиши биланоқ санкциялар жорий қилишини маълум қилгани, Тожикистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатиши, «Толибон» ҳукуматида илк бор аёллар бошқарув лавозимига тайинлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда бир қанча устувор мақсадлар қаторидан — 5 йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 бараварга ошириш, инфляция даражасини 9,9 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, давлат қарзини йилига $4,5 млрддан оширмаслик, экспорт ҳажмини $30 млрдга етказиш ўрин олган.
Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи 25,3 млрд долларни (ЯИМга нисбатан 38,4 фоиз) ташкил этди. Июль-сентябрь ойларида давлат қарзи қолдиғида кузатилган ўсиш «давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши», «инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши» ҳамда 356,4 млн доллар миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши билан изоҳланмоқда.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2 миллиард долларга ошиб, 35,9 млрд долларга етди. Умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 57 фоизни ташкил қилди.
Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг маълум қилишича, 2020 йилда коронавирус инқирози сабабли давлат харажатлари кескин ўсган. Эндиликда уни пандемиягача бўлган даврдаги даражага — ЯИМга нисбатан 27% га тушириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат келгуси йилларда давлат қарзи даражасини 50%, бюджет тақчиллигини 2% чегарада ушлаб туришни режалаштирмоқда.
Давлат қарзи иккинчи чоракда 1 млрд долларга ошди. 1 июль ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи жами 24,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 38,5 фоизни ташкил этган. Шунингдек, биринчи ярим йилликда давлат қарзига хизмат кўрсатиш жами харажатлари 1 млрд доллардан ошган.
Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 40 йилга 100 млн доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан эса 30 йилга 100 млн доллар қарз олади. Маблағлар Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш лойиҳаси доирасида сарфланади. Жумладан, 35 млн долларга 1000 та тез тиббий ёрдам машинасини харид қилиш режалаштирилган.
Январь-март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи миқдори $23,2 миллиардни ташкил этиб, йил бошига нисбатан $133,7 миллионга камайган.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонга 15 млрд япон йенаси ва 195 млн долларга иккита кредит ажратишга тайёр. Ушбу маблағлар коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш ва шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши режалаштирилган.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етган. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг